Христианлик дини



Download 164 Kb.
bet4/10
Sana21.02.2022
Hajmi164 Kb.
#27877
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
дини

2. Католик оқими. Христианликнинг йирик йўналишларидан бири католиклардир. У Европа, Осиё, Африка ва Лотин Америкаси мамлакатларида тарқалган бўлиб, мухлислари тахминан 800 млн. кишини ташкил этади.
Католицизм умумий, дунёвий деган маъноларни ифодалайди. Унинг манбаи - унча катта бўлмаган Рим Христиан жамоаси бўлиб, ривоятиларга кўра унинг биринчи Епископи апостол Петр бўлган.
Католицизмда Библияни шарҳлаш ҳуқуқи фақатгина руҳонийларга берилади, чунки улар уйланмаслик ҳақидаги диний талабга амал қиладилар. Диний ибодатлар дабдабали ва соҳталаштирилган кўринишга эга, диний ўқиш, дуо, илтижолар лотин тилида олиб борилади. провславиядаги каби католицизмда ҳам фаришта, икона, илоҳий куч, чиримайдиган марҳум жасадларига сиғиниш одатлари мавжуддир.
Католицизм христианликнинг йўналишларидан бири сифатида унинг асосий ақида ва қоидаларини тан олади, бироқ диний таълимот, сиғиниш ва ташкилий масалаларда бир қатор хусусиятлар билан ажралиб туради.
Католик диний таълимотнинг асосини Муқаддас китоб ва Муқаддас ёзувлар ташкил қилади. Бироқ Православ черковидан фарқли ўлароқ католик черкови Муқаддас ёзувлар деб нафақат аввалги етти Бутун Олам Христиан Соборларининг қарорларини, балки ҳозиргача бўлиб ўтган барча Соборлар қарорларини, бундан ташқари Папанинг мактублари ва қарорларини ҳам ҳисоблайди.
Католик черкови ташкилоти қатъий марказлашув билан ажралиб туради. Рим папаси бу черковнинг бошлиғи. У диний ахлоқ масалаларига оид қонун-қоидаларни белгилайди. Унинг ҳокимияти дунёвий соборлар ҳокимиятидан йўқори туради.
Католик черковининг марказлашуви жумладан диний таълимотни ноанъанавий таҳлил қилиш (шарҳлаш) ҳуқуқида акс этган догматик тараққиёт тамойилини келтириб чиқаради. Масалан, Православ черкови томонидан тан олинган диний рамзда таъкидланишича, Муқаддас руҳ ота худодан келиб чиқади. Католик ақидасига кўра эса Муқаддас руҳ ота худодан ва ўғил худодан келиб чиқади. Черковнинг нажот борасидаги роли ҳақида ҳам ўзига хос алоҳида таълимот шаклланган. Нажотнинг асоси имон ва хайрли ишлар ҳисобланади. Черков, Католик таълимотига кўра, хайрли зарурий ишлар хазинасига Исо томонидан яратилган «Хайрли ишлар захирасига» эга.
Черков Исо, Биби Марям, Муқаддас Руҳ номидан бу хазинани тасарруф қилиш, ундан муҳтожларга улашиш, яъни гуноҳларни авф этиш, надомат чекувчиларга пул ёки туфҳа эвазига авф - кечирим туфҳа қилиш ҳуқуқига эга. Пул эвазига ёки черков олдидаги хизматлари учун гуноҳларини кечириш - индульгенция ҳақидаги таълимот мана шундан келиб чиққан.
Аъроф ҳақидаги (дўзах ва жаннат оралиғидаги мавзе) ақида фақат католик таълимотида мавжуд. Гуноҳи катта бўлмаган гуноҳкорларнинг руҳи у ерда ўтда куяди (эҳтимол бу виждон ва надомат азобининг рамзий инъикосидир), кейин жаннатга йўл топади. Руҳнинг аърофда бўлиш муддати хайрли ишлар туфайли қисқартирилиши (ибодат ва черков фойдасига хайр-эҳсон қилиш билан) мумкин. Бу ибодат ва хайр эҳсонлар ўлганлар хотирасига яқинлар томонидан қилинади.
Аъроф ҳақидаги таълимот I асрдаёқ пайдо бўлган эди. Православ ва Протестант черковлари аъроф ҳақидаги таълимотни рад этади.
Бундан ташқари, православ дини таълимотидан фарқли ўлароқ, католик йўналишида папанинг бегуноҳлиги ҳақидаги ақида ҳам бор. Бу ақида 1870 йилдаги биринчи Ватикан соборида қабул қилинган. Fарб черковининг Богородицага нисбатан алоҳида эътибори 1950 йилда папа Пий XII томонидан киритилган, Биби Марямнинг мерожи ҳақидаги ақидада ўз аксини топди. Католик таълимоти православ таълимоти каби етти асрорни тан олади, бироқ бу асрорларни талқин қилинишидан қарашлар мос келмайди. Масалан, причешение (тамадди) қилиш қаттиқ нон билан, (православиеда бўктирилган нон билан) дунёвий (миряне)ларга нон ва вино билан шунингдек фақат нон билан амалга оширилади. Чўқинтириш сирини ўташ пайтида сув сепилади (чўқинтирилувчига), муз остидаги сувга чўктирилмайди.
Миропомазание (чўқинувчининг пешонасига елей суркаш) етти-саккиз ёшларда амалга оширилади, гўдаклигида эмас. Бунда ўспирин (бола) яна битта исмга эга бўлади. Бунда у ўша авлиёнинг қилмишлари ва ғояларини мақсад қилиб қўяди. Шундай қилиб, бу русумнинг ижро этилиши имон мустаҳкамланишига хизмат қилиши зарур.
Православларда никоҳсизлик русумини фақат қора руҳонийлик қабул қилади. Католикларда эса никоҳсизлик (целибат) Папа Григорий VII томонидан жорий қилинган қоидага кўра барча руҳонийлар учун мажбурийдир.
Дин маркази - эҳромдир. Диннинг муҳим элементлари черковга қатновчилар ҳаётининг маиший асосларини тартибга солувчи байрамлар, шунингдек постлардир.
Милодий пост католикларда адвент деб аталади. У Авлиё Андрей кунидан кейинги биринчи якшанбада - 30 ноябрда бошланади. Улар уч ибодат билан: ярим тундаги, эрталабки ва кундузги ибодат билан нишонланиб, Биби Марям ҳомиладор бўлиши, Исонинг туғилиши ва диндорнинг қалбида бўлиши каби рамзий маънони англатади. Ўша куни тазим қилиш учун эҳромларда гўдак Исонинг фигураси қўйилган яслилар ўрнатилади.
Католик иерархиясида уч даражадаги руҳонийлар бор: диакон, руҳоний (кюре, патер, кендз) Епископ. Епископни папа тайинлайди. Папани кардинал коллегия сайлайди. Бунда умумий овознинг учдан икки қисми плюс 1-овоз (яширин овоз бериш йўли билан) II Ватикан соборида (1962-1965 йиллар) черков ҳаётининг барча жабҳаларини янгилаш, замонавийлаштириш жараёни бошланди. Биринчи навбатда ибодат анъаналарига тегишли бўлди. Масалан, ибодатни лотин тилида олиб боришдан воз кечилди.

Download 164 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish