миқдорда эфир мойлари излари ва С
1
, В
1
, В
2
витаминлар, никотин ва пантотен кислотаси
бор.
Чойдаги ошловчи моддалар ўзига хосдир (галлакатехингаллат, 1-эпикатехингаллат,
1-эпигаллокатехин, dl-галлокатехин, 1-галлока-техингаллат, 1-эпикатехин, эркин галлий
кислотаси). Уларнинг асосий қисми катехинлар ва улар ҳосилаларининг мураккаб
аралашмасидан таркиб топган. Ушбу катехинлар АҚШнинг Maryland, Department of
Pathology, Uniformed Services University of the Health Sciences, Италиянинг Department of
Experimental Pathology, University of Bologna ва Япониянинг Department of Internal
Medicine, Chiba-Hokusoh Hospital, Nippon Medical School томонидан ўрганилиб, уларнинг
организмда холестериннинг миқдори кўпаймаслигига ва сут безларидаги ўсма
хужайраларининг кўпайишини олдини олишга ижобий таъсири аниқланган.
Димеркатехинлар типик “чой” ошловчи моддалари бўлиб, ичимликнинг таъмини
ва тилларанг қизғиш рангини белгилаб беради. Типик флавоноидли бирикмалар чойда
флавонол гликозидлар (кверцетин ва кемпферол) кўринишида учрайди. Кўк чойда 5-6 %
микроэлементлар ва органик фаол бирикмалар бўлиб, уларнинг 50 %ини калий, 15,5 %ини
фосфорнинг органик бирикмалари, фитин, темир тузлари, марганец, кремний, кальций,
фтор, йод, мис, олтин, лимон кислотаси, қаҳрабо кислотаси ва шовул кислотаси,
шунингдек В, А, РР, К, Е ва Р гуруҳлари витаминлари ташкил қилади.
Фармакологик самараси ва таъсир механизми. Чой дамламаси тетиклаштирувчи
хоссага эга. Унинг таркибидаги алколоидлар, хусусан, кофеин, асаб тизими, айниқса бош
мия пўстлоғи, юрак, буйраклар фаолиятини қўзғатади, нафас олишни чуқурлаштиради ва
тезлаштиради, пешоб ажралишини оширади, шунингдек кўк чой экстракти таркибидаги
кофеиннинг одам организмининг метаболизмига таъсири University of Copenhagen
олимлари томонидан чуқур ўрганилган .
Чой баргидаги катехинлар Р-витамин фаоллигига эга бўлиб, қон томирлари
деворларини мустаҳкамлайди, уларнинг қайишқоқлигини оширади, капиллярларнинг
мўртлиги ва ўтказувчанлигини камайтиради. Хитойнинг Institute of Clinical Pharmacology,
Key Laboratory of Anti-inflammatory and Immune Pharmacology да артрит касаллигида
катехинларнинг аҳамияти, Австралиянинг Edith Cowan University да катта ёшли
аёлларнинг суяклари мўртлашиши билан чой истеъмол қилиниши орасидаги боғлиқлик
ўрганилган .
Кўк чой антиоксидант фаолликка эга. Япониянинг University of Shizuoka,
Кореянинг Asan Medical Center and University of Ulsan College of Medicine, Changwon
National University ва бошқаларда кўк чой экстрактининг хоссалари ўрганилиб, бунда у
қонда холестерин миқдорини камайтириши, томирлар эластиклигини сақлаб туриши,
организмнинг эрта қаришини, ёғли гепатознинг олдини олиши, вазнни камайтириши,
артериал босимни нормаллаштириши аниқланган. Чой терлатиш хусусиятига эга,
токсинлар ва тузларни боғлайди ва организмдан чиқаради, бактерияга қарши таъсир
кўрсатади. Унинг ўсмаларга қарши самараси, иммун тизими фаоллигини ошириши ва
канцерогенларни организмдан чиқариши билан боғлиқ. Япониялик олимлар тажрибалар
натижаси бўйича, кўк чой 90% стронцийни ютиши ҳамда унинг организмга зарарли
таъсирини камайтиришини исботлаб беришди. Кўк чой нур касалликларида ҳам самарали
бўлиб, телеэкрандан нурланишнинг зарарли таъсирини йўқотади.
Таҳлил маълумотлари кўк чой асосида озуқага биологик фаол қўшимчалар яратиш
ҳам аҳамиятга молик вазифа эканлигидан далолат беради.
Do'stlaringiz bilan baham: