Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси Умумий қисм I бўлим. Умумий қоидалар 1-боб. Асосий қоидалар


-модда. Ўзбекистон Республикасининг Фавқулодда Давлат бюджети



Download 1,04 Mb.
bet47/95
Sana21.02.2022
Hajmi1,04 Mb.
#45542
TuriКодекс
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   95
Bog'liq
Бюджет кодекси

101-модда. Ўзбекистон Республикасининг Фавқулодда Давлат бюджети
Ўзбекистон Республикасининг Фавқулодда Давлат бюджети Ўзбекистон Республикасининг Президенти қарорига кўра фавқулодда ҳолат шароитларида қабул қилинадиган бюджетдир.
Ижро этувчи ҳокимият органлари фавқулодда ҳолат шароитларида бюджет соҳасидаги ваколатларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига кўра амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда Давлат бюджетининг амал қилиши даврида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тўғрисидаги қарорларининг, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг Қорақалпоғистон Республикасининг бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари даромадлари ва харажатлари ҳажми ҳақидаги қарорларининг амал қилиши тўхтатиб турилади.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда Давлат бюджетининг амал қилиши тугатилиши билан Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари параметрларига аниқлик киритилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 26 ноябрдаги 1991 йил IV чораги учун фавқулодда бюджет ижросини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 301-сонли қарори.
18-боб. Харажатлар сметаларини ва штат жадвалларини тузиш ҳамда тасдиқлаш, уларни рўйхатдан ўтказиш тартиби
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаси ва штат жадвалларини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 2634, 15.12.2014 й.).
102-модда. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаларини тузиш
Харажатлар сметалари бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар томонидан, йил ойлари бўйича тақсимланган ҳолда:
харажатларнинг биринчи — учинчи гуруҳлари бўйича харажатларнинг моддаларига кўра ажратиб;
харажатларнинг тўртинчи гуруҳи бўйича харажатларнинг моддаларига кўра ажратмасдан тузилади.
Харажатлар сметасига харажатларнинг моддалари бўйича тўртинчи гуруҳ харажатлари ёйилмаси, шунингдек давлат эҳтиёжлари учун устувор равишда кичик тадбиркорлик субъектларидан харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) гуруҳларининг рўйхати бўйича харажатлар ёйилмаси илова қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг хориждаги ҳар бир дипломатик ваколатхонаси ва консуллик муассасаси бўйича харажатлар сметалари Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган йиллик жамланма харажатлар сметалари асосида хорижий ва миллий валютада тузилади.
(102-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 8 январдаги ЎРҚ-512-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.01.2019 й., 03/19/512/2435-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бюджет ташкилотларининг ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметалари икки нусхада, бюджет маблағларини тақсимловчи тасарруфидаги бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар бўйича уч нусхада тузилади.
(102-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-396-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 52-сон, 645-модда)
Молия органлари ва бюджет маблағларини тақсимловчилар бюджет ташкилотлари ҳамда бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаларига доир ҳисоб-китобларни талаб қилишга ҳақлидир.
Бюджет маблағларини тақсимловчи ўз тасарруфидаги ташкилотлардан келиб тушган харажатлар сметаларини молия йили учун бюджет маблағларини тақсимловчига бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳажми доирасида кўриб чиқади ва бюджет маблағларини тақсимловчининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этиладиган жамланма харажатлар сметасини тузади.
Харажатлар сметасининг, жамланма харажатлар сметасининг ва уларга доир иловаларнинг шакллари, шунингдек уларни тузиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Кодекс 3-моддасининг ўттиз бешинчи хатбошиси, 103 — 105-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 15 декабрда 2634-сон билан рўйхатдан ўтказилган, Молия вазирининг 2014 йил 14 ноябрдаги 74-сонли буйруғи билан тасдиқланган Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаси ва штат жадвалларини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1 — 4-боблари.

Download 1,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish