|
Хулоса. Сабзавротчиликка ихтисослашган бизнес режа хақида қисқача маьлумот
|
Sana | 21.02.2022 | Hajmi | 20,29 Kb. | | #38529 |
| Bog'liq Картошка Бизнес режа си
Бизнес режа
Тадбиркорлик юритишдан мақсад!
Тадбиркорлик фаолиятини келажакдаги иқтисодий тахлили.
Хулоса.
Сабзавротчиликка ихтисослашган бизнес режа хақида қисқача маьлумот.
Сабзавротчилик хозирги кундаги энг сердаромад қишлоқ хўжалик сохаларидан биридир, яьни экилган экини орқали даромад олиш мумкин. Бу орқали махаллий бозор ва экспортбоп қишлоқ хўжалик махсулотлари етиштириб ўз бизнесимни юритмоқчиман. Шуни хисобга олган холда Сабзавротчилик бизнес лойихамни ривожлантириш учун бизнес режамни тақдим этмаман. Лойиха харажатлари ва даромадини бир гектар учун иқтисодий тахлили.
Ерга хосилдор картошка уруғлик сабзавотини экиш орқали юқори даражадаги самарадорлика эришиш кўзда тутилади. Хозирда Андижон Вилояти Андижон тумани Бакиров массивидаги “Бўтақара яшил даласи ” номли сабзавотчилик йўналишидаги фермер хўжаликда Ўн гектар қишлоқ хўжалик махсулотлари етиштириш учун бўш майдон бор. Қуйида бир гектар майдонда картошка етиштиришни бизнес режасини кўриб чиқамиз. 1 гектар учун 60см енликдаги эгатларга экилади у холда 100 м узунликдаги 166 та эгат жойлашади. 1м узунликка 4 дона картошка уруғи экилади. Шуни хисобга олган холда хар бир эгатга 100*4=400 дона 1 гектарда 166*400= 66400 дона туп жойлашади. Сифатли уруғ юқори хосил беради шу сабабли 30-80г оғирликдаги уруғни экиш мақсадга муофиқ. Биз 20 донаси 1 кг келадиган уруғлар экишни танлаб оламиз. У холда 66400/20= 3320 кг уруғ сарфи келиб чиқади. Юқри хосил олиш учун ерни минерал ўгитларга бойитиш керак 1 гектар хосил учун 250кг азот 200 кг калий 250 кг фосфор солиш мақсадга муофиқ. Энди барча харажатларни хисоблаб чиқадиган бўлсак.
Ерни хайдаб екишга тайёрлаш (техника харажатлари) - 1 000 000 сўм
Уруғ харажатлари (3320*2500=6540000) - 8 300 000 сўм
Уруғни эктириш харажатлари - 700 000 сўм
Минерал ўғит харажатлари - 1 700 000 сўм
2 марта чопиқ ва култивасса харажатлари - 2 300 000 сўм
Гербитсид ва фунгитсидлар - 500 000 сўм
Йигиштириш харажатлари - 1 500 000 сўм Жами --- 16 000 000 сўм харажатлар (+-) 2 млн бўлиши мумкин
Хосилдорликни хисоблаш хар бир уруғдан ўртача 0,4-0,7 кг хосил берилишини инобатга олсак хамда экилган 66400 туп кўчатдан йўқотишларни инобатга олган холда 60 000 туп хосил беришини хисобласак 60 000*0.4=24 000кг ёки 60 000*0.7=42 000кг келиб чикади (24 000-42 000 кг). Хосилни ўртача (2000-3000 сўм) атрофида сотилишини хисобга олсак у холда
24 000*2000=48 000 000 сўм 42 000*2000=84 000 000 сўм
24 000*3000=72 000 000 сўм 42 000*3000=126 000 000 сўм
Демак келадиган даромад камида (48-126) миллион атрофида бўлади. Агар бордию бозор нархи жуда пастлаб 1000 сўм бўлиб қолса (24-42) миллион бўлади. Бугунги кунда нарх-наво 1 000 сўм бўлмайди ва юқори бўлади деб умид қиламиз. Шуларни инобатга олиб фойдани хисоблаймиз
48 000 000-16 000 000= 32 000 000 cўм
126 000 000-16 000 000=111 000 000 сўм Соф фойда (32-111) млн
Агар нарх 1 000 сўм бўлиб кетса 24-16=8 млн, 42-16=26млн (8-26) млн атрофида болади.Демак хулоса. Картошка экини хар тарафлама юқори иқтисодий самарадор экинлардан бири.
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|