6.5.3.6. Ҳозирги ўзбек адабий тили:
Ўзбек тили практикуми. Ўзбек тили норматив грамматикасининг предмети, мақсади ва вазифалари. Сўзнинг фонетик, лексик ва грамматик таҳлили. Амалдаги (кириллча) ва янги (лотинча) ўзбек ёзувларининг умумий ва хусусий жиҳатлари. Орфоэпик ва имловий хатоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш йўллари. Оғзаки ва ёзма нутқда грамматик хатолар ва уларни бартараф этиш. Ўзбек тилининг фонетик-фонологик, лексик-семантик ва грамматик сатҳлари, улар ўртасидаги алоқадорлик, ушбу сатҳларнинг структуравий ва системавий жиҳатлари.
Ҳозирги ўзбек адабий тили курсининг мақсад, вазифалари ва тузилиши. Ўзбек тилининг ижтимоий вазифа, давлат тили эканлиги. Ўзбек тили – туркий тиллардан бири. Адабий тил. Ўзбек тилининг фонетик ва фонологик тизими. Нутқ аппарати, тилнинг артикуляцион базаси, нутқ товушлари ва фонема, фонемаларнинг вариация ва вариантлари, унли ва ундош фонемалар классификацияси, нутқ товушлари талаффузидаги фонетик хусусиятлар, бўғин, урғу.
Орфоэпия ҳақида тушунча. Алоҳида товуш ва сўзларнинг ҳамда ўзлашган сўзларнинг талаффуз қоидалари. Нутқ маданиятининг шаклланишида орфоэпиянинг роли ва ўрни. Ҳарфлар, алфавит, графемалар. Ўзбек орфографиясининг принциплари, орфография қоидалари. Орфография ва транскрипция, орфография ва транслитерация, орфография ва пунктуация, орфография ва орфоэпия. Ўзбек ёзувлари тарихи.
Лексикология, фразеология ва лексикография. Лексикология – ўзбек тилшунослиги бўлимларидан бири. Ўзбек тилининг луғат таркиби. Луғат таркибининг асосий бирликлари ва тараққиётининг қонунийлиги. Сўзнинг семантик тузилиши. Лексик маъно турлари. Омоним, синоним, антоним ва уларнинг турлари. Омоним ва унинг ёндош ҳодисаларга мунасабати. Луғавий бирликларнинг тарихий, замонавий, семасеологик, экспрессив нуқтаи назардан тавсифи, ўзбек тили луғат таркибини бойитиш усуллари.
Фразеологик бирликларнинг семантикаси ва структураси. Фразеологик бирликлар компонентларининг семантик бирикувчанлик даражасига кўра классификацияси. Фразеологизм ва сўзларнинг ўзаро алоқаси, уларнинг умумий ва фарқли томонлари, тил ва нутқдаги ўрни.
Лексикография, луғатларнинг турлари; луғат тузишнинг принциплари. Ўзбек лексикографияси тарихи.
Морфема ва унинг турлари: ўзак, аффиксал, содда, мураккаб, монофукционал, полифункционал сўз ўзгартирувчи, форма ясовчи, категориал ва нокатегориал. Тарихий ва замонавий нуқтаи назардан ўзак ва аффикслар. Сўзларнинг морфемик таҳлили. Сўз таркибида морфеманинг ўрни ва роли.
Сўз ясалиш – янги лексик бирликларнинг пайдо бўлиши синхром ва диахрон сўз ясалиш. Сўз ясалишининг турлари: фонетик, лексик-семантик, аффиксал, композицион. Ясама сўзларнинг структураси. Сўз ясовчи ўзак, сўз ясовчи аффикс. Аффиксоитлар. Сўз туркумларининг ясалиши. Отлар, сифатлар, равишлар, феълларнинг ясалиши.
Грамматик маъно, форма, категориялар; категориал ва функционал формалар.
Ўзбек тилида сўз туркумларининг ажратилиш принципи. От ва унинг лексик ва грамматик хусусиятлари. Отнинг ички категориялари. Сифат. Сифатнинг лексик-грамматик хусусияти, ички категориялар. Сон ва олмош ва уларнинг маъно турлари. Феъл, унинг грамматик категориялари ва функционал формалари. Феълларнинг тусланиш. Равиш ва унинг маъно турлари. Кўмакчилар, уларниг грамматик ва функционал хусусиятлари. Модал сўзлар, ундовлар, мимемалар ва уларнинг хусусиятлари.
Синтаксис аспектлари: формал, коммуникатив ва семантик томони. Синтактик бирликлар ва ўзбек тилининг грамматик маъно ифодалаш воситалари. Синтактик алоқа турлари. Тобе алоқаларнинг турлари. Сўз бирикмаси ва унинг турлари. Содда гап ва унинг структур ва семантик белгилари. Гапнинг ифода мақсадига кўра турлари. Гапда парадигма ва синтагма тушунчаси.
Содда гапларда бўлакланиш: синтактик, мазмуний ва актуал бўлакланиш. Гап бўлаклари ва уларнинг турлари. Бир бош бўлакли гапларнинг структур-семантик турлари.Мураккаблашган содда гапларнинг шаклий ва мазмуний хусусиятлари. Гапнинг уюшиқ ва ажратилган бўлаклари. Ундалма, кириш сўзлар, кириш конструкциялар (бирикмалар). Қўшма гапларнинг структур-семантик турлари. Кўчирма ва ўзлаштирма гап. Пунктуация, тиниш белгилари системаси ва уларнинг функциялари. Синтаксис ва пунктуация. Матн синтаксиси.
Do'stlaringiz bilan baham: |