Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги ўзбекистон республикаси



Download 26,09 Mb.
bet59/210
Sana27.06.2022
Hajmi26,09 Mb.
#708919
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   210
Bog'liq
Пардозбоп ашёлар 31.10.2020

Полидекор. Полидекор – қаттиқ поливинилхлоридни вакуумда шакл берувчи машинада зичлаб олинадиган плита. Плитанинг юзасига рельефли тасвир туширилган бўлади. Плитанинг ўлчамлари: узунлиги 1850 ёки 1815мм, эни 954 ёки 925мм ва калинлиги 5-7мм. Жамоат биноларидаги зал, холл ва бошка хоналарининг девор, пардадевор ва шипларини пардозлашда ишлатилади.
Чоксиз куйма рангли поллар. Ишлатиладаган хомашё ва қўшиладаган пигментлар турига кўра, бундай поллар 3 ҳил бўлади: полимербетонли, полимерцементли ва поливинилацетатли. Бундай таркибда тайёрланган қоришмалар пластик бўлади ва куйма ёки махсус тебраткич машиналар воситасида ёткизилади. Бундай поллар текис, бир ҳил рангда ва у турли майда ёки йирик чуқурчалардан холи бўлиши керак.
Газ алангасида чанглатиш усули. Газ алангасида чанглатиш усули полиэтилен, полиамид, битум, ва ҳ.к. асосида полбоп қопламалар олишда ишлатилади. Полимерни чанглатиб, 0,15-0,25мм ўлчамдаги кукун заррачаларни таъминот бочкасидан сўриб олиш ва ацетелин алангасида эритилиб сиқилган ҳаво билан юзага писталетга ўхшаш асбобда сепиш билан амалга оширилади.
Бўялган қоплама олиш учун полимер кукунга уни чанглатиш жараёнида ҳар ҳил рангли пигментлар(сажа, кизил ва сарик кадмий, хром, ультрамарин) қўшилади. Қопламанинг адгезиясини яхшилаш учун юзани олдиндан кум билан ишлов бериш тавсия этилади.
Охирги пайтларда пўлат буюмлари полиэтилен-полиамин қотирувчи қўшилган эпоксид смоласи билан копланмокда. Бу қоплама яхши ялтирайди, кимёвий ва ҳарорат таъсирига чидамли, шунингдек электр токидан муҳофазалаш хусусиятига ҳам эга.
Уч қатламли мустаҳкам пардаларни янги авлоди. Шимолда жойлашган кўпгина худудларда қишлоқ хўжалиги экинларини шаҳсий томорқаларда етиштириш муаммолари мавжуд. Бундай ҳаво совуб кетиши оқибатида экин нобуд бўлиши мумкин.
Бунинг олдини қандай олишимиз мумкин?
Мева ва сабзавотларни етиштириш қандай усулларда амалга оширилади?
Бу муаммоларни ечиш учун иссиқхона иншоотларини қуриш етарлича самара беради.
Иссиқхоналар ёғоч ёки темир асосга арматурани маҳкамлаб ярим айлана шаклидаги конструкция кўринишида қурилади.
Бундай конструкцияга эга бўлган иншоотларнинг ички қисмида зарур бўлган миқроиқлимни яратиш, унинг сиртига қопланадиган юпқа полимер парда турига ва хусусиятларига боғлиқ.
Юпқа парда қандай мустаҳкамланган?
У 3 қатламли тузилишга эга. Бунда, юза қисмларида полиэтилен парда жойлашади. Уларнинг орасига пластмассадан тайёрланган тўр жойлаштирилади. Бу тўр 3 қатламли парданинг чўзилишга мустаҳкамлигини оширади. Механик кучлар таъсир қилганда ҳам пластмасса тўрнинг мустаҳкамлиги туфайли бундай 3 қатламли парда йиртилмайди.
Бундай пардалар узоқ йиллар хизмат қилиши мумкин. 5 йилгача 3 қатламли пардалар бошланғич мустаҳкамлигини йўқотмайди.
Шу билан бирга унинг қуйидаги афзалликлари ҳам мавжуд:
-ёруғлик ўткзувчанлигининг турғунлиги;
-парданинг чиримаслиги;
-ультра бинафша нурларнинг салбий таъсирига чидамли;
-ҳароратнинг бирданига ўзгаришига бардошли;
-узоқ вақт давомида сув ва бошқа муҳитлар таъсирига чидамли.
Ҳозирги кунда қишлоқ хўжалигида 3 қатламли мустаҳкамланган пардалар энг зарур самарали ашёлардан бири ҳисобланади.
Қишлоқ аҳолиси 3 қатламли пардалардан вақтинча қуриладиган иншоотларда (турли мақсадда қуриладиган бостирмаларда, очиқ ҳавода хашакларни атмосфера таъсиридан сақлашда, сунъий сув йиғиш ҳавзаларида ва ҳ.к.) кўплаб ишлатадилар. Ҳаттоки, ҳаводаги намлик камайганда, ёз ойларида гўнгни чиритиш учун ҳам ундан фойдаланилади.



Download 26,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish