I -мавзу: “РАҚамли иқтисодиёт” фанига кириш



Download 1,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/19
Sana23.02.2022
Hajmi1,53 Mb.
#166264
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   19
Bog'liq
1-мавзу

Бизнес-жараёнларни 
ўзгартириш. 
Бизнес-жараённи 
рақамли 
ўзгартиришнинг мазмуни вазифаларни жараён кўрсаткичлари ўртасида 
узатиш жараёнини автоматлаштиришдан иборат бўлиб, буни аллақчонлар 
BPMC (Business Process Маnаgement Сuite) синфидаги тизимлар ёрдамида 
бажариш мумкин бўлган.Рақамли ўзгартиришнинг иккинчи босқичи алоҳида 
операцияларни бажаришни автоматлаштириш ҳисобланади. Масалан, 
мижознинг ишончлилигини баҳолаш, худди ўқув курси тингловчилари 
орасида тест синови ўтказиш каби, автоматик равишда амалга оширилади. 
Операцияларни автоматлаштириш учун кўпинча математик алгоритмлар ёки 
ҳатто сунъий интеллект асосида мустақил равишда қарор қабул қиладиган 
«рақамли роботлар» фойдаланилади. 
Айтиш мумкинки, рақамли иқтисодиёт: 
1. учта сегментда кўриб чиқилади (яъни қаерда ривожланади): 
 
реал товарлар ва хизматлар таъминотчилари ва харидорлари сектори; 
 
дастурий таъминот ва технологиялар ишлаб чиқувчилар сектори; 
 
қонунчилик базаси, кадрлар тайёрлаш тизими, барча турдаги 
маълумотлар узатиш ва сақлаш каналлари кўринишидаги инфратузилма. 
 
қуйидаги 
йўналишларни 
ўз 
ичига 
олади 
(яъни 
нима 
ривожлантирилади): 
 
Big dаtа; 
 
сунъий интеллект; 
 
блокчейн; 
 
квант технологиялари; 
 
ишлаб чиқариш технологиялари; 
 
саноат интернети; 


 
робототехника; 
 
симсиз алоқа; 
 
виртуал реаллик. 
Бу мантиққа риоя қилган ҳолда «ким учун» ривожланиш секциясини 
қўшиб қўйишни истардик. Бу атамага кўпроқ узил-кесиллик бахш этган 
бўларди. 
«Big dаtа» соҳасида асосий муаммо ушбу маълумотларни қўллаш бўйича 
вазифанинг аввалбошдан қўйилиши саналади. 
Виртуал дунё билан ўзаро алоқалар сифатида рақамли иқтисодиётдан 
рақамли моделлаштириш ва буюмлар интернетигача. Албатта, миллий 
иқтисодиётда миллий криптовалюта кўринишидаги рақамли валютасиз 
амаллаб бўлмайди. 
Кўплаб ахборот тизимлари операцияларни инсондан кўра яхшироқ, 
тезроқ ва арзонроқ бажаради, бу эса хатолар сонини минималлаштириш билан 
бир пайтда мисли кўрилмаган даражада тезкор ҳаракат қилишга эришиш 
имконини беради. Талабаларга ёрдам бериш учун робот-ёрдамчилар, робот-
журналистлар ва ҳатто вазифаларни одамлардан кўра самаралироқ 
тақсимлайдиган робот-раҳбарларга мисоллар мавжуд. 
У ёки бу жараён давомида бир-бири билан ўзаро алоқа қиладиган ахборот 
сервислари тўплами сервис бизнес-жараёнларини рақамли ўзгартиришнинг 
натижаси ҳисобланади. Кўплаб банклар ҳозирда қарз олувчини баҳолаш 
жараёнларини инсон иштирокисиз амалга оширмоқда. Янги шаклаги 
компанияларда такси чақиришда мижоз ва ҳайдовчи ўртасидаги барча ўзаро 
алоқалар ахборот тизими ёрдамида амалга оширилиб, одам иштироки ҳатто 
кўзда ҳам тутилмаяпти. 
Лекин бизнес-жараёнлардан одамлар иштирокини доим ҳам тўлиқ 
истисно қилиш мумкин эмас. Бунда рақамли ўзгартириш тезкор режимда 
маълумотлар тўплашга имкон беради ва робототехника технологиялари 
ёрдамида рақамли алоқа каналлари бўйича масофадан туриб бошқариши 
таъминлайди. Бундай ўзгаришларга мисолларни хизматлар соҳасида, нефть 
қазиб чиқариш, электр энергетикаси ва ишлаб чиқаришда кузатиш мумкин. 
Рақамли ахборотга асосланадиган асосий технологиялардан бири бу – 
буюмлар интернетидир. Яъни, кўплаб маиший ускуналар электр тармоғига 
уланганлиги одатий, лекин иккинчи даражали ҳисобланади, моддий дунёнинг 
тобора кўплаб объектлари интернетга уланмоқда, бу эса ахборот тўплаш ва 
ҳатто бу объектларни масофадан туриб бошқаришни ҳам таъминламоқда. 
Амалда интернетда ташқи дунё ва объектнинг турли кўрсаткичларидан иборат 
бўлган жисмоний объектнинг виртуал нусхаси пайдо бўлиб, ушбу объектни 
интернет орқали бошқаришга имкон бермоқда.
Буюмлар интернетига мисол қилиб, масалан, техник ёрдам ҳизматида 
аниқланган бузилишлар ва режадан ташқари таъмирлаш доирасида 
алмаштириш лозим бўлган эҳтиёт қисмлар рўйхатини юборадиган виртуал 
маълумотлар узатиш тизимини келтириб ўтиш мумкин 
Шубҳасизки, рақамли иқтисодиёт робототехника билан чамбарчас 
боғлиқ. роботларнинг инсонлар ҳаётидаги иштироки фантастлар томонидан 


кўп марта муҳокама қилинган, лекин ҳозирда роботлар бизнинг реал 
ҳаётимизга кириб келмоқда. Одамлар ишлаб чиқаришда бажарадиган оддий 
функцияларни уларнинг ўрнига бажариш хатолар сонини камайтириш ҳамда 
ишларни бажариш тезлигини оширишга имкон беради. Сир эмаски, кўплаб 
саноат компаниялари йиғув линиялари ва логистикада робототехникани фаол 
қўллайди, бу инсон омилининг аҳамиятини пасайтириш ва минимал сонда 
одамлар жалб қилишга имкон беради. 
Саноат роботлари қийматини (баҳосини) пасайтириш уларни қўллашдан 
иқтисодий самарадорликка эришиш имконини яратади ва одамлар амалда 
қандай қилиб механизмлар автоматик режимда инсон иштирокисиз маҳсулот 
ишлаб чиқаришини кузатиб туришига тўғри келади, холос. 
Германияда ҳаттоки Industry 4.0 атамаси ҳам пайдо бўлган бўлиб, у 
автоматлар ишлаб чиқариш жараёни доирасида ўзаро алоқа қиладиган тўлиқ 
автоматлаштирилган ишлаб чиқариш ва логистика тармоқлари тузишни кўзда 
тутади. Робототехника, буюмлар Интернети, сунъий интеллект ва 3D-
босманинг 
уйғунлашуви 
ҳозирги 
пайтда 
кроссовкадан 
тортиб 
автомобилларгача бўлган маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича тўлиқ 
механизациялашган фабрикалар қуришга имкон бермоқда. 

Download 1,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish