ИҚ спектрлари
Характеристик частоталар ичида карбонил гурухининг частотаси юқори интенсивлиги ва қиймати билан ажралиб туради, унинг ютилиш соҳаларида бошқа функционал гурухлар ютилиш частоталарини ҳосил қилмайди. Карбонил гурухининг валент тебраниш қиймати 1580-1900 см-1 оралиғида ётади. Бундай катта оралиқда частота қиймат-ларининг намоён бўлишига молекуланинг фазовий тузилиши мезомер ва индуктив таъсирлар модданинг агрегат ҳолати ҳамда эритувчининг қутбли ёки қутбсизлиги сабабчи бўлади. Карбонил гурухининг ютилиши фақат СО боғининг узайиши билан содир бўлмасдан, балки ундаги боғлар орасидаги бурчакнинг қийматлари ва унинг атрофдаги боғлар табиати ҳам сабаб бўлади.
Айрим органик моддалар синфлари учун с0 нинг қиймати кичик оралиқда намоён бўлади. Шунинг учун унинг қийматини эътиборга олиб карбонил гурухининг турини билиш мумкин.
|
с0 1740-1720 см'1
|
|
с0 1425-1705 см-1
|
Карбон кислоталарида
|
|
гидроксил гурух-
|
нинг мавжудлиги СО нинг қийматини оширади.
Yadro magnit rezonans
ЯМР "магнитли атом ядроларини" ўрганади (масалан, водород ядроси - протонлар). Ядровий магнит резонанси асосида бошқа спектроскопия усулларига ўхшаб Бор нисбийлиги ётади.
h
Энергиянинг ўзгариши бу ҳолатда атом ядроларининг магнит хоссалари билан боғланган. Атом ядроларининг магнетизми уларнинг ўз ўқи атрофида айланиши билан тушунтирилади, ядроларнинг бу хусусиятларини спинлар деб айтилади. Ядролар электр зарядига эга бўлиб, уларнинг айланиши айланма ток ва магнит майдони ҳосил қилади, шунинг учун ҳам ядроларни митти магнитчаларга (диполларга) таққослаш мумкин. Агар водород атомларидан ташкил топган қандайдир моддани кучли магнит майдонига (кучланиши Н0 ) жойлаштирсак, ундаги магнит диполлари компас милининг ернинг магнит майдонига қараб мосланишига ўхшаб йўналади (23-расм).
23-расм. Ядро диполларининг магнит майдони кучланиши бўлмагандаги (а) ва унинг борлигидаги (б) йўналишлари.
Юқори частотали кучли импульс таъсир этиб ядро диполларини магнит майдонининг йўналишига нисбатан буриш мумкин. Ядро магнитларининг ўзига хослиги шундан иборатки, юқори частотали импульсдан кейин улар тезда бошланғич ҳолатга қайтмасдан магнит майдони атрофида пилдироққа ўхшаб айланади (24-расм).
24-расм. Магнит майдон атрофида айланувчи ядро диполлари.
Кўп миқдордаги магнит диполларининг биргаликдаги харакати майдон йўналишига перпендикуляр жойлашган юқори частотали ғалтакда ўзгарувчан магнит майдонни ҳосил қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |