95
з) инвентар ва хўжалик жиҳозлари - хизмат қилиш даври бир йилдан кам ва ҳар бирининг
қиймати энг кам иш ҳақининг 50 баробаридан кам бўлган буюмлар;
и) бошқа материаллар.
Корхонага тегишли бўлмаган материаллар алоҳида гуруҳларга ажратилиб, балансдан
ташқари 002 ”Масъул сақлашга қабул қилинган товар-моддий қийматликлар” ва 003 ”Қайта
ишловга қабул қилинган материаллар” счётларида ҳисобга олинади.
Товар-моддий захиралар ташкилотнинг
бухгалтерия балансига таннарх бўйича қабул
қилинади, бунга харид қилиш қиймати (мол етказиб берувчиларга тўланадиган суммалар), ва
уларни харид қилиш билан боғлиқ барча харажатлар киради.
Товар-моддий захираларни харид қилиш билан боғлиқ харажатлар ва уларнинг
таннархига қўшиладиган суммаларга қуйидагилар киради:
а) божхона божи ва йиғимлар;
б) солиқлар ва йиғимлар суммалари, харид қилиш билан боғлиқ (агар улар қопланмаса);
в) комиссион мукофотлар, агар товар-моддий захираларни етказиб берувчи ва воситачи
ташкилотлар орқали харид қилинган бўлса;
г) товар-моддий захираларни харид қилиш билан боғлиқ, сертификация ва уларни техник
ҳолатини синаб кўриш харажатлари;
д) транспорт-тайёрлов харажатлари, бунга товар-моддий захираларни тайёрлаш, юклаш-
тушириш ишлари харажатлари, барча турдаги транспортларда жойларга ёки фойдаланиш
жойларига олиб келиш, суғурта харажатлари;
е) харид қилиш билан боғлиқ бошқа харажатлар киради.
Қолган ва чиқиб кетаётган товар-моддий захираларнинг (бунга ишлаб чиқаришга
берилгани ҳам киради) қийматини қуйидаги усуллар билан аниқлаш мумкин:
а) идентификациялаш бўйича тегишли бирлик таннархи (ялпи идентификация усули);
б) ўртача ўлчов қиймати бўйича(АVECO);
в) товар-моддий захираларни харид қилиш вақтида биринчиси таннархи бўйича (ФИФО).
Корхоналарда алоҳида тартибда фойдаланиладиган (қимматбаҳо металлар, қимматбаҳо
тошлар ва шу кабилар) ва бир-бири билан алмаштириб бўлмайдиган, ҳамда махсус дастурлар
учун ишлаб чиқарилган ва фойдаланилган товар-моддий захиралар идентификациялаш
бўйича тегишли бирлик таннархи усулида баҳоланади.
AVECO усулида товар-моддий захиралар ҳар бирининг қийматини аниқлашда, давр
бошига ўхшаш бирликлар ўртача ўлчов қиймати ва давр мобайнида харид қилинган ёки
ишлаб чиқарилган худди шундай ўхшаш бирликлар қийматидан аниқланади.
ФИФО усулида чиқиб кетаётган товар-моддий захиралар бирлиги таннархига, биринчи
бўлиб харид қилинган ёки ишлаб чиқарилган захирилар қиймати киради. Товар-моддий
захираларнинг давр охиридаги қиймати охирги харид қилинган ёки ишлаб чиқарилган
захиралар бирлиги умумий қийматидан ташкил топади.
Товар-моддий захираларнинг чиқиб кетиш вақтидаги қийматини аниқлашда
қўлланиладиган усул корхонанинг ҳисоб сиёсатида кўрсатилиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: