Хусусий капитал тўғрисидаги хиобот шаклига асосланиб йил бошига нисбатан йил охирида қолган капиталимизнинг ўзгаришини таҳлил қиламиз. Бунинг учун қуйидаги шаклда аналитик жадвални тузамиз.
Хусусий капитал динамикасини таҳлили.
Кўрсаткичлар
йил бошига
Ўзгариши
Йил охирига
қолдиқ
кўпа-йиши
кама-йиши
қолдиқ
1
2
3
4
5
1. Устав капитали
12499
311
-
12810
2. қўшилган капитал
410
9
-
419
3. Резерв капитали
586
80267
-
8612
4. Тақсимланмаган фойда
60
43501
-
43561
5. Хусусий капитал билан қопланмаган зарар
-
-
-
-
ЖАМИ:
13555
51847
-
65402
Жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики биз таҳлил қилаётган корхонанинг ҳусусий капитали йил бошига нисбатдан йил охирида 51847 минг сўмга ошган. Бу натижа корхона учун ижобий деб қаралиши лозим. Чунки бу миқдор йил бошига нисбатдан салкам 5 баробарга ошган.
Бундай ўзгаришнинг хосил бўлишида хисобот йилида фойданинг 43501 минг сўмга ва резерв капиталининг 8026 минг сўмга ошуви катта таъсир этган. Бу икки омил салкам 99.4 фоиз (51527:51847) ўзгаришни ўз зиммасига олган.
қолган 0.6 фоиз ўзгариш эса устав капиталининг 311 минг сўмга ва қўшилган капиталнинг 9 минг сўмга ошуви хисобига тўғри келган. бу миқдорлар қиммат бахо қоғозларнинг эмиссияси хамда асосий фондларнинг қайта бахолаш орқали хосил бўлган.
Ижобий натижа деб қаралишини яна бир тарафи шундаки, ҳусусий капиталнинг салкам 83.9 фоизи (43501:51847) соф фойдага тўғри келган.
1999 йил 28 июнда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Молия- хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартибини соддалаштириш чора- тадбирлари тўғрисида» Фармони чиқди. Бу фармонга кўра молия- хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналар фаолияти тузилган махсус худудий комиссиялар кўрсатмасига кўра тўхтатилади.
Шундай экан юқоридаги жадвал маълумотларига асосланган ҳолда бу муоммони ҳал этиш йўлларини топишимиз керак. Кўриниб турибдики ҳусусий капитал қийматининг кўпайтиришнинг энг асосий омили бўлиб корхонанинг хисобот йилида олган соф фойдаси хисобланади. Фаолият кўрсатувчи ташкилотлар шу омил хисобига ўз жамғармаларини ошириши энг оптимал вариант деб қаралади. Сабаби бу омилнинг ўзгариши фақатгина корхонанинг ўзига боғлиқ бўлиб, унинг ҳар томонлама тўлиқ имкониятларини ишга солиб фаолиятини бошлашни тақозо этади. Бундан ташқари бошқа кўрсаткичларнинг ўзгариши хам ушбу омил билан бевосита боғлиқдир. Мазкур вазифаларни ҳал этишда талабалар «Маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари хамда молиявий натижаларни аниқлаш тартиби тўғрисидаги Низом»ни чуқур билишлари лозим. Унда фойдани шакллантириш муоммоларини чуқур ўрганишлари лозим.
оралиқни қоплаш коэффициенти
умумий қопланиш коэффициенти
захира ва харажатларни қисқа муддатли мажбуриятлардаги улуши.
Баланс ликвидлигини таҳлил этишдан мақсад.
Баланс активи моддаларини пулга айланиши муддатлари бўйича 4 гуруҳга бўлиниши.
Баланс пассиви моддаларини қарзни узиш муддатлари бўйича 4 гуруҳга бўлиниши.
Жорий ликвидлик коэффициенти.
Истиқболли ликвидлик коэффициенти.
Банкротлик аломатлари ва уларни таҳлил этиш услублари.
Кредитга лағқатлиликни ифодаловчи кўрсаткичлар тизими ва уларни таҳлил этиш услуби.
Молиявий барқарорлик тўғрисида тушунча ва уни моҳияти.
Корхона молиявий барқарорлигини аниқлаш тартиби ва таҳлил этиш услуби.
қарамсизлик коэффициенти.
қарз ва ўз маблағларини нисбати.
Дебиторлик қарзларини улуши.
Ўз маблағлари ва узоқ муддатли қарз маблағларини улуши.
Ўз оборот маблағлари билан таъминланиш даражаси.
Молиявий барқарорликни мутлоқ суммаларда аниқланиши:
мутлоқ барқарор
барқарорлик нормал даражада
барқарорлик нобарқарор
кризис ҳолати.
Адабиётлар:
Каримов И. А. Биздан озод ва обод ватан колсин. Т. 1999 йил.
Каримов И. А.Биз куриш ва яратиш йулидан бораверамиз. Т. 1996 йил.
Каримов И. А. Иктисодий ислохат масулиятли боскич. Т. 1994 йил.
Узбекистон Республикасининг «Бухгалтерия хисоби тугрисида»ги Конуни. 1996 йил 30август.
Узбекистон Республикаси Конуни. «Аудиторлик фаолияти тугрисида» 1992 йил, 9 декабр.
Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг "Махсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чикариш ва сотиш харажатларининг таркиби хамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тугрисида"ги Низом. 1999 йил 5 феврал, 54-сонли карори.
Узбекистон Республикаси молия вазирлигининг 2002 йил 7 февралдги 31-сонли «Молиявий хисобот шакллари ва уларни тулдириш буйича коидаларни тасдиклаш тугрисида»ги буйруги
Каримов И.А. Узбекистоннинг сиёсий-ижтимоий ва иктисодий истикболнинг асосий тамойиллари –Т.: Узбекистон ,1995
Каримов И.А. Узбекистон иктисодий ислохотларни чукурлаштириш йулида.1996