РЕЖА:
Ҳужайранинг бўлиниш йўллари
Мейоз босқичлари
Ўсимлик ва хайвон хужайраларининг фарқлари
ХУЖАЙРАНИНГ МИТОЗ ВА МЕЙОЗ БЎЛИНИШИ
1. Ҳужайранинг бўлиниш йўллари
Хужайра асосан икки йўл билан бўлинади: миточ ва мейоз. Ҳужайра бу.шнишида икки давр мавжуд: ядронмнг бўлиниши (кариокинез). цитоплазманинг бўлинииш (цитокинез).
Митоз - соматик (тана) ҳужайраларининг ва уругланишдан ҳосил бўлган зиготнинг бўлиниш усули. Митозда битта ҳужайрадан ҳужайрага ўхшаш иккита хужайра хосил бўлиб, улар цитоплазма ва ядронинг таркиби хамда тузилиши бўйича бир-биридан фарқ килмайди. Митозда хужайрада бўлган ирсий материаллар, шу жумладан хромосомалар, аввало икки марта кўпайиб, сўнгра янги ҳосил бўлган сш хужайралapra тенг таксимланади. Хужайра бўлинишида унинг ядроси кетма-кет келадиган мустакил 4 та фазани: профаза, метафаза, анафаза ва те.тофазани ўтайди
Митознинг давомийлиги организм тўқимасинпнг хилига, организмнинг холатига ва ташки шароитга боглик булиб, 30 минут дан 3 соат гача бўлади. Ш у жумладан, профаза 20-35, метафаза 6-15, анафаза 8-14, тслофаза 10-40 минут давом этиши мумкин. Хужайранинг хар бир митоз йули билан бўлиниши ораларидаги давр интерфаза дейилади, у кулай шароитда 8-10 соат, ноқулай шароитда эса бир неча кунгача давом этади. Митознинг генетик мохияти шундан иборатки, хужайра нормал шароитда кўпайганда ундаги ирсий материал янгидан ҳосил бў.пан ҳужайраларга ўзгармаган холда берилаверади ва бу жараён организмниш бутун умри давомида амалга ошади. Организмда митозни тартибга солувчи ва издан чикарувчи генлар мавжуддир.
Мейоз - жинсий йўл билан кўпаядиган организмларда кузатилиб, диплоид хромосомали ядронинг гаплоид хромосомали холатга ўтишини таъминлайди. Бу жараён ёпиқ уруғли (гулли) ўсимликлар гулининг уруг куртаги ва чангдонида амалга ошади.
2. Мейоз босқичлари
Мейоз икки боскичдан иборат:
1. Диплоид хромосомали соматик ҳужайрадан хромосома сони гаплоид бўлган иккита жинсий хужайра ҳосил бўлади (редукция юз беради).
2. Митозга ўхшаш (эквацион бўлиниш) босқичда хар бир гаплоид хромосомали жинсий хужайрадан шунга ўхшаш бўлган иккита жинсий хужайра ҳосил бўлади. Улардан кейинчалик (микро ёки макрог амсгогепез натижасида) урючи ёки эркак гаметалар вужудга келади.
Мейознинг хар бир босқичи 4 та фазадан иборат: профаза, метафаза, анафаза ва телофаза. Биринчи боскичнинг фазаларига рим рақамининг бири (I), иккинчи боскичнинг фазаларига икки (II) қўшиб ёзилади
3. Ўсимлик ва хайвон хужайраларининг фарқлари
1839 йилда М.Я.Шлейден ва Т.Шван хайвонлар хужайраларини аниқлаб барча хужайраларни ўсимлик ва хайвонлар учун эканлиги аниқланди.
Ўсимлик хужайраси ядро цитоплазма, хужайра пўсти пластидлар, митоходрий ва вакуоладан, эндоплазматик тўр, рибосома, Голpжи аппарати лизосома, сферасомалардан ташкил топган. Хужайра пўсти целлюзлоза, гемицеллюлоза ва пектин моддаларидан иборат.
Целлюлоза ўсимлик гавдасини тик холда мустахкам сақлаб туради. Хужайра пўсти хужайранинг хаёт фаолияти давомида кўп ўзгаришларга учрайди. Целлюлоза легнин, суберин ва кутин бирикмалари тахминлайди, микроорганизмлари ва хашоратлар тахсиридан сақлайди.
Кўп хужайрали ўсимликларда хужайралар аро алоқалар бўлади. Ядро энг асосий хужайра органоид хисобланади.
Ядро пўсти 2 қават: ташқи ва ички мембраналардан тузилган. Ядронинг асосий вазифаси ирсий белгиларни наслдан-наслга етказиб беришдир. Ирсий белгиларнинг ўзгаришида ташқи факторлар, физиологик актив моддалар, химиявий бирикмалар, радиация нурлари ва турли физикавий ходисаларнинг ахамияти катта. Ядр ичидаги кариоплазмада РНК, ДНК молекулари бўлиб, ирсий белгиларни ўтказишда оқсилларнинг ва И — РНК бирикмаларнинг синтезини идора қилади.
Хайвонлар сингари ўсимликларда хам гормонга ўхшаш модда борлигини биринчи бўлиб, 1880 йилда Ч.Дарвин ўзининг ўсимликларнинг харакат қилиш қобилияти асарида баён этган. 1909-1910 йилларда Г.Фиттинг ўсимликларда чангланиш ва отланишини ўрганиб, қандайдир модда иштирокида ўсимлик «гормони» терминини киритди. Уни кейинчалик ўсиш гормони деб аталди.
Юқори даражали протисталар ўсимлик ва хайвон хужайраларига ўзларининг хужайрасининг тузилиши билан ўхшаб кетади. Бу хужайраларни эукариотлар деб аталади. Буларга (замбуруғлар, содда хайвонлар) киради. Тубан даражали протисталарга (бактериялар ва цианобактериялар, кўк-яшил сув ўтлари киради). Бу организмлар ўзларининг хужайрасининг тузилиши бўйича бошқа организмлардан ва уларнинг хужайрасининг тузилишидан тубдан фарқ қилади.
Фойдаланилган адабиётлар
С.М.Мустафаев, Ў.А.Ахмедов, М.С.Мустафаева, М.Т.Юлчиева. Ботаника. Тошкент-2012.
М.И.Икромов, Х.Н.Нормуродов, А.С.Юлдашев. Ботаника. Ўсимликлар морфологияси ва анатомияси. Тошкент-2002.
Л.И.Курсанов, А.Комарницкий, К.И.Мейер, В.Ф.Раздорский. Ботаника. Тошкент-1972.
Do'stlaringiz bilan baham: |