Тараққиётнинг “Ўзбек модели” - истиқлолнинг дастлабки йилларида Биринчи Президентимиз И.А.Каримов раҳбарлигида ишлаб чиқилган ислоҳотлар стратегия бўлиб, тараққий топган мамлакатларнинг бозор муносабатларига ўтиш тажрибаси, мамлакатимиз бошидан кечирган тарихий синовлар ва уларнинг сабоқлари, халқимизнинг турмуш ва тафаккур тарзи асос қилиб олинди. Шу тариқа юртбошимиз томонидан жамиятни ислоҳ этишнинг чуқур илмий асосланган қуйидаги беш тамойили вужудга келди: Биринчи тамойил: иқтисодиётнинг сиёсатдан устунлиги; Иккинчи тамойил: давлат – бош ислоҳотчи; Учинчи тамойил: жамият ҳаётининг барча соҳаларида қонуннинг устуворлиги; Тўртинчи тамойил: аҳолининг демографик таркибини ҳисобга олган ҳолда, кучли ижтимоий сиёсат юритиш; Бешинчи тамойил: бозор иқтисодиётига объектив иқтисодий қонунларнинг талабларини ҳисобга олган ҳолда, тадрижий асосда, пухта ўйлаб, босқичма-босқич ўтиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |