Ўзбекистон Республикасининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»



Download 441,05 Kb.
bet25/66
Sana23.05.2022
Hajmi441,05 Kb.
#608065
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   66
Bog'liq
«ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ҚОНУНИГА Шарҳ 2018

Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органлари:
(19-модданинг биринчи қисми биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонунитаҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;
табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир дастурларни ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва амалга оширади;
табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширади, мазкур ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлайди, бартараф этади;
табиатни муҳофаза қилиш соҳасида ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларнинг ҳисобини юритади, мазкур маълумотларнинг таҳлилини амалга оширади;
ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи бошқа органлар ҳамда муассасалар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(19-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонунитаҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)



Ш А Р Ҳ

1. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органлари Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил


9 декабрь куни қабул қилинган «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонунининг 11-моддасида келтирилган ваколатларга асосланиб, ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади. Бу борада улар ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир давлат дастурлари бўйича таклиф ва тавсиялар бериш ёки ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир давлат дастурларининг лойиҳаларини тақдим этиш кабилар орқали иштирок этадилар.
2. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органлари қонун ҳужжатларида белгиланган ваколати доирасида Табиатни муҳофаза қилиш соҳаси бўйича (республика, вилоят, туман (шаҳар) кесимида) мавжуд криминоген вазият ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг сабаб ва шароитлари таҳлилидан келиб чиқиб ёки ҳуқуқбузарликлар профилактикаси юзасидан тасдиқланган давлат ёхуд ҳудудий дастурлар ижросини таъминлаш мақсадида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир соҳавий дастурларни ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва амалга оширилишини таъминлайди.
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси юзасидан тасдиқланган давлат ва ҳудудий дустурларнинг ижросини таъминлаш жараёнида соҳавий дастурларни республика, вилоят, туман (шаҳар) кесимида юқоридан қуйига бўйсинувчи шаклда ишлаб чиқадилар, тасдиқлайдилар ва амалга оширадилар.
3. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органлари ҳуқуқбузарликларнинг умумий, махсус, якка тартибдаги ва виктимологик профилактикасини амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органлари табиатни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳамда экология соҳасидаги жиноятларнинг содир этилиши сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни амалдаги Жиноят-процессуал кодекси (Олтинчи бўлими) ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларида (196, 313-моддалари)да белгиланган тартибда аниқлайди ва бартараф этиш чора-тадбирларини амалга оширади.
4. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органлари «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонунга мувофиқ табиатни муҳофаза қилиш соҳасида ҳуқуқбузарликлар содир этган жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳисобини юритади, мазкур маълумотларнинг таҳлилини амалга оширади. Барча турдаги табиий ресурсларни хўжалик оборотига жалб этиш кўламларини тартибга солиб туриш мақсадида атроф табиий муҳит ҳолатига антропоген фаолиятнинг таъсирини таҳлил қилиш, айнан шу жумладан.
5. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органлари «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонун асосида табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан фойдаланиш соҳасида давлат назорати ва тармоқлараро бошқарувни давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан ўзаро келишган ҳолда амалга оширади.
Табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан фойдаланиш билан боғлиқ халқаро ва минтақавий муаммоларни ҳал этишда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органлари ўз ваколатлари доирасида бошқа давлатларнинг тегишли табиатни муҳофаза қилиш органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорлик қилади. Шунингдек, жамоат бирлашмалари ва аҳоли билан ҳамкорликда иш юритади, табиатни муҳофаза қилиш фаолиятларида уларга услубий ёрдам кўрсатади ва кўмаклашади.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекциясининг, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг давлат экологик назорати борасидаги фаолиятини, шунингдек бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг табиатни муҳофаза қилиш ҳамда табиий ресурслардан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириб боради.
6. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳам муайян ваколатларни амалга ошириши мумкин.



Download 441,05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish