Худудсиз жилва


хавфсизлик, адолат, озодлик



Download 73,5 Kb.
bet2/2
Sana24.02.2022
Hajmi73,5 Kb.
#194866
1   2
Bog'liq
foydali-fayllaruz hududsiz-jilva

хавфсизлик, адолат, озодлик тушунчаларидир. Фроммнинг фикрича, психобиологик, физиогенетик факторлардан катъи назар, инсон ва ташки олам муносабатида шу уч омил етишмас экан, умр курсаткичи биофил (хаётга мухаббат) томон эмас, балки некрофил (улимга мухаббат) томон йуналади.1 Демак, абсурднинг кечинма ва туйгу фикр ва дунёкараш сузларида ифода топгувчи замон чегаралари рух ва вужуд, онг ва материя уйгунлигида кечадиган жараёнлар хосиласидир. Шунга кура, абсурд замон сониядан давр (эпоха)гача, лахзадан инсон умригача булган улчамга такрибан тенг булади.
Такрор айтаманки, абсурд инсон умрининг хар кандай замонида ва маконида, шунингдек, хам индивидуум, хам универсум хаётининг исталган нукталарида мавжуд була олади. Зотан, инсон табиатан канчалик улугвор булса, шунчалик майда хамдир. Дахшатли буронларга, турмушнинг огир синовларига мардона бардош бера олган Одам авлоди баъзан биргина мушугининг улгани боис «хаёт яшашга арзимайди», деган хулосага келиши мумкинки, бунинг хеч бир ажабланарли жойи йук. Ва ушбу одамда бундай туйгу яшаган давр, вакт оралиги унинг учун абсурддир. Бу характердаги абсурд туйгу бошка мушук асраб олиш, унитиш, хар турли кизикрок нарсаларга чалгиш оркали якун топиши шубхасиз. Мухими шундаки, мазкур холат абсурднинг нисбатан каттарок замон оралигига эга шаклларига хам бирдек тегишлидир. Бинобарин, энг узок давом этган абсурд хам нари борса бир инсон умрига тенг булиши мумкин. Демак, абсурд муайян субъектга нисбатан объект булганидек, маълум объектнинг субъекти хамки, унинг яшаш вакти рух хамда вужудда кечадиган мураккаб жараёнлар билан боглик.
Экзистенциализм фалсафаси яшовчанлиги вакт билан чегараланувчи абсурд тушунчасини замон ва макон нуктаи назаридан мутлоклаштиришга, унга бокийлик тусини беришга уринади. Лугавий маъноси «мавжудлик» (лотинча «exsistentia» мавжудлик, борлик, хаёт демак) булган бу фалсафа хаётнинг маънисизлиги, яшашга арзимаслигини талкин этувчи таълимот хисобланиб, бундай талкиннинг асл мохияти абсурдизмда хадди аълосига етади. Экзистенциализм таълимотига кура, «уз холига ташлаб куйилган», «яратилгану унутилган», яъни мутлок «озод» инсон узининг мавжудлигини индивидуал функцияси (борлиги - экзистенцияси) оркали белгилаши лозим. хар кандай ташки таъсир (эътикодий, маънавий-ахлокий, ижтимоий нормалар) инсон- экзистенция томонидан сузсиз инкор этилади. Қискаси, объект ва субъект, сабаб ва окибат категорияларининг мутлок уйгун шакли факат индивидуумнинг узидагина мужассам булиши хакидаги караш бу фалсафа асосида ётади. Мазкур караш, том маънода XVII аср немис файласуфи Иммануил Кант (1724–1804)нинг «нарса узида» фалсафий концепциясига асосланади. Хуллас, экзистенциал талкин этилган хаёт, алал-окибат муайян индивидиуум ёхуд универсум онгида абсурд булиб колаверади.
