296-модда. Ариза бериш ва унинг мазмуни
Юридик аҳамиятга эга бўлган фактни белгилаш тўғрисидаги ишлар бўйича ариза аризачи яшаб турган жойдаги судга берилади.
Аризада муайян фактни аниқлаш аризачига қандай мақсадлар учун зарур эканлиги кўрсатилиши, шунингдек аризачининг тегишли ҳужжатларни олиш имкониятига эга эмаслигини ёхуд йўқолган ҳужжатларни тиклаб бўлмаслигини тасдиқловчи далиллар келтирилиши керак.
297-модда. Факт аниқланганлиги тўғрисидаги ҳал қилув қарори
Суднинг ҳал қилув қарорида: суд томонидан аниқланган факт, унинг қандай мақсадда аниқланганлиги, шунингдек мазкур фактни аниқлаш учун суд қандай далилларга асосланганлиги кўрсатилиши керак.
Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида қайд этилиши ёки бошқа органларда расмийлаштирилиши лозим бўлган фактларнинг аниқланганлиги тўғрисидаги суднинг ҳал қилув қарори ушбу органлар томонидан бериладиган ҳужжатларнинг ўрнига ўтмаганда, ана шундай қайд қилиш ёки расмийлаштириш учун асос бўлиб хизмат қилади.
29-боб. Фарзандликка олиш
298-модда. Ариза бериш
Фарзандликка олиш тўғрисидаги ариза болани фарзандликка олишни истаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан фарзандликка олинаётган боланинг яшаш (турган) жойидаги фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судига берилади.
Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган болани фарзандликка олишни истовчи Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида доимий яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар фарзандликка олиш тўғрисидаги аризани фарзандликка олинаётган боланинг яшаш (турган) жойидаги тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича судига, фуқаролик ишлари бўйича вилоят ёки Тошкент шаҳар судига беради.
299-модда. Аризанинг мазмуни
Фарзандликка олиш тўғрисидаги аризада қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:
фарзандликка олувчиларнинг (олувчининг) фамилияси, исми, отасининг исми, уларнинг (унинг) яшаш жойи;
фарзандликка олинаётган боланинг фамилияси, исми, отасининг исми ва туғилган санаси, унинг яшаш (турган) жойи, фарзандликка олинаётган боланинг ота-онаси тўғрисидаги, ака-ука ва опа-сингиллари борлиги ёки йўқлиги ҳақидаги маълумотлар;
фарзандликка олувчиларнинг (олувчининг) фарзандликка олиш тўғрисидаги илтимосини асословчи ҳолатлар ва мазкур ҳолатларни тасдиқловчи далиллар;
фарзандликка олувчилар (олувчи) боланинг туғилганлик тўғрисидаги далолатнома ёзувига тегишли ўзгартиришлар киритишни истаган тақдирда — фарзандликка олинаётган боланинг фамилиясини, исмини, отасининг исмини, туғилган санасини (кўпи билан бир йилга), фарзандликка олинаётган боланинг туғилган жойини (агар бола ўн ёшдан ошмаган бўлса) ўзгартириш ҳақидаги, боланинг туғилганлик тўғрисидаги далолатнома ёзувига фарзандликка олувчиларни (олувчини) ота-она (ота ёки она) сифатида қайд этиш ҳақидаги илтимос.
Фарзандликка олиш тўғрисидаги ариза фарзандликка олувчилар (олувчи) томонидан имзоланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |