6.5.6 Битирув малакавий иши
битирув малакавий ишлари мавзулари таълим муассасасининг битирувчиларини чиқарувчи кафедралари томонидан кадрларга талабгорларнинг талабларини, шунингдек замонавий фан, таълим методлари ва технологиялари ютуқларини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
Битирув малакавий ишларининг мавзуси илмий-методик ёки илмий-тадқиқот йўналишида бўлиши мумкин.
Талабага битирув малакавий иши топшириғи, одатда, у учинчи курсни тугатгандан сўнг берилади. Иш касбий ва махсус фанларни талаба ўзлаштириб боргани сари тўртинчи курс мобайнида, шунингдек, мазкур стандартда бажариш учун ажратилган вақт мобайнида бажарилади.
Олий таълим муассасаси илмий кенгаши қарори асосида битирув малакавий ишларининг ҳимоясини ихтисослик фанлари бўйича давлат аттестацияси синовига алмаштирилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |