I.БОБ. АЛЬГОЛОГИК ТАДҚИҚОТЛАРНИНГ ТАҲЛИЛИ, ТАДҚИҚОТ МЕТОДЛАРИ ВА ШОХИМАРДОНСОЙ - МАРҒИЛОНСОЙ ДАРЁСИ СУВ ҲАВЗАСИНИНГ ТАБИИЙ - ГЕОГРАФИК ТАВСИФИ
§1.1. Дунё ва Ўзбекистон олимларининг альгофлора бўйича олиб борилган тадқиқотларининг қисқача таҳлили
Чет эл олимларидан Ш.И.Коган [76; 252-б.], [77; 233-б.], Banenjer Meenakshi [147; 45-49-б.], Н.Л.Болотова [59; 51-54-б.], D.D. Olding et al [150; 216-222-б.], B. Zarei Darki [178; 20-б.], МДҲ олимларидан Т.А.Чекрыжева, С.Ф.Комулайнен [128; 91-94-б.], Г.Г.Кузяхметова, Р.М.Булякова [84; 74-77-б.], Е.Н.Патова, И.Н.Стерлягова [101; 245-247-б.], [103; 396-401-б.], И.Н.Стерлягова, Е.Н. Патова, [115; 312-315-б.], [116; 310-313-б.], С.Е.Мазина [86; 77-80-б.], А.О.Полева [104; 103-106-б.] ва бошқалар альгофлора сохасида фаолият олиб борган.
Альгофлористик маълумотларни Ўрта Осиёнинг турли сув ҳавзалари сувўтлари флораси бўйича илмий тадқиқотлар олиб борган олимлардан А.М.Музафаров [20; 405-б.], [21; 406-815-б.], [22; 816-1215-б.], [88; 380-б.], [89; 101-б.], [90; 580-б.], [91; 235-248-б.], [92; 3-31-б.], К.Ю.Мусаев [94; 212-б.], А.Э.Эргашев [32; 344-б.], [33; 384-б.], [137; 37-40-б.], [138; 13-16-б.], [139; 182-196-б.], [140; 42-48-б.], [141; 360-б.], [142; 47-50-б.], [148; 545-555-б.], [149; 613-625-б.], М.А.Кучкарова [85; 179-б.], С.А.Халилов [31; 267-б.], [124; 267-б.], Ш.Тожиев [119; 22-б.], А.Е.Ельмуратов [160; 5-447-б.], Р.Ш.Шоякубов [133; 136-б.], А.А.Абдуқодиров [152; 23-б.], А.Х.Хабибуллаев [170; 25-б.], С.Б.Буриев [157; 43-б.], Б.К.Каримова [70; 214-б.], [71; 23-б.], Х.А.Алимжанова [41; 68-69-б.], [42; 38-40-б.], [43; 53-б.], [44; 104-106-б.], [45; 20-б.], [46; 46-49-б.], [47; 37-39-б.], [48; 47-49-б.], [49; 264-б.], [50; 39-42-б.], [51; 107-108-б.], [52; 27-32-б.], [53; 125-б.], [54; 45-47-б.], [154; 23-б.], [155; 49-б.], М.И.Мустафаев [164; 72-129-б.], М.А.Шайимкулова [130; 73-75-б.], [131; 154-157-б.], А.А.Боронбаев [156; 8-13-б.], Б.А.Халмурзаева [171; 21-б.], Н.Э.Рашидов [166; 123-139-б.], М.А.Абдуллаева [153; 35-37-б.], Н.Ш.Эшмуродова [145; 166-168-б.], [146; 167-169-б.], [176; 140-167-б.], Р.Н.Мўминова [165; 141-б.], Х.Э.Эргашева [175; 44-б.], Й.Ш.Тошпўлатов [169; 47-б.] ва бошқаларнинг ишларида учратамиз.
А.М.Музафаров [88; 380-б.] Фарғона водийсида жойлашган Марғилонсой, Шохимардонсой, Марказий Тянь-Шянь тоғларидаги дарёлар, яъни Сирдарёнинг бошқа ирмоқлари Қорадарё, Норин дарё, Шахрихонсой ва уларнинг ирмоқлари, тоғ кўллари, Амударё этакларидаги кўллардаги сувўтларини ўрганган. Ўрта Осиё табиий сув ҳавзалари флораси бўйича 2965 та тур ва тур хиллари борлигини аниқлаган, улардан Cyanophyta – 602, Rhodophyta – 8, Xanthophyta – 35, Chrysophyta – 25, Bacillariophyta – 1091, Pyrrophyta – 45, Euglenophyta – 125, Chlorophyta – 893, Charophyta – 24, Bryophyta – 50. Булардан 67 таси юксак сув ўсимликлари эканлиги келтирилган. Бунда тур ва тур хиллари сони жихатидан Bacillariophyta – 1091, Chlorophyta – 893, ва Cyanophyta – 602 сувўтлари етакчилик қилганлиги, кейинги ўринларда Euglenophyta – 125, Pyrrophyta – 45, Xanthophyta – 35, Chrysophyta – 25 ва Charophyta – 24 сувўтлари учраши кузатилган.
А.М.Музафаров тўплаган маълумотлари асосида альгологияга оид монографиялар ёзган, улардан “Флора водорослей горних водоемов Средней Азии” [88; 380-б.], “Флора водорослей стока Аму-Дарьи” [89; 101-б.], “Флора водорослей водоемов Средней Азии” [90; 580-б.], “О географическом распределении водорослей” кабилар катта илмий, назарий ва амалий аҳамиятга эга.
Ўрта Осиёдага сунъий сув ҳавзалари сувўтлар флораси А.Э.Эргашев [141; 360-б.] томонидан мукаммал ўрганилган. Фарғона водийсидаги каналлардан, Катта Фарғона, Шимолий Фарғона, Катта Чуй, Мирзачўлдаги коллектор ва сардобалар, Каттақўрғон, Бухтарма сув омборлари, шолипоялар, биологик тозалаш ва балиқчилик ҳовузлари сувўтлар флораси шулар жумласидандир.
Муаллиф каналларнинг [140; 42-48-б.] кимёвий, газ ва ҳарорат режимларини ўрганиб, уларнинг типологиясини ишлаб чиққан. Каналларнинг сув манбаларини улардаги сувўтларининг учраши экологик омиллардан оқим тезлигига, тиниқлигининг пастлиги (10-15 см), биоген бирикмаларнинг камлиги каби бир қатор омилларга боғлиқлигини аниқлаган.
А.Э.Эргашев [141; 360-б.] Ўрта Осиёдаги сунъий сув ҳавзалари учун сувўтларининг 2695 та тур ва тур хиллари мавжудлигини аниқлаган. Улардан, Cyanophyta – 537, Rhodophyta – 1, Xanthophyta – 15, Chrysophyta – 35, Bacillariophyta – 885, Pyrrophyta – 60, Euglenophyta – 145, Chlorophyta – 998, Charophyta – 19. Сувўтларидан тур ва тур хиллари сони жиҳатидан Chlorophyta – (998), Bacillariophyta – (885), Cyanophyta – (537) бўлими вакиллари етакчилик қилиши эътироф этилган.
К.Ю.Мусаев [94; 212-б.] баъзи бир сувўтларининг тупроқ ҳосилдорлигини оширишда ҳиссаси борлигини аниқлаган. Қибрай туманини кесиб ўтувчи Бўзсув ва Қорасув каналлари, шу туман тупроқларида тарқалган сувўтларини ўрганиб, мазкур худудда 517 тур ва тур хиллари борлигини аниқлаган.
М.А.Кучкарова [85; 179-б.] Ўзбекистон шоли поялари сувўтлари флорасини ўрганган, ҳамда шоли ҳосилдорлигини оширишда сувўтларининг хиссаси катта эканлигини исботлаб берган. Кўкяшил сувўтлари вакили анабеналарнинг ҳаводаги эркин азотни ўзлаштириб, тупроқ унумдорлигини оширишида катта хиссаси борлигини аниқлаган. Чирчиқ водийсидаги шолипоялар ва унга келиб тушадиган ариқлар ҳамда шолипоялардан чиқиб кетувчи ариқлардаги сувўтлар флорасини ўрганиб, бу жойда 662 тур ва тур хиллари борлигини аниқлаган.
С.А.Халилов [31; 267-б.], [124; 267-б.] Чордара сув омбори сувўтлари флорасини ўрганган, шу билан бир қаторда Ўрта Осиё сувўтлар флорасининг аниқлагичларини ёзишда улкан хиссасини қўшган. Жумладан, “Определитель синезелених водорослей Средней Азии” ва “Определитель улотриксових водорослей Узбекистана” кабиларни келтириш мумкин.
