120. Бош айланаси неча см бўлганда газниқоб шлём – ниқоби 4 – бўй ўлчамига тўғри келади? ►71 см дан кўпроқ.
121. Газниқоб қандай ҳолатларда олиб юрилади? ►“Сафар”, “Жанговар”, “Сафар” ҳолатларда.
122. Газниқобни кийиш бўйича баҳолаш қайси жавобда тўғри кўрсатилган? ►“5” баҳо = 8 с; “4” баҳо = 9 с; “3” баҳо = 10 с;
123. Респираторнинг вазифаси нима? ►Одамнинг нафас олиш органларини радиактив чанглардан ва бактериявий воситалардан ҳимоя қилиш.
124. Респираторлар неча бўй ўлчам (размер)да бўлади? ►3.
125. Одамнинг бурун суягини энг юқори (энг чуқур) нуқтасидан жағнинг энг қуйи нуқтасигача бўлган масофа неча миллиметр бўлганда респираторнинг 1-ўлчамига тўғри келади? ►109 мм. гача.
126. Одамнинг бурун суягини энг юқори (энг чуқур) нуқтасидан жағнинг энг қуйи нуқтасигача бўлган масофа неча миллиметр бўлганда респираторнинг 2-ўлчамига тўғри келади? ►109-119.
127. Одамнинг бурун суягини энг юқори (энг чуқур) нуқтасидан жағнинг энг қуйи нуқтасигача бўлган масофа неча миллиметр бўлганда респираторнинг 3-ўлчамига тўғри келади? ►119 мм. дан катта.
128. Пахта – дока боғлагич тайёрлаш учун доканинг ўлчами қанча бўлиши керак? ►100х50 см.
129. Умумқўшинлар ҳимоя жамланмаси (ОЗК) нинг вазифаси қайси жавобда тўғри баён қилинган?
►Одамнинг тери қопламини барча турдаги заҳарли моддалар, бактериявий воситалар ва радиоактив чанглардан ҳимоя қилади.
130. Умумқўшинлар ҳимоя жамланмаси (ОЗК) ни кийиш бўйича баҳолаш қайси жавобда тўғри кўрсатилган?
►“5” баҳо = 3 д 30 с; “4” баҳо = 4 д 00 с; “3” баҳо = 4 д 30 с;
131. Умумқўшинлар ҳимоя жамланмаси (ОЗК) нинг плашчи ОП-1 неча бўй ўлчамда бўлади? ►4.
132. Умумқўшинлар ҳимоя жамланмаси (ОЗК) нинг плашчи ОП-1 ни 1-бўй ўлчами қайси жавобда тўғри кўрсатилган?
►Бўйи 166 см.гача бўлган одамлар учун.
133. Умумқўшинлар ҳимоя жамланмаси (ОЗК) нинг плашчи ОП-1 ни 2-бўй ўлчами қайси жавобда тўғри кўрсатилган?
►Бўйи 166-172 см.гача бўлган одамлар учун.
Do'stlaringiz bilan baham: |