Давлат мактабгача таълим ташкилотининг кучсиз томонлари:
1.Давлат мактабгача таълим ташкилотида таълим тарбия жараёнининг ривожланиш соҳаларини интеграциялаштириш ҳисобга олган ҳолда давлат талаблари ва давлат ўқув дастурига мувофиқ ташкил этилганлиги.
2.Педагог томонидан ҳар бир тарбияланувчининг ривожланиш даражаси ҳамда ютуқларининг мунтазам равишда кузатиб борилганлиги.
3. Давлат мактабгача таълим ташкилотида тарбияланувчиларнинг мактабга тайёргарлиги ҳамда мослашуви юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳолати.
4. Давлат мактабгача таълим ташкилотида кузатув кенгаши фаолиятининг ташкил этилганлиги.
5. Давлат мактабгача таълим ташкилотида таълимнинг кейинги босқичига тайёрлаш дастурларининг ижроси бўйича ишлар етарли даражада амалга оширилмаганлиги.
6.Давлат мактабгача таълим ташкилотида фавқулодда вазиятлар режаси ишлаб чиқилганлиги:
Ички баҳолаш комиссияси хулосаси:
Мактабгача таълим ташкилоти 2021 йил 1 февралдан 2021 йил 10 февралгача ички баҳолаш жараёни бўлиб ўтди. Ички баҳолаш жараёнида болаларнинг ривожланиш харитасидаги натижалар билан кузатув кунидаги натижалар ўртасидаги фарқ 20фоизни ташкил этгани ҳамда аттестация мезонлари (4 та йўналиш, 7 та соҳа, 18 та стандарт ва 59 та индикатор) бўйича 6-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти 366,9 балл(78,5%) билан баҳоланди. Ташкилий-педагогик жараённи ташкиллаштириш ва амалга ошириш мустаҳкамланди.
Тавсиялар:
Педагог ходимларни инновацион технологиялар ва илғор хорижий тажрибаларни ўрганиши, уларни таълим-тарбия жараёнига тадбиқ этишлари учун зарур шароитларни яратиш мақсадида мактабгача таълим ташкилотини юқори тезликка эга бўлган интернет тармоғи билан узлуксиз таъминлаш чораларини кўриш.
Илғор иш тажрибаларини оммалаштириш, уларнинг янги технологияларга қизиқишини рағбатлантириш, улардаги яратувчанлик, ижодкорлик қобилиятларини қўллаб-қувватлаш.
Педагог ходимларга ўз вақтида методик ёрдам кўрсатиш.
Педагоглар томонидан ҳар бир боланинг ривожланиш даражаси ҳамда ютуқларини мунтазам равишда кузатиб бориш.
Тарбияланувчиларнинг бошланғич таълимга тайёргарлиги ҳамда мослашуви юзасидан ишларни жонлантириш.
Давлат мактабгача таълим ташкилотида болаларнинг ривожланишини қўллаб-қувватлаш мақсадида ота-оналар билан ҳамкорликни кучайтириш
Кузатув кенгаши фаолиятини танқидий таҳлил қилиш, Кенгаш томонидан амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумотларни ўз вақтида ота-оналарга етказиш.
Педагогларни олий таълимга йўналтириш.
Комиссия раиси: Н.Ёрова Комиссия раисининг
ўринбосари: Х.Рахматбоева
Комиссиянинг
маъсул котиби: Х.Умарова
Комиссия аъзолари:
Н.Эрмакова
Х.Махкамова
Ю.Турғунова
М.Йўлдашова
М.Тожибоева
Л.Аъзамова
М.Холматова
Do'stlaringiz bilan baham: |