Р.Ш.Шояқубов [133; 136-б.] Ўзбекистон худудидаги хара сувўтлар флорасини ҳамда тропик юксак ўсимликлари вакилларини Ўзбекистон шароитида иқлимлаштириш, уларни оқова сувларни тозалашдаги аҳамиятини ўрганган.
Р.Ш.Шояқубов, Т.Васигов, А.А.Расуловлар томонидан (1973-1975йй.) давомида биологик ҳовузлардаги оқова сувларни тозалашда бошқа гидробионтлар билан бир қаторда сувўтлари ҳам фаол иштирок этиб, сув ҳавзаларининг санитария ҳолатини яхшилашда муҳим ўрин тутиши инобатга олиниб, Тошкент вилоятидаги Ангрен, Оҳангарон, Олмалиқ тозалаш иншоотларининг альгофлораси ўрганилган.
Альгологик намуналар таҳлилига кўра, Ангрен тозалаш иншоотида 82 тур ва форма сувўтлари учрашини аниқланган. Аниқланган турлардан 33 таси сувларни ифлосланганлигини кўрсатувчи индикатор – сапроб сувўтлари эканлиги ўрганилган.
Муаллифлар томонидан Оҳангарон тозалаш иншоотининг сувўтлар флораси таркиби оқова сувларнинг кимёвий таркибиги боғлиқ ҳолда ўзгариши аниқланган ва 52 та кўкяшил, 2 та тилларанг, 12 та диатом, 2 та эвглена, 47 та яшил сувўтларидан иборат жами 119 тур ва форма аниқланган. Тозалаш иншооти альгофлораси таркибида 39 та сувўти индикатор – сапроб турлар эканлиги ўрганилган. Шунингдек, Олмалиқ тозалаш иншоотлари альгофлораси таркибида 102 та сувўти аниқланган, улардан 35 таси индикатор – сапроб турлар эканлиги ўрганилган.
Ш.И.Коган ва унинг шогирдлари [76; 252-б.], [77; 233-б.] томонидан Туркманистон Республикаси сув ҳавзалари сувўтларининг ўрганиш борасида кўпгина маълумотлар келтириб ўтилган. Унга кўра сувўтларининг 127 та тур ва тур хиллари аниқланган. Улардан Cyanophyta – 28, Bacillariophyta – 42, Chlorophyta – 46 сувўтлари етакчилик қилиши ўрганилган.
Ш.Тажиев [119; 22-б.] Чимкент шаҳар биологик ҳовузларидаги оқова сувларни биологик тозалашда сувўтларининг аҳамиятини ўрганган. Ҳовузлардаги сувўтларининг турлар таркибини ўрганиш асосида 212 та тур ва тур хиллари аниқланган, улардан кўкяшил – 63 та (29,7 %), тилларанг – 1
та (0,4%), диатом – 50 та (23,5%), сариқ-яшил – 1 (0,4%), пирофита – 1 (0,4%), эвглена – 11 (5,1%), яшил – 85 (40%) сувўтлари учраши қайд этилган.
Е.А.Ельмуратов [160; 5-447-б.] Орол денгизининг жанубий сув ҳавзалари альгофлораси бўйича сувўтларининг 902 та тур ва тур хилларини келтирган. Улардан, Cyanophyta – 202, Rhodophyta – 5, Xanthophyta – 2, Chrysophyta – 8, Bacillariophyta – 386, Pyrrophyta – 49, Euglenophyta – 53, Chlorophyta – 197 та сувўтларидир.
А.А.Абдукадыров [152; 23-б.] сувўтларининг амалий аҳамиятига катта эътибор берган ва Чирчиқ электрокимёсаноати биологик тозалаш ҳовузида сувўтларининг чиқинди сувларни тозалашдаги аҳамиятини ўрганган.
Х.А.Хабибуллаев [170; 25-б.] Чорвоқ сув омбори сувўтлар флорасини ўрганган бўлиб, мазкур сув омборда сувўтларининг шаклланиши, ривожланиши ва мавсумий ўзгаришлари ҳақидаги илмий маълумотларни келтирган.
С.Б.Буриев [157; 43-б.] Чорвачилик комплексларининг тозалаш иншоотларидан сувўтларининг 23 та тур ва формаларини аниқлаган. Чорвачилик комплекслари оқова сувларида сувўтларини кўпайтиришда озуқа муҳити сифатида, олинган биомассани эса балиқчиликда озуқа тарзида ишлатиш мумкинлигини ўрганган.
Б.К.Каримова [70; 214-б.], [71; 23-б.] томонидан Қирғизистон Республикасининг жанубий сув ҳавзалари альгофлораси ўрганилиб, сувўтларининг 657 та тур ва тур хиллари аниқланган. Улардан Cyanophyta – 111, Rhodophyta – 3, Xanthophyta – 12, Chrysophyta – 7, Bacillariophyta – 373, Pyrrophyta – 3, Euglenophyta – 11, Chlorophyta – 137 тани ташкил қилган. Тур ва тур хиллари сонига Bacillariophyta – 373, Chlorophyta – 137, ва Cyanophyta – 111 сувўтлари етакчилик қилганлиги, кейинги ўринларда Euglenophyta – 11, Pyrrophyta – 3, Xanthophyta – 12, Chrysophyta – 7 ва Rhodophyta – 3 сувўтлари озчиликни ташкил қилиши сабабларини илмий жиҳатдан асослаб берган.
Х.А.Алимжанова Бўзсув канали [41; 68-69-б.], [42; 38-40-б.], [43; 53-б.], [44; 104-106-б.], [45; 20-б.], [46; 46-49-б.], [47; 37-39-б.], [154; 23-б.], ва Чирчиқ дарёси ҳавзаси [48; 47-49-б.], [49; 264-б.], [155; 49-б.] сувўтларининг флораси, систематикаси, экологияси, экологик муҳит таъсирида хилма-хиллиги жиҳатидан ўзгаришларини ўрганган. Сув ҳавзалари экология – санитария ҳолатини аниқлашда сувўтларининг сапроб турларини тарқалиш қонуниятларидан фойдаланиш мумкинлигини исбот этган. Сув ҳавзаларининг бирламчи маҳсулдорлигини аниқлаб, сувўтлар коллекциясини тузган, ҳамда Чирчиқ дарёси ҳавзаси сув тармоқларида сувўтларининг 1562 та тур ва тур хилларини аниқлаган. Улардан Cyanophyta – 293, Rhodophyta – 1, Xanthophyta – 18, Chrysophyta – 13, Bacillariophyta – 659, Pyrrophyta – 15, Euglenophyta – 79, Chlorophyta – 484 тани ташкил қилган. Шулардан Bacillariophyta – 659, Chlorophyta – 484, Cyanophyta – 293 сувўтлари сон жиҳатидан етакчилик қилади. Энг кам миқдорда Chrysophyta – 13 сувўтлари аниқланган.
Х.А.Алимжанова томонидан Чирчиқ дарёси ҳавзаси сув тармоқларидаги 1562 тур ва тур хилларидан 393 таси индикатор – сапроб сувўтлари эканлиги аниқланган.
М.И.Мустафаева [164; 72-129-б.] Бухоро вилояти ип – йигирув корхоналари биологик ҳовузларидаги оқова сувларини тозалашда сувўтларининг санитарлик аҳамиятини ўрганган. Аниқланган сувўтларининг 189 тур, форма ва вариацияларидан 64 таси Cyanophyta, 1 та – Chrysophyta, 81 та – Bacillariophyta, 3 – Pyrrophyta, 6 – Euglenophyta, 34 – Chlorophyta бўлимларига мансуб. Шулардан Bacillariophyta – (42,3%) сувўтлари сон жиҳатидан даминантли қилишини қайд этган.
М.А.Шайимкулова [130; 73-75-б.], [131; 154-157-б.] Оқбура дарёсининг альгофлорасини ўрганиш натижасида сувўтларининг 79 туркум, 46 оила, 22 тартиб, 16 синф ва 9 бўлимга мансуб 211 та тур ва тур хилларини аниқлаган. Ўрганилган сувўтларидан 113 таси индикатор – сапроб сувўтлари эканлигини эътироф этган. Жанубий Қирғизистон сув ҳавзалари флораси учун 25 та тур ва 1 та вариация, Қирғизистон дарёлари флораси учун эса сувўтларининг 13 та тур ва 1 та вариацияси биринчи марта келтирилган.
А.А.Боронбаева [156; 8-13-б.] Жалолобод шаҳар оқова сувларини тозалаш иншоотлари альгофлораси ва унинг аҳамиятини ўрганган. Сувўтларининг 173 тур ва тур хилларини аниқлаган. Улардан кўкяшил сувўтлари – 47 та, тилларанг – 5 та, диатом – 37 та, сариқ-яшил – 2 та, динофита – 4 та, эвглена – 11 та, яшил – 67 турни ташкил қилган. Улардан 65 тур ва тур хиллари Қирғизистон сув ҳавзалари альгофлораси учун биринчи марта келтирилган.
Б.А.Халмирзаева [171; 21-б.] томонидан Оҳангарон (Тошкент вилояти) ва Сариоғоч (Шимкент вилояти) сув ҳавзаларидаги сувўтлари ўрганилган ва сувўтлари таксаномик жиҳатдан таҳлил қилинган. Илк бор кўкяшил ва яшил сувўтларининг истиқболли тур ва штамплари қиёсланиб оптимал ва экстремал шароитда биологик ва экологик хусусиятлари лаборатория, иссиқхона ва очиқ ҳаво шароитида ўрганилган. Биологик фаол бирикмаларнинг оптимал миқдори ва уларнинг биосинтезини экологик омиллар таъсирида фойдали томонга йўналтириш мумкинлигини кўрсатган. Spirulina platensis нинг биомассасидан қўшимча озуқа сифатида корхоналарнинг ўсиши ва ривожланиши учун асосий озуқага биологик стимулятор сифатида қўшиб бериш мумкинлигини асослаб берган.
Н.Э.Рашидов [166; 123-139-б.] томонидан илк бор Бухоро вилоятидаги – Чақмоқ А, Сакович ва Мавлиён коллекторларининг сувўтлари флораси ўрганилган ва 389 та тур ва тур хиллари борлиги аниқланган. Улардан етакчи ўринни диатом сувўтлари, иккинчи ўринда яшил сувўтлари, учинчи ўринда эса кўкяшил сувўтлари, эвглена ва динофита сувўтларининг вакиллари кейинги ўринларда учраши кузатилган.
М.А.Абдуллаева [153; 35-37-б.] Туябўғиз сув омбори альгофлорасининг мавсумлар давомида экологик омиллар таъсирида ривожланишини ўрганган.
Н.Ш.Эшмуродова [145; 166-168-б.], [146; 167-169-б.], [176; 140-167-б.] томонидан Оҳангарон дарёси альгофлораси ўрганилиб, 210 та тур ва тур хиллари аниқланган Улар, Суаnоphyta – 70, Chrysophyta – 1, Bacillariophyta – 72, Pyrrophyta – 10, Euglenophyta – 8, Chlorophyta – 49 та тур ва тур хилларини ташкил этган.
Р.Н.Мўминова [165; 141-б.] томонидан илк бор “Қўқонспирт” ОАЖи биологик ҳовузларнинг альгофлораси ўрганилган ва 257 та тур ва тур хиллари борлиги аниқланган. Улардан, Cyanophyta - 19, Xanthophyta - 3, Chrysophyta - 4, Bacillariophyta - 25, Euglenophyta - 11, Chlorophyta - 89 та. бўлим вакиллари аниқланган.
Х.Э.Эргашева [175; 44-б.] Андижон, Каркидон ва Эскиер сув омборларидаги альгофлоранинг тур таркибини ўрганган. Натижада 418 тур, тур хилларини аниқлаган. Улардан Chlorophyta 151 та, Bacillariophyta 115 та ва Cyanophyta 107, Euglenophyta 23 та, Dinophyta 17 та, Chrysophyta 5 та бўлим вакиллари аниқланган.
Й.Ш.Тошпўлатов [169; 47-б.] Зарафшон дарёси ўрта оқими альгофлорасини ўрганган, сувўтларининг 331 тур ва тур хилларини аниқлаган. Улардан Bacillariophyta 218 та, Cyanophyta 64 та, Chlorophyta 37 та, Euglenophyta 10 та тур; Pyrrophyta 2 та турни ташкил қилган.
Юқоридаги илмий манбалар таҳлили шуни кўрсатадики, Шохимардонсой альгофлорасининг таксономик таҳлили, оқимлар бўйлаб тарқалиши, мавсумий ривожланиши шу кунга қадар устоз А.М.Музафаров томонидан 1938-1941 йилларда қисман ўрганилган. Бироқ айрим экологик хусусиятлари, индикатор – сапроб сувўтларининг дарё сувини сифатини баҳолашдаги аҳамияти илмий жиҳатдан таҳлил қилинмаган. Вактлар ўтиши билан сувўтларининг ҳозирги вақтдаги ҳолати, айниқса индикатор – сапроб сувўтларининг Шохимардонсойнинг гидробиологиясида тутган ўрни илмий жиҳатдан таҳлил қилинмаганлиги бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |