ХУРМАТЛИ МУШТАРИЙЛАР!
Хоразм Маъмун академияси ахборотномаси 2006 йилдан чоп қилиниб бошлаган. 2020 йилдан бошлаб Хоразм Маъмун академияси ахборотномаси йилига 12 (1 ойда бир) марта чоп қилинади. ОАК Раёсатининг 2016-йил 29-декабрдаги 223/4-сон қарори билан биология, қишлоқ хўжалиги, тарих, иқтисодиёт, филология ва архитектура фанлари бўйича докторлик диссертациялари асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрлар рўйхатига киритилган. Ахборотномада ўзбек, рус ва инглиз тилларидаги мақолалар нашр этилади. Ахборотномага мақолалар қуйидаги тартибда қабул қилинади: мақола ҳажми 0,25 босма табоқ (4 саҳифа) дан кам бўлмаслиги, 1 б.т. (16 саҳифа) дан ортиқ бўлмаслиги лозим. Мақола таҳририятга Times New Roman шрифти, 14 ўлчовда, 1,5 қатор оралиғида, чап томондан 3 см, юқори ва паст томондан 2,5 см, ўнг томондан 1,5 см қолдирилган ҳолатда А4 форматли стандарт қоғозда Word 2000-2016 дастури, doc ёки docx форматида xma_axborotnomasi@mail.ru ёки mamun-axborotnoma@academy.uz электрон почта манзиллари ҳамда +99897 458 28 18 рақамли телеграмм саҳифаси орқали қабул қилинади. Мақола тегишли фан соҳаси бўйича фан доктори ёки илмий унвонга эга фан номзоди тақризи ва ИТМ ёки ОТМ томонидан эксперт хулосасига эга бўлиши талаб қилинади.
Мақола расмийлаштирилганда, дастлаб юқори чап томондан УЎТ (УДК) қайди, бир оралиқдан сўнг бош ҳарфларда мақола мавзуси, кейинги сатрда муаллиф(лар)нинг исми, шарифи, отасининг исми, илмий даражаси ва илмий унвони, иш жойи ва лавозими тўлиқ ёзилади. Кейин ўзбек, рус ва инглиз тилларида аннотация ва калит сўзлар келтирилади. Аннотация 2-3 жумладан иборат бўлиб, ўзида мақола мазмунини ифодалаши лозим. Калит сўзлар мавзуни очиб берадиган 10 дан ошмаган сўз ва иборалардан иборат бўлиши керак. Мақолада кириш, мавзунинг долзарблиги, масаланинг мазмуни, ечим ҳамда тегишли хулоса ва тавсиялар келтирилиши, сўз, ибора ва формулалар аниқ ифодаланган, гап ва жумлалар тизимли бўлиши талаб қилинади.
Таҳририят мақолаларни таҳрир қилиш ва қисқартириш ҳуқуқига эга. Талаб даражасида расмийлаштирилмаган мақолалар ахборотномада эълон қилинмайди. Мақола муаллифларига таҳририят қўлёзмаларни қайтариш ва ёзма жавоб бериш мажбуриятини олмайди. Мақолани тахрир қилиш, нашрга тайёрлаш ва чоп қилиш учун кетадиган ҳаражатларни қоплаш учун 1 саҳифага 20 минг сўм миқдорида бадал пули тўланади.
Эндиликда “Хоразм Маъмун академияси ахборотномаси” нинг мавжуд сонлари билан Хоразм Маъмун академияси расмий сайти: www.mamun.uz да танишишингиз ва юклаб олишингиз мумкин.
Таҳририят
Ташкилот номи: Хоразм Маъмун академияси
Манзил: Хива шахар Марказ 1
Телефон/факс: 0 362 377 51 83, 377 51 85
ШХР: 400110860334067950100043001
ИНН: 202463612 ОКОНХ: 95110
Молия вазирлиги Ғазначилиги
х/р: 23402000300100001010
ИНН: 201122919 МФО: 00014
Марказий банкнинг Тошкент шахридаги Бош бошқармаси ХККМ
Хоразм Маъмун академияси ахборотномаси (обуна ёки мақола чиқариш) учун
Do'stlaringiz bilan baham: |