7.5 Таълим жараёнини ўқув-методик ва ахборот ресурслари билан таъминлашга талаблар
Асосий таълим дастурининг барча курслари, фанлари (модуллари) бўйича ўқув-методик ҳужжатлар ва материаллар билан таъминланиши лозим.
Таълим олувчиларнинг аудиториядан ташқари ишлари методик таъминланиши ва уни бажаришга сарфланадиган вақтга асосланиши лозим.
Асосий таълим дастурини амалга ошириш ҳар бир таълим олувчининг асосий таълим дастури фанлари (модуллари) тўлиқ рўйхат бўйича шакллантириладиган маълумотлар базаси ва АРМ фондларига кириши билан таъминланиши лозим.
Ҳар бир таълим олувчи асосий таълим дастурига кирган касбий туркумнинг ҳар бир фани бўйича ўқув ва ўқув-методик босма ёки электрон нашрлар (жумладан, вақтли нашрлар электрон базалари) билан белгиланган меъёрларга мувофиқ таъминланган бўлиши лозим.
Ахборот-ресурс марказининг асосий фонди охирги 10 йилда (гуманитар, ижтимоий ва иқтисодий циклнинг базавий фанлари учун – охирги 5 йилда) чоп этилган ҳамма циклларнинг базавий қисми фанлари бўйича ўқув адабиётининг чоп этилган ёки электрон нашрлари билан тўлдирилган бўлиши керак.
Қўшимча адабиётлар фонди ўқув адабиётларидан ташқари расмий маълумот-библиографик ва даврий нашрларни ўз ичига олиши керак.
Таълим дастурини тўлиқ амалга ошириш учун ОТМнинг АРМда таълим йўналиши ўқув режасида келтирилган фанлар бўйича яратилган ўқув-услубий адабиётлар ва чет элда чоп этилган ҳамда интернет тизимидаги ахборот манбалари ҳар бир талабага етарли даражада бўлиши керак.
Таълим олувчилар учун маҳаллий ва хорижий ОТМ, корхона ва ташкилотлар билан тезкор ахборот алмашиш имконияти, замонавий касбий маълумотлар базалари, ахборот ва излаш тизимларига киришни таъминланиши лозим.
Талабаларнинг билиш фаолиятини самарали бошқариш учун педагогик технология талаблари ва қоидалари асосида машғулотларни режалаштиришнинг қуйидаги изчиллиги тавсия қилинади:
- ўқишнинг кутиладиган натижалари ва талабаларнинг билиш, талаба қўйилган мақсадларга эришгандан кейин ёки Б.Блумнинг таксонимиясига мувофиқ билиш соҳасидаги ўқув мақсадларининг 6 асосий категорияси (билиш, тушуниш, қўллаш, таҳлил, синтез, баҳолаш) орқали ҳаракат (хулқ)га мос келадиган феъл ёрдамида намоён бўладиган ўқув мақсадлари шаклидаги психомотор ва аффектив соҳалардаги вазифаларини шакллантириш;
- ўқитувчининг мазкур машғулотдаги ўқув-тарбиявий мақсадларини белгилаш;
- таянч ўқув саволларини аниқлаш;
- ҳар бир кутиладиган натижага мувофиқ тренинг учун ўқув ва назорат топшириқларини (савол, масала, тест топшириқлари), ўрганилган материални мустаҳкамлаш учун зарур ҳажмда машқларни ишлаб чиқиш;
- машғулотдан кутиладиган натижани кафолат учун ишчи дастур, ўқитувчининг мақсадлари, талабаларнинг вазифалари ва назорат тпшириқлари мазмунига мувофиқ мазмунини ишлаб чиқиш;
- машғулотнинг жараёнини ўқитувчи фаолияти (асосий ўринлар) ва у билан ўзаро боғлиқ талабаларнинг фаолият тавсифи асосида, шу машғулот учун тобора самарали (жумладан, интерактив) методлар, дидактик воситалар ва жиҳозларни танлаш билан лойиҳалаштириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |