|
III-бўлим. ОТИШ ТАЙЁРГАРЛИГИ
|
bet | 6/10 | Sana | 29.04.2022 | Hajmi | 0,64 Mb. | | #594239 |
| Bog'liq 2 5213076255565418892
III-бўлим. ОТИШ ТАЙЁРГАРЛИГИ
1.Калашников автоматининг вазифаси қайси жавобда тўғри кўрсатилган? ►Душманнинг жонли кучини йўқ қилишга мўлжалланган.
2.Калашников автоматида неча усулдан неча усулда ўт очиш мумкин? ►Битталаб ва узлуксиз.
3.АК – 74 автоматининг аниқ отиш (прицел) узоқлиги қанча? ►1000 м.
4.АК – 74 автоматидан кўкраксимон нишон бўйича тўғри отиш узоқлиги қанча? ►440 м.
5.АК – 74 автоматидан югураётган нишон бўйича тўғри отиш узоқлиги қанча? ►625 м.
6.АК – 74 автоматидан отиш тезлиги (темпи) қанча? ►600 дона/дақиқа.
7.АК – 74 автоматининг жанговар тез отиши қанча? ►40 (100) дона/дақиқа.
8.АК – 74 автомати ўқининг бошланғич тезлиги қанча? ►900 м/с.
9.АК – 74 автомати ўқининг ўлдириш хусисияти сақланиб қоладиган масофа қанчага тенг? ►1350 м.
10.АК – 74 автомати ўқининг максимал учиш олислиги қанча? ►3150 м.
11.АК – 74 автоматининг оғирлиги қанча? ►3,3 кг.
12.АК – 74 автоматининг калибри қанча? ►5,45 мм.
13.АК – 74 автоматининг узунлиги (найза - пичоқсиз) қанча? ►940 мм.
14.АК – 74 автомати стволининг йўниқлари нечта? ►4 дона.
15.АК – 74 автомати патронинг оғирлиги қанча? ►10,2 гр.
16.АК – 74 автомати патрони ўқининг оғирлиги қанча? ►3,4 гр.
17.АК – 74 автомати патронидаги порох заряди неча грамм? ►1,45 гр.
18.НСПУ прицелининг оғирлиги қанча? ►2,2 кг.
19.Автоматнинг стволи нима вазифани бажаради? ►Автоматни ўқига йўналиш беради.
20.Ствол ичидаги йўниқлар нима вазифани бажаради? ►Ўққа айланма ҳаракат беради.
21.Ствол ичидаги йўниқлар орасидаги жой нима деб аталади? ►Майдон.
22.Ствол ичидаги қарама – қарши майдонлар орасидаги масофа нима дейилади? ►Ствол калибри.
23.Ствол каналининг йўниқларга эга бўлмаган бошланғич қисми нима дейилади? ►Патронник.
24.Автоматнинг дўлбоши тормоз – компенсатори нима вазифани бажаради?
►Отиш пайтида ўқларни сочилиб кетмаслиги учун ва туртиш энергиясини озайтириш учун хизмат қилади.
25.Ствол қутиси нима вазифани бажаради?
►Автоматни қисм ва механизмларини бирлаштириш, ствол каналини затвор билан ёпилишини таъминлаш ва затворни махкамлаш учун.
26.Мўлжалга олиш мосламаси нимага хизмат қилади? ►Отиш пайтида автоматни турли масофадаги нишонларга мўлжаллаш учун.
27.Прицел планкасидаги “П” ҳарфи нечанчи прицелга тўғри келади? ►3 (300 м)
28.Затвор рамаси газ поршени билан нима вазифани бажаради? ►Затворни ва зарба берувчи ва туширувчи механизмни (тепкини) ишга туширади.
29.Затвор нима вазифани бажаради? ►Патронни патронникка жойлайди, ствол каналини ёпади, пистонни ўт олдиради ва гильзани чиқариб ташлайди.
30.Қайтарувчи механизм нима вазифани бажаради? ►Затвор рамасини олдинги ҳолатига қайтаради.
31.Газ трубкаси ствол қопламаси билан нима вазифани бажаради?
►Газ поршенининг ҳаракатини йўналтириб туради ва отаётган пайтда қўлни куйишдан сақлайди.
32.Зарба берувчи – туширувчи механизм (тепки механизми) нима вазифани бажаради?
►Тепкини тушириш, зарбдорга зарба бериш, отишни таъминлаш, отишни тўхтаиш ва автоматни сақлагичга қўйиш учун.
33.Цевьё нима вазифани бажаради? ►Автоматни ушлашда қулайлик ва отишда қўлни куйишдан сақлаш учун.
34.Ўқдон нима вазифани бажаради? ►Ўзига патронларни жойлайди ва уларни ствол қутисига узатиб туради.
35.Найза-пичоқ нима вазифани бажаради?
►Қўл жангида душманга жароҳат етказиш учун хизмат қилади, зарурат туғилганда пичоқ, арра, қайчи сифатида ишлатилади.
36.Автомат қандай даражада қисмларга ажратилади? ►Тўлиқ ва нотўлиқ.
37.Автомат қачон тўлиқ қисмларга ажратилади? ►Автомат жуда кирланганда ёки таъмирга мухтож бўлганда.
38.7,62 мм калибрдаги ўқлар неча хил бўлади? ►Оддий ва махсус.
39.Оддий ўқ нима мақсадда ишлатилади? ►Душманнинг очиқ ва ўқ тешиб ўта оладиган ниқоб ортидаги жонли кучини йўқ қилиш учун.
40.5,45 мм калибрдаги ўқлар неча хил бўлади? ►Оддий ва трасса қолдирувчи.
41.Патроннинг гилзаси нима вазифани бажаради? ►Патроннинг барча қисмларини бириктириб туради, порох зарядини ташқи таъсирдан сақлайди, порох газларини затвор томонга ўтиб кетишдан сақлайди.
42.Порох заряди нима вазифани бажаради? ►Ўққа ҳаракатни узатади.
43.Пистон (капсюл) нима вазифани бажаради? ►Порох зарядини ўт олдиради.
44.Автомат қачон тозаланади? ►Отишдан аввал ва отишдан сўнг, жанговар шароитларда жанглар орасидаги тинч вақтда, дала машғулотларидан сўнг, ўқув машғулотлари орасида танаффус вақтида.
45.Агар автомат ишлатилмаса у қанча муддат ичида тозаланиши керак? ►7 кунда бир марта.
46.Автоматни тозалашда қандай мойлардан фойдаланилади. ►Қурол мойи,РЧС.
47.Автоматни тозалашда қандай материаллардан фойдаланиш мумкин эмас? ►Абразив материаллардан.
48.Автомат тозалаб бўлингач қандай ҳолатда сақланади? ►Ўқсизлантирилган, найза – пичоқ ва ўқдон ажратилган, тепки туширилган, ўтказгич сақлагич ҳолатига қўйилган, прицел “П” да.
49.Далада ҳаракат қилинганда ўқдон автоматга бириктирилган ҳолатда бўладими ёки ажратиб қўйиладими?►Бириктирилган бўлади.
50.Автоматни ҳар куни кўздан кечирганда нималар текширилади? ►Автоматнинг барча қисмларини мавжудлиги, уни кирланиши, зангланиши, ёғоч ва металл қисмлари жароҳатларини борлиги, қўшимча ашёларнинг борлиги.
51.Автоматни отишга тайёрлашда нима ишлар қилинади? ►Автомат қисмларга ажратилиб кўздан кечирилади, тозаланади, мойланади, йиғилган ҳолатда яна кўздан кечирилади. Ўқдон ҳам кўздан кечирилади.
52.Патронларни отишга тайёрлашда нима ишлар қилинади? ► Гилзада занглашни ва букулишни йўқлиги текширилади, ўқни гилзадан бўшаб кетмаганлиги, пистонда яшил моғорнинг йўқлиги текширилади. Шунингдек жанговар патронлар ичида ўқув патронларнинг йўқлиги текширилади.
53.Автомат ўқланганда патрон узатилмаса нима қилинади? ► Автоматни қайта ўқлаш зарур. Агар тутилиш яна такрорланса ўқдонни алмаштириш керак. Ўқдоннинг ёпқичи бузилса автоматни таъмирлаш устахонасига жўнатиш керак.
54.Автомат ўқлаганда патрон стволнинг учида тиқилиб қолса нима қилинади? ►Затвор рамасининг дастачасини қўл билан ортга тортиб ушлаб туриб, тиқилиб қолган патрон чиқариб олинади ва отиш давом эттирилади. Тутилиш давом этса ўқдон алмаштирилади.
55.Автоматни ўқлаб тепкини эзилганда отиш юз бермаса нима қилинади? ►Автоматни қайта ўқлаб отиш давом эттирилади. Тутилиш такрорланса зарбдор ва тепки механизми кўздан кечирилади ва тозаланади. Тепки мехнизми синган ёки ейилиб кетган бўлса автомат таъмирлаш устахонасига жўнатилади.
56. Автоматдан отиш амалга оширилгач гильза чиқмай қолса нима қилинади ?
►Затвор рамаси дастачасидан ушлаб ортга тортилади ва отиш давом эттирилади. отиш давом эттирилади, тутилишлар газ йўллари ва патронник тозаланади, чиқариб ташловчи бузилган бўлса таъмирлаш устахонасига жўнатилади.
57. Автоматни ўқлаганда затвор олд ҳолатга бормаса нима қилинади? ►Қайтарувчи механизм пружинаси алмаштирилади.
58. Кичик калибрли ТОЗ-8 винтовкасининг вазифаси қайси жавобда тўғри келтирилган? ►Отишга ўргатиш ва ўқчиларни шуғуллантириш учун.
59. ТОЗ-8 винтовкасининг калибри қанчага тенг ? ►5,6 мм
60. ТОЗ-8 винтовкасининг оғирлиги қанча ? ►3,12 кг
61. ТОЗ-8 винтовкаси ўқининг бошланғич тезлиги қанча ? ►310 м/с
62. ТОЗ-8 винтовкасининг жанговар тез отарлиги қанча ? ►10-12 отиш/дақиқа
63. ТОЗ-8 винтовкасининг аниқ отиш (прицел) узоқлиги қанча? ►250 м
64. ТОЗ-8 винтовкаси ўқининг учиш олислиги қанча ? ►1600 м
65. ТОЗ-8 винтовкасининг ўқини ўлдириш хусусияти неча метргача сақланиб қолади ? ► 800 м гача
66. Автоматдан отилган ствол ичида газ босими энг юқори даражаси қанча? ►2900 кгс/см2
67. Ўқнинг бошланғич тезлиги нима? ►Ўқни ствол каналини тарк этаётгандаги (дўлбоши кесимидаги) тезлиги.
68. Ўқни бошланғич тезлиги нималарга боғлиқ? ►Стволни узунлиги, порох миқдори ва ўқнинг оғирлиги.
69. Ўқнинг бошланғич тезлиги ортса унинг нималари ҳам ортади ? ►Ўқнинг учиш олислиги ва ўлдирувчи кучи.
70. Ўқнинг энергияси нимани харектерлайди? ►Ўқнинг ўлдириш кучи.
71. Ўқнинг энергияси ўлчов бирлиги нима ? ►кгм
72. Ўқнинг бошланғич энергияси нима ? ►Ўқни ствони тарк этаётгандаги ҳаракатининг энергияси.
73. Автоматдан отишда ўқнинг бошланғич энергияси канча ? ►207 кгм
74. Автоматнинг ўқини 800 метрга учгандаги энергияси қанчага тенг ? ►29 кгм
75. Неча кгм энергияга эга бўлган ўқ одамни жароҳатлаб сафдан чиқара олади? ►8 кгм
76. 100 м дан отилган винтовка ўқи қанча қалинликдаги пўлатни теша олади? ►6 мм
77. Автоматни отаётгандаги ортга туртиш энергияси қанчага тенг ? ►2 кгм
78. Ўқнинг траекторияси нима? ►Ўқнинг оғирлик маркази ҳавода учаётганда чизадиган эгри чизиғи.
79. Тўғри отиш нима ? ►Ўқнинг траекторияси ўзининг бутун довомийлигида нишондан баландга кўтарилмайдиган отиш.
80. Тўсилган бўшлиқ нима ? ►Тўсиқ ортидаги ўқ тегмайдиган (тўсиқнинг чўққисидан то учрашиш нуқтасигача) бўшлиқ.
81. Ўлик бўшлиқ нима ? ►Тўсилган бўшлиқнинг ушбу трактория бўйича нишонни йўқ қилиб бўлмайдиган қисми.
82. Тегадиган бўшлиқ нима? ►Тўсилган бўшлиқнинг нишон йўқ қилина олинадиган қисми.
83. Парчаланувчи (осколькали) қўл гранаталари нимага мўлжалланган? ►Душманнинг жонли кучларини парчалар ёрдамида йўқ қилишга.
84. Парчаларнинг учиш масофасига кўра гранаталар неча хил бўлади? ►Ҳужумда ва мудофаада ишлатиладиган.
85. РГД-5 гранатасининг оғирлиги қанча? ►310 гр.
86. Ф-1 гранатасининг оғирлиги қанча ? ► 600 гр.
87. РГД-5 гранатасининг ўлдира оладиган парчаларини учиш масофаси қанча ?►25 м.
88. Ф-1 гранатасининг ўлдира оладиган парчаларининг учиш масофаси қанча? ►200 м.
89. РГД-5 гранатасининг ўртача улоқтириш масофаси қанча ? ►40-50 м.
90. Ф-1 гранатасининг ўртача улоқтириш масофаси қанча ? ►35-45 м.
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|