ХХ асрнинг урталаридан бошлаб, «абсурд адабиёт», «абсурд драма» деб номланаётган, бир кадар система шаклини олган адабий талкин илдизлари кадим замонларга бориб такалади. Шарк халклари кадим ижодиётига мансуб «Калила ва Димна» китобининг «Бурзо хаким хакида» деб номланган бобида Бурзо хакимнинг хаёт маънисизлигидан чеккан изтироблари каламга олинади. На бойлик, на фаровон турмуш, на илм-фан, на сайру саёхатдан мазмун топа олган кахрамон бот-бот хаётининг маънисизлигидан умидсизликка тушади. Маъни излаб, турмушнинг куплаб кучаларига бош сукади. Натижа уларок «Яшашдан максад мукаррар улим томонга боришдир» деган хулосага келади. Чукуррок каралса, хакимнинг барча харакатлари негизида абсурд ва акл аро кураш ётганига амин буламиз. Ушбу холатда хакимнинг бир машгулотдан совиб, иккинчи машгулот (иш, соха маъносида) бошини тутгунигача утган вакти абсурддир. Унинг муайян иш билан машгул даври ва хатто сунгги хулосага келган лахзалари хам абсурдга кирмайди. Куринадики, Бурзо хаким хаётидаги абсурд бир неча даврларга, боскичларга булинади ва хар гал максадли харакати боис якун топади. Демак, хаётга аклий ёндашув, хеч качон абсурдга олиб бормас экан.
Европа фалсафий-бадиий оламида абсурд талкини Антик даврдан бошланган булса, ХХ асрга келиб кульминацияга якинлашди. Гомер, Софокл, Эсхил, Еврипид кахрамонлари хаётида кичик вакт бирлигини эгаллаган абсурд XVII аср испан культеранизми мисолида уз сархадларини кенгайтирди. Э. Ионеско, С. Беккет, Ж. П. Сартр, А. Камю, Ф. Кафка, М. Пруст, Ж. Жойс, А. Роб-Грийе, Ж. Жене, А. Адамов, Б. Виана, Ж. Тарде, Д. Буццати, Э. Эрико, Х. Пинтер, Н. Симпсонлар кахрамонлари мисолида эса наинки Европа адабиётида, балки инсоният бадиий тафаккурида универсал ходисага айланаёзди. Бирок инсон, «ал-мисок»дан колган хотираси боисмикан, купрок абсурдга эмас, мазмун-мохиятга, мантикка ташнарокдир. Яъни у «хаёт маънисиз», деб узини алдашда кура, маънисизликдан маъни топишга купрок интилади. Инсоннинг хаётга булган мухаббати улимга булган мойиллиги устидан ундан туккиз холатда устун келганидек, маъни хам абсурд устидан, асосан галабага эришиб келади. Бунинг ёркин мисоли сифатида IX асрдан то бугунги кунгача Европа фалсафий-бадиий тафаккур эгаларининг мусулмон шаркига интилишу эхтиромларини курсатиш мумкин. Сабаби ислом оламида абсурд уруги униши учун майдон йук. Чунки исломда тавхид аталган маънига, мантикка асосланилади. Чексиз гулистон каби ястаниб ётган мумтоз шарк фалсафаси ва адабиёти бунга далил.
Хуш, бугунги Европада универсал бадиий талкинга айланаёзган абсурд адабиёти асосида нима ётади?
Мисол учун келтирадиган булсак, асли ирланд миллатига мансуб, бирок асосан француз тилида ижод этган Сэмюель Беккет абсурд адабиётнинг машхур вакили хисобланади. Унинг «Годони кутиш», «Ўйиннинг охири», «Сунгги лента», «О! Ажиб кунлар», «Комедия» каби пьесалари, «Малон уляпти», «Ким бу...» каби романлари жахон адабиётшунослари томонидан мукаммал абсурд адабиёт намуналари сифатида тан олинади. Беккет «Годони кутиш» трагикомедияси билан «абсурд драма»га асос солган ёзувчилардан хисобланади. Бинобарин, айни шу асар абсурд адабиёт мохиятини узида ифодалайди десак, янглишмаймиз.
Пьесага хос абсурд мохият, аввало, асар хронотопининг мавхумлигида намоён булади. Муаллиф талкинча, вокеа исталган макон ёки замонда руй бериши мумкин. Асар персонажлари Эстрагон, Владимир, бола, Поццо ва Лаккилардир. Улар бутун пьеса давомида келмаслиги аник булган Годони кутишади. Уларнинг бемаксад, бемантик харакатлари абсурд мохиятини белгилайди. Яъни муаллиф талкинидаги хаётнинг микромакетини узида ифодалайди. Абсурд нафакат хронотоп, сюжет ёки харакатда, балки персонажлар нуткида, асар услубида кам ёркин акс этади. Поццонинг уринишлари (шляпа кийгизиши ва ипни тортиши) оркасида тилга кирган Лаккининг нутки мантикан узаро зид сузлар тизмасидан иборат. Бир маромда ва тухтовсиз давом этади. Том маънодаги абстракт онг окимини ифодалайди. Маълум буладики, абсурд «мазмун»ни ифодалаш учун айнан абсурд услуб, анироги абсурд «мазмун» учун абсурд шакл талаби мавжуд экан. Демак, мавхум хронотоп, мавхум сюжет, мавхум харакат, мавхум нутк (услуб), киёфасиз персонаж ва ечимсиз «ечим» абсурд асарнинг мухим шартларидандир. Альбер Камюнинг «Бегона» киссасида хам шундай рух устивор. На жамиятга, на онасига, на маъшукага, на дустга муносабатдан маъни топа олган Мерсо, не сабабдан энг мудхиш жиноят – котиллик килганидан хам бирор маъно топа олмайди. Ўлими хакида эса шундай хулосага келади: «Мохиятан олганда, уттиз ёшингда уласанми, етмиш ёшингдами – куп хам фарки йуклигини, бари-бир сендан кейин бошка эркаклар, аёллар яшайверишини, бу ахвол минг-минг йиллар шундай колаверишини яхши тушунаман. Аник, равшан гап йук» (А. Аъзам таржимаси). Юзаки караганда унинг нутки маънодор туюлса хам, мохиятига кура мутлок абсурдни ифодалайди. Унинг «мокиятан олганда...» ибораси билан «аник, равшан гап йук» жумласи, айнан, абсурд дунёкараш занжири оркали богланади. Мерсо бутун фаолияти, фикри билан экзистенциал фалсафа гояларини акс эттиради. Яъни нафакат одамизотга, узига хам бир «нарса» («вехь») сифатида карайди.
Аммо хеч иккиланмай айтиш мумкинки, мутлок экзистенциализм фалсафасидан усиб чиккан ушбу асарларда хам абсурд мутлок универсал ходисага айлана олмаган. Дейлик, «Годони кутиш» асарида абсурд хаётнинг куллари, «нарса» - одамлар рамзи берилган. Кенг маънодаги абсурд хаётнинг микромакети яратилган. Лекин, шунга карамасдан, уша абсурд бадиий «олам» ичидаги одамлар Годони кутишади-ку! хар не булганда хам кутишнинг узи мантик эмасми? Иккинчидан, Годонинг келиш-келмаслиги муаллифнинг кулида экан, унинг онгида экзистенциал фалсафа гегемонлик килмаслигига ким кафолат беради? Ёки бу уринда Беккет реализмга хос «характерлар мантики»га суянганми?! Мерсо такдирини хал килган нарса хам аслида реал хаётий мантикдир. Негаки, уни мукаррар улим билан «мукофотлаган» замондошлари Мерсо абсурд деб хисоблаган реал хаёт образи эканини инкор этиб булмайди. Айнан шу маънода, мен «Бегона» киссасини абсурд асар эмас, балки абсурд фалсафасининг мукаррар халокатини ифода этган адабиёт намунаси дейишга мойилман.
Демак, абсурд хеч качон инсоният хаёти учун хос фалсафа була олмаганидек, хеч качон универсал бадиий ходисага хам айлана олмайди.
Буюк мутафаккир-ёзувчи Лев Толстой уз ички оламини шафкатсиз тахлил этган «Икрорнома» асарида абсурд фалсафасига энг муносиб антитезани аллакачон топиб куйган. Ва бу билан инсон тафаккурига улмас хайкал куйиб кетган десак, сира муболага булмайди. Алкисса, Толстой айтмокчи, хаёт маънисизлар, маънисиз яшаганлар учун маънисиздир.
хар не булганда хам, абсурд фалсафаси абсурд фикрнинг, абсурд турмуш тарзининг соясидан бошка нарса эмас. Абсурд хаёт тарзи эса, хар канча сержилва куринмасин, хавас килишга арзимайди...
Бугунги илмий-адабий жараёнда «Абсурд ва узбек адабиёти» муаммосини миллий рух ва бадиий-фалсафий нуктаи назардан урганиш долзарб булиб турибди. Ўкиганингиз макола ушбу мавзуга киришиш олдидаги масъулият ва тараддуднинг мевасидир.

1 Фромм Э.Душа человека.-М: Республика, 1992, С. 40.

Download 73,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish