I. 2 Маъруза №2 “доривор ўсимликлар ва биологик фаол қЎшимчаларнинг замонавий фармакотерапиядаги ўрни”


Биологик фаол қўшимчаларнинг муомаласи ва унинг замонавий



Download 0,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/10
Sana21.02.2022
Hajmi0,51 Mb.
#66170
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
2-маъруза

2. Биологик фаол қўшимчаларнинг муомаласи ва унинг замонавий 
бозорининг таҳлили 
Ҳозирги кунда турли табиий биологик фаол бирикмалардан тайёрланган БФҚлар 
одам овқатланишини оптимал ташкил қилишнинг таркибий қисми бўлиб, замонавий 
турмушнинг ҳақиқий ва муҳим элементига айланган. 
Соғлиқни, иш қобилиятини яхшилаш, умр давомийлигини ошириш учун 
аминокислоталарнинг баланслаштирилган тўпламини ўз ичига олган, витаминлар, 
маъданли моддалар, микроэлементлар тақчиллигини бартараф этадиган тўлақонли 
овқатланиш, шунингдек озуқа моддаларининг юқори сифатини таъминловчи ишлаб 
чиқариш технологиясини такомиллаштириш керак 
Жаҳоннинг кўпгина ривожланган мамлакатларида БФҚлар жуда катта кўламларда 
ишлаб чиқарилади ва истеъмол қилинади, бу эса бутун бир миллатларнинг соғлиғини 
яхшилашга жиддий даражада имкон берди. 
Бугунги кунда дунёда БФҚлар ишлаб чиқувчиларининг бир нечта мактаби мавжуд. 
Америка қўшма штатлари мактабида асосий ўринни кўп компонентли тизимлар 
эгаллайди, уларнинг катта қисми сунъий бирикмалар ва тозаланган компонентларни ўз 
ичига олади. Бундай миқдордаги компонентларни битта таблеткага керакли дозада 
киритиб бўлмайди, шу боис одатда 3-8та таблеткаларни бир вақтда ёки алоҳида қабул 
қилиш тизимларидан фойдаланилади. АҚШда ишлаб чиқарилаётган БФҚларнинг бир 
қисми кўпинча МДҲ мамлакатларида тавсия этиладиган истеъмол меъёрларидан ортиқ 
дозаларда тайинланади, баъзан эса бу дозалар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг дори 
воситалари учун тасдиқланган терапевтик дозалардан ҳам ошиб кетади. Шунга қарамай 
АҚШда ишлаб чиқилган БФҚлар, одатда, уларнинг фойдалик хусусиятларини тасдиқлаш 
учун клиник синовлардан ўтади ва шу аснода бошқа мамлакатларда биологик фаол 
қўшимчаларни яратишдаги ёндашувлардан принципиал тарзда фарқ қилади . 
Маълумки, биологик қўшимчаларни ишлаб чиқариш бўйича биринчи ўринни АҚШ 
эгаллайди, бу миқдор бутун дунёдаги БФҚ ҳажмининг 35 % ини ташкил қилади. Бунда 
йиллик ўсиш 10-14 % га тенг. БФҚлар бозорида АҚШнинг устунлиги ушбу бизнес учун 
мамлакатда қулай шарт-шароитлар яратилганлиги билан изоҳланади. АҚШда фақат 


биологик қўшимчалар учун асос бўлиб хизмат қилинадиган моддалар рўйхати назорат 
қилинади, уларни бозорга чиқариш учун давлат рўйхатидан ўтиш талаб қилинмайди. 
Вазиятнинг ўзига хослиги шундан иборатки, битта давлат органи – Озуқа маҳсулотлари ва 
дори воситалари сифатини назорат қилиш бошқармаси (FDA) БФҚларнинг ҳамда дори 
воситаларининг ҳам муомаласини назорат қилади, демак, уларнинг ўзаро бир-бирига 
“қарши қўйилишига” имкон бермайди, низоли масалаларни оқилона ҳал қила олади. 
АҚШда давлат БФҚ бозорини фаол қўллаб-қувватлайди, шу соҳада тадқиқотлар олиб 
бораётган турли институтларни молиялаштиради, уларни қўллашга асосланган 
профилактик давлат дастурларининг сонини кўпайтириб, самарали амалга оширади . 
Таъкидлаш жоизки, АҚШ ҳамма БФҚ ишлаб чиқарувчилари ва сотувчилари Озуқа 
маҳсулотлари бўйича миллий ассоциация (National Nutritional Foods Association (NNFA)) 
аъзоларидир. NNFA ўз аъзоларининг саломатлик масалалари бўйича сифат назоратининг 
мажбурий тартиботлари борасида манфаатларини ҳимоя қилади ва FDA билан яқин 
ҳамкорликда ишлайди. NNFA аъзолари шунингдек саноатда ўзини ўзи бошқарадиган 
синовлар дастури (TruLabel)нинг ҳам иштирокчиларидир, бу дастур ишлаб чиқарилаётган 
маҳсулот сифатини тасдиқлайди. 
Европада БФҚ бозори янада қаттиқроқ назорат қилинади; кўплаб масалалар давлат 
даражасида тартибга солинади. Бу ерда БФҚларнинг деярли ҳаммаси GMP меъёрларига 
жавоб берадиган корхоналарда ишлаб чиқарилади ва сифати бўйича дори воситаларидан 
кам фарқ қилади. Алоҳида ишлаб чиқарувчилар ISO 2200:2005 халқаро стандартларига 
мувофиқ аккредитацияланган.
Европада ишлаб чиқариладиган биологик фаол қўшимчалар асосан поликомпонент 
тизимлар бўлиб, 2-3та асосий таъсир қилувчи компонентни ва 25тагача қўшимча 
ингредиентларни анъанавий таркибларда ўз ичига олади. Уларнинг таркибида ҳайвон 
маҳсулотларидан ва табиий минерал бирикмалардан камдан кам фойдаланилади. 
Уларнинг ўрнига анорганик бирикмалар ва сунъий органик қўшимчалар ёки табиий 
биологик фаол моддаларнинг аналоглари қўшилади. Европа иттифоқи мамлакатларида 
дори воситалари ва БФҚларни бир-биридан ажратиш учун 2002/46ЕС-сон махсус 
директива – “ЕИ иштирокчилари мамлакатларда биологик фаол қўшимчалар ягона 
қонунлари тўғрисида директива қабул қилинган бўлиб, унга кўра касалликларни олдини 
олиш учун яратилган маҳсулотлар дори препаратлари сифатида рўйхатдан ўтказилади 
ҳамда клиникадан олдинги ва клиник тадқиқотларнинг тўлиқ циклидан ўтказилиши шарт.
ЕИ мамлакатларининг қонунчилигига мувофиқ БФҚлар дори воситаси сифатида 
рўйхатга олинмаган бўлса эркин сотиладиган товарлар мақомига эга бўлади, яъни озиқ-
овқат маҳсулотларига тенглаштирилади. 
Австрияда БФҚ алоҳида маҳсулотлар тоифасига киритилади ҳамда озуқа 
маҳсулотлари ва ДВ ўртаси даражасида қаралади. БФҚларни тавсифлаш учун
Verzehrprodukte (озуқа маҳсулотлари ва ДВлар ўртаси) деган таъриф ҳам мавжуд. Улар 
тегишли сертификатни олгандан кейин сотилади. 
Бельгия, Нидерландия ва Грецияда БФҚ фақат витаминлар ва маъданли моддалар 
сифатида тушунилади ва озиқ-овқат маҳсулотларига киритилади, уларнинг бир марталик 
ва бир кунлик дозалари қатъий назоратга олинган. 
Англияда БФҚ муомаласи 1995 йилда Европа қонунчилигига мослаштирилган UK 
Medicines Act томонидан тартибга солинади. Бу ҳужжатда БФҚларни ишлаб чиқариш, 
экспорт қилиш ва сотиш учун махсус лицензия олиш кераклиги белгиланган. 
Германияда ичишга мўлжалалнган маҳсулот фақат ДВ ёки бошқа озиқ-овқат 
маҳсулоти бўлиши мумкин. Германияда БФҚ сифатини иккита ҳужжат – “Дорихоналар 
фаолияти тўғрисида низом” ҳамда “Озуқавий қимматни декларациялаш ҳақида кўрсатма” 
тартибга солади. Бу мамлакатда дорихоналар ҳақидаги низомда назарда тутилишича, 
ДВлар билан бирга улар овқатланишга қўшимча бўлган маҳсулотларни ҳам сотишлари 
мумкин. 


Функционал овқатланиш маҳсулотларини ишлаб чиқиш бўйича биринчи ўринда 
Япония туради. Ушбу мамлакатдаги БФҚ айланмасини тартибга солувчи максимал 
даражада оддий ва қулай бўлган қонунчилик биологик қўшимчаларнинг жаҳон 
айланмасида унинг салмоқли улушини таъминлаб берди, ўз навбатида таъкидлаш 
лозимки, Япония бозорида асосан ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотлар сотилади. Бундай 
маҳсулотларни яратиш бўйича илк лойиҳалар Японияда 1984 йилдан бошланган. 
“Функционал овқатланиш маҳсулотлари” атамасининг пайдо бўлиши шу лойиҳа билан 
боғланади. Япония функционал овқатланиш маҳсулотларига қонунчилик тартибида 
таъриф берган ягона мамлакат бўлиб, ҳозирги кунда Япониянинг функционал овқатланиш 
маҳсулотлари бозори жаҳондаги энг илғор бозорлардан бири ҳисобланади. Шунинг учун 
Япониянинг ютуқларидан кўпинча Европа ва АҚШда асос сифатида фойдаланилади. 
Таъкидлаш лозимки биологик қўшимчаларни истеъмол қилиш бўйича жаҳонда 
Япония (аҳолининг 90 % гача), АҚШ (80%) ва Европа (50%) етакчилик қилади. Россияда 
бу кўрсаткич анча паст: аҳолининг тахминан 7-15 % БФҚни мунтазам истеъмол қилади. 
Халқаро таҳлилчиларнинг баҳосига қараганда яқин келажакда БФҚ бозори ўсишда давом 
этади. Global Industry Analysts (GIA) тахминларига кўра, 2015 йилда фақат ўсимлик хом 
ашёлари асосидаги БФҚ ларнинг дунё бўйича айланмаси бир йилда 93 млрд. долларни, 
хитин ҳосилалари айланмаси – 63 млрд. долларни, хитозан – 21 млрд. долларни ташкил 
қилади. 
Осиё мактаби ўсимлик ва ҳайвонлардан олинган экзотик компонентлардан 
(чумолилар, сколопендрлар, чаёнлар ва ҳ.к.) фойдаланилиши билан ажралиб туради, 
уларнинг хоссалари ҳақидаги билимлар минг йиллар давомида Хитой, Вьетнам, 
Ҳиндистон, Индонезия ва б. мамлакатларда қўлланиб келинмоқда. 
Европа дунё бўйича иккинчи йирик ишлаб чиқарувчи бўлиб, унинг улушига бутун 
дунё биологик қўшимчалар ҳажмининг 32 %и тўғри келади. Асосий БФҚ ишлаб 
чиқарувчилари – Германия, Франция, Буюк Британия ва Италия. Учинчи ўринни Япония 
эгаллайди, унинг БФҚларнинг жаҳон ҳажмидаги улуши 18 %га тенг.
Россия бозорида БФҚлар ўтган асрнинг 90-йилларида пайдо бўлган бўлса-да, аммо 
бу ерда бозор ҳали тўлиқ тартибга солинмаган. БФҚ айланмасига доир қонунчилик 
аксарият Европа мамлакатлари ва АҚШдагидан бирмунча бошқачароқ тузилмага эга. 
Хорижда, одатда нутрицевтиклар “нутрицевтик дори воситалари” гуруҳига киритилган. 
Россияда эса уларнинг ҳаммаси БФҚларга киради. Россияда мажбурий мувофиқлик 
декларацияси – БФҚ сифатининг бевосита ишлаб чиқарувчи томонидан тасдиқланиши 
назарда тутилган. Дори воситалари учун эса бундай талаб йўқ. “Техник тартибга солиш 
тўғрисида”ги Федерал Қонунга мувофиқ РФ Ҳукуматининг 2009 йил 1 декабрдаги 982-
сон “Сертификатлаштирилиши шарт бўлган маҳсулотларнинг ягона рўйхатини ҳамда
мувофиқлик декларациясини қабул қилиш шаклида мувофиқлиги тасдиқланадиган 
маҳсулотларнинг ягона рўйхатини тасдиқлаш ҳақида” қарори кучга кирди. Бунда, БФҚ 
ишлаб чиқарувчилари ва етказиб берувчилари 9300-бўлим “Медикаментлар, кимё-
фармацевтика маҳсулотлари ва тиббиётда қўлланиладиган маҳсулотлар” бўлимига 
киритилди. 
Россияда “Биологик фаол қўшимчалар ва ихтисослаштирилган маҳсулотлар 
уюшмаси” номли жамоат ташкилоти фаолият юритади, унинг асосий вазифаларидан 
биттаси БФҚ бозорига ягона талабларни ишлаб чиқишдир. Бундан мақсад – 
маҳсулотларнинг хавфсизлиги ва самарадорлигини таъминлаш, истеъмолчиларни ноҳалол 
ишлаб чиқарувчилардан ва сифатсиз БФҚлардан ҳимоя қилиш. “Озуқаларга биологик 
фаол қўшимчаларни (БФҚ) ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ва айланмасига гигиеник 
талаблар” номли 2.3.2 12.90-03-сон СанПИНга мувофиқ БФҚларнинг чакана савдоси 
фақат дорихона муассасалари (шаҳобчалар ва ҳ.к.), пархез маҳсулотларни сотишга 
ихтисослашган дўконлар, озиқ-овқат дўконлари (махсус бўлимлар, секциялар, 
шаҳобчалар) орқали амалга оширилиши мумкин. 


Баъзи бир мамлакатлар бир гуруҳ моддаларни дори препаратларидан чиқариб 
озуқаларга БФҚга (nutritional supplement) киритганидан ҳамда уларни ишлаб чиқариш, 
сотиш ва қўллашни тартибга солувчи миллий қонунларни қабул қилганидан сўнг 
БФҚларни ишлаб чиқиш схемаси соддалашди, уларни жорий этиш муддатлари қисқарди.
Таъкидлаш лозимки БФҚларни ишлаб чиқариш, рўйхатга олиш ва улардан 
фойдаланишда, шубҳасиз анчагина аҳлоқий жиҳатга эга бўлган муаммолар қолмоқда ва 
улар ўз ечимини кутмоқда. Биринчидан, БФҚлар сифатини назорат қилиш ва уларни 
қалбакилаштиришдан 
ҳимоя 
қилиш 
тизимининг, 
тегишли 
қонунчиликнинг 
номукаммаллиги кўзга ташланмоқда. Иккинчидан, БФҚларни сақлаш ва сотишга боғлиқ 
мавжуд меъёрий ҳужжатларни кўпроқ ушбу маҳсулот ишлаб чиқарувчиларининг ўзи кўп 
даражали маркетинг тизими орқали бузмоқда. Учинчидан, фармаконутрициология бўйича 
малакали мутахассисларни етарли миқдорда тайёрлаш учун таълим дастурлари йўқлиги 
нам яққол кўриниб турибди. Тўртинчидан, аҳоли ўртасида БФҚларни қўллаш масалалари 
бўйича режали ва илмий асосланган ташвиқот ишларини олиб бориш зарурати етилди. 
Бундай вазият ушбу босқичларда БФҚларни ишлаб чиқариш ва сифатни назорат 
қилиш, шунингдек уларни бехатар истеъмол қилиш ва юқорида қайд этилган муаммоларга 
ижобий муносабатни таъминлаш учун БФҚларни рўйхатга олиш ва улардан фойдаланиш 
тизимини такомиллаштиришни тақозо этади. 

Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish