Hozirgi o’zbek


Омонимлар. Талаффузи ва ёзилиши (шакли) бир хил, маъноси ҳар хил бўлган сўзлар омонимлар дейилади. Масалан, олма



Download 0,62 Mb.
bet21/94
Sana21.02.2022
Hajmi0,62 Mb.
#61819
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   94
Bog'liq
hozirgi ozbek tili

Омонимлар. Талаффузи ва ёзилиши (шакли) бир хил, маъноси ҳар хил бўлган сўзлар омонимлар дейилади. Масалан, олма (мева) олма (бирор нарсани олмаслик); от (ҳайвон), от (ташла); суз (овқатни), суз (сувда).
Омонимлар асосан бир хил туркумдаги сўзлардан ҳосил бўлади. Масалан, сузди (сувда), сузди (овқатни)-феъл туркуми.
Баъзан омонимлар ҳар хил туркумдаги сўзлардан ҳам ҳосил бўлади: от (исм), от (ҳайвон)-от туркуми, от (ташла)-феъл туркуми.
Омоним сўзларда қўшимчалар қўшилганда уларнинг бир қисми (бир туркумдаги сўзлар) омонимлик хусусиятини сақлайди. Аммо баъзиларида (бошқа туркумдаги сўзларда) омонимлик хусусият йўқолади. Масалан, отим (исмим), отим (ҳайвоним) омонимлик хусусият сақланган, от (ҳаракат) бу қўшимчани қабул қилмайди ва омонимлик хусусият йўқолади.
Шунингдек омоним сўзлар асосида ҳам омонимлар ҳосил бўлади: суз (сувда), суз (овқатни)-сузма (қатиқ), сузма (ҳаракат); ол (қизил), ол (олмоқ)-олма (мева), олма (ҳаракат).
Омонимлар ва кўп маъноли сўзлар бир-бирига ўхшаш. Чунки уларда кўринишда битта шакл бўлади. Бироқ омонимлар ҳар бир маъносига кўра битта сўзни ташкил қилса, кўп маъноли сўзлар эса ҳамма маъноларига кўра битта сўзни ташкил қилади. Масалан, бош сўзи нечта маъноси бўлса ҳам бир сўз. Ўт ўзи эса ҳар бир маъносига кўра бир сўздир. Шунга кўра омонимлар кўп маъноли сўзлардан асосан қуйидагича фарқланади. Кўп маъноли сўзларнинг маънолари ўзаро бир-бири билан боғлиқ. Масалан, бош сўзидаги тоғнинг боши, одамнинг боши, йўлнинг боши каби маъноларнинг боғлиқлиги бош қисмнинг (битта нуқтанинг) ифодаланишидир.
Омомнимларда эса маъно ўзаро боғлиқ бўлмайди. Масалан, ўт сўзидаги «олов», «майса», «ўтмоқ», бошқа-бошқа маънолардир. Шунга кўра бу маъноларнинг ҳар бири учун ўт сўзи алоҳида сўздир.
Омонимлар бадиий адабиётда туюқ жанрини вужудга келтиради.
Шам янглиғ ёнадур бошимда ўт
Кўз ёшимдан ер юзида унди ўт
Қон ёшим қилди йўлингни лолазор
Мунча тақсир айладим, қонимдан ўт
(А.Навоий)
Омонимлардан бадиий адабиётларда, айниқса аскиячиликда сўз ўйини сифатида фойдаланилади. Бадиий асарлада тажнис санъати омонимлар ёрдамида яратилади.
Паронимлар. Талаффузи бир-бирига ўхшаш, шакли ва маъноси бошқа-бошқа бўлган сўзлар паронимлар дейилади. Паронимларда сўз маъносини ўзгаришда бир ҳарф асос бўлади. Масалан, аср-асир, азм-азим, шох-шоҳ, ёд-ёт, ёндош-ёндаш, абзал-афзал, хол-ҳол, амр-амир.



Download 0,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish