ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ
АНДИЖОН ВИЛОЯТ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ БОШҚАРМАСИ
Жалақудуқ туман 9-умумий ўрта таълим мактаби рус тили фан ўқитувчиси Исмоилова Замира Маннаповнанинг иш тажрибасини оммалаштириш юзасидан
ХУЖЖАТЛАР
ЙИҒМА ЖИЛДИ
Андижон Вилояти Жалакудук тумани 9-умумий урта таълим мактаби рус тили фан ўқитувчиси Исмоилова Замира Маннаповнанинг рус тили фанидан «Аудирование как цель и средство обучения» мавзусидаги методик тавсиясини вилоят миқёсида оммалаштириш юзасидан
ТАВСИЯНОМА
Жалақудуқ тумани 9-умумтаълим мактабнинг рус тили фан ўкитувчиси Исмоилова Замира Маннаповна 1996 йилдан буён рус тили фанидан дарс бериб келмокда.
У ўзининг педагогик фаолияти давомида бошка ўқитувчиларга ўрнак бўлиб келмокда. Тумандаги ёш ўқитувчиларга «Устоз-шогирд» анъанасига кўра устозлик килади ва методик ёрдам беради. У дарсларида ва тўгарак машгулотларида укувчиларни ўзига жалб килиб, фанига кизиктира олади. Ўқув йили давомида хар чоракда очик дарслар ташкил қилади. Дарсларида педагогик технологиянинг турли усулларидан мунтазам фойдаланади.
Исмоилова Замира Маннаповна “Рус тили дарсларида танч компетенцияларни шакллантириш омиллари” мавзусида ўтказилган туман семинарида рус тили фанидан «Аудирование как цель и средство обучения» мавзусидаги махорат дарс ўтди ва ушбу дарс вилоят халқ таълими бошқармаси, шахар ва тумандардан келган методист ва ўқитувчиларга манзур бўлди. Дарс “намунали” деб топилиб, унинг дарсда қўллаган методлари вилоят миқёсида оммалаштиришга лойиқ деб топилди.
З.Исмоилова ўкувчилар билимини оширишда, комил инсон бўлиб етишишида ва келажакда Ватанимиз равнақи учун ўз хиссасини кушадиган инсонларни тарбиялашда ёрдам беради. Юқоридагиларни инобатга олган холда 9-мактабнинг рус тили фан ўқитувчиси З.Исмоилованинг дарсларида қўллаган методларини вилоятда оммалаштириш учун тавсия этаман.
Жалақудуқ туман халқ таълими
бўлими мудири в.б.: Г.Сайидова
Жалакудук тумани 9 -умумий урта таълим мактаби рус тили фан ўқитувчиси Исмоилова Замира Маннаповнанинг рус тили фанидан « Аудирование как цель и средство обучения » мавзусидаги методик тавсиясига
ТАКРИЗ
Жалақудуқ тумани 9-мактабнинг рус тили фани ўкитувчиси Исмоилова Замира Маннаповна томонидан рус тили фанидан “Аудирование как цель и средство обучения» мавзусидаги методик тавсияси илмий, дидактик, технологик ва методик жихатдан тўғри тузилган. Ўкитувчи дарс машғулотларида таянч ва фанга оид компетенцияларни шакллантириш бўйича иш усуллардан тўғри фойдаланган.
Дарс машғулотида ўкитувчи слайд такдимотлар, рангли расмлардан фойдаланиш назарда тутилган.
Дарс ишланмасида ўқувчилар ўтилган мавзу бўйича иқтисод фанига боғлаб олди-сотди маркетинг йўналишида чет эллик хамкорлар билан ишлаш орқали ўтган мавзуни мустахкамлаш, янги мавзу бўйича идрок харитаси ва рус тилиий саналар билан ишлаш мақсад этиб қўйилган. Дарс давомида “Сўз тузиш”, “Мактуб йўлланганда”, “Ортиқча сўз” ўйин методларидан кенг фойдаланган. Дарс ишланма тўгарак машгулотларини ташкил килишда хам ёрдам беради.
Жалақудуқ туман Халқ
таълими бўлими рус
тили фан методисти: Д.Ураимова
Жалакудук тумани 9 -мактаб рус тили фан ўқитувчиси Исмоилова Замира Маннаповнанинг рус тили фанидан « Аудирование как цель и средство обучения» мавзусидаги методик тавсиясига
ТАҚРИЗ
Умумтаълим мактабларнинг ўқувчилари учун «Аудирование как цель и средство обучения» мавзусини чуқур ёритиб, ўқувчиларни рус тилида сўзлашиш маданиятини ошириш йўлларини турли усуллардан фойдаланишни тушунтириб ўтган.
Машғулотлар давомида ўкувчиларда гурухларда ишлаш, коммуникатив компетенцияларини ошириш, АКТ воситаларидан фойдаланиш, ўз фикрини эркин баён этиш, такдимот ўтказиш компетенцияларини ривожлантиришга қаратилган.
Ўкувчиларни билимини назорат қилиш ва мустахкамлашда “Сўз тузиш”, “Мактуб йўлланганда”, “Ортиқча сўз” ўйинларидан фойдаланилганлиги гурухлар ўртасида соглом рақобат ўрнатиши, дарсларга кизиқишни уйғота олади ва ўкувчиларни фикрлаш доирасини кенгайтиради.
Рус тили фан
методбирлашма рахбари: Г.С.Кучкарова
Жалакудук тумани 9 -умумий урта таълим мактаби Исмоилова Замира Маннаповна рус тили фанидан « Аудирование как цель и средство обучения » мавзусида тайёрлаган методик тавсиясига тақриз
Жалақудуқ тумани 9-мактабнинг рус тили фан ўкитувчиси Исмоилова Замира Маннаповнанинг “Аудирование как цель и средство обучения” мавзусида тайёрлаган методик тавсияси ўкитувчилар томонидан дарс машғулотларини ташкил қилиш учун мўлжалланган. Ўкувчиларга берилаётган маълумотлар қизиқ, тушунарли бўлиши учун муаллиф турли ўйин методларидан фойдаланишни тавсия этади: топишмоклар, расмли тестлар, слайдлар.
Методик тавсия илмий, дидактик, технологик ва методик жихатдан тўғри тузилган. Ўкитувчи дарс машгулотида коммуникатив компетенцияларини ривожлантириш, фаол фуқаролик позициясига эга бўлиш, ўз фикрини эркин баён эта олиш компетенцияларни шакллантириш ва ривожлантиришга қаратилган иш усуллардан тўғри фойдаланган.
Жалақудуқ туман ХТБ
1-мактаб методбирлашма
рахбари: Ф.Юсупова
Do'stlaringiz bilan baham: |