5.6-расм. Зич арматура каркаси оралиғида бетон қоришмасини
жойлашда ҳосил бўлган нуксонлар
Натижада устун арматураси орасидаги бетон билан ташки қисмидаги бетон таркибини бир хиллилиги бузилади. Бундай бетон қоришмани зичлагич билан жойлашда техник шартлар талаблари бузилган бўлади.
Расмдаги далил: бетон қоришмаси ёткизилган вактда танаффус бўлишлиги арматурага ёпишган қоришмани тозалаб бўлмайди. Бу аҳволда, арматура каркаси оралиғини қоришма билан жойлаш имкони бўлмайди.
Бетон қоришмасини бадья билан қолипга куйилаётганда қолиплаш блоки устидан икки метрдан кўпроў чиққан арматурага тегиши, арматура каркасини геодезик аникликдаги ўрнидан кўзғалиши ва шамол таъсирида мувозанатни йўколиш ҳоллари нуксонлар бўлишига олиб келади.
Цементли бетон ишларидаги нуқсонлар
Қурилишни бетон ишларисиз тасаввур этиб бўлмайди. Цемент қурилишнинг нони деб бекорга айтилмаган. Шундай экан, цемент бетон таркибини аниклашдан то уни жойлаб ишлатилишига топширгунга кадар ҳар бир жараён тўла назоратда бўлиши энг муҳим аҳамиятга эга. Қурилишда бундай қаватлараро бетон плитани ишлаб чиқараётган, бетон ишлари бўйича мутахассис ишчидан “бу 6 м ли бетон плитани қолипдан качон бўшатасизлар,”-десам, бири 2 кундан кейин, иккинчиси эса 1.5 кундан кейин деб жавоб берди. Шу вактда ҳаво ҳарорати 28-300С эди. Нима учун 2 кундан кейин десам, - “ҳамма шундай қилади, бизга айтганини қиламиз”,-деди. Маълум бўлдики, улар ГОСТ, КМК ёки техник шартлардан мутлок бехабар.
Куйма бетон конструкцияни тайёрлашда учрайдиган камчиликларга назар ташласак. Туш пайти, ҳаво ҳарорати 300С, намлиги – 40% ҳолатда 6 м ли қаватлараро бетон плитани тайёрлаш жараёнидаги камчиликлар:
-қурилиш объектига келган автобетонқоргичдаги қоришма сертификати йўк. Қоришманинг қулай жойланувчанлиги талаб даражасида эмас. Унга 4-5 челак сув қўшиб, қориштириб қолипга жойланди. Назорат намуналари олинмади. Хуллас, қоришмани “кабул қилиш” ўтказилмади.
-бетон қоришмани аник жойга куювчи жўмракни бошкариш қийинлиги сабабли қолипнинг юзаси бўйлаб бир хил микдорда қоришма тўкилмади;
-қолипни бетон қоришмаси билан обдон тўлғизиш учун автобетонкорғичдаги қоришма етарли эмас. 2-порция қоришмани келишини кутиш керак бўлади. Автобетонкорғич машинаси шаҳар бўйлаб юрганда кутилмаган тўсиклар учун кетган вакт натижасида бетон қоришмасини ўз вактида жойлаш технологияси бузилади;
-қоришмани титратгич билан зичлаш вакти 2-3 сониягина бўлди, бу эса коидага кўра 5 марта кам дегани;
-бетон қоришмани табиий қотишини 2-3 кун давомида сув билан намлаш тартиби бузилади, бетон юзаси қурийди ва дарзлар пайдо бўлади;
-плитани қолипдан бўшатиб, кўтариш вактида уни сиқилишдаги мустаҳкамлиги 70 % кам бўлмаслик коидаси бузилади;
-ушбу тартибда тайёрланган бетон намунани 28 кундан кейинги сиқилишдаги мустаҳкамлиги унинг юза катламида 55 %, қуйи қатламида эса 65 % дан кўп бўлмайди.
Аслида, қурук-иссик шароитда қоришма қолипга тўла-тўкис жойлангандан сўнг уни кумуш рангли полиэтилен парда билан шамолда кўтарилмайдиган қилиб қоришма юзасига ёпишган ҳолда ёпилиши зарур.
Қоришмани бошланғич қотиш даврида уни куёш нури таъсирида ва кечки салкинда ҳароратини кузатиб туриш учун махсус датчиклар ўрнатилиши ёки термометр кўйиш учун кичик чуқурчалар колдириш керак.
Бетон плитани (6 метр узунлиги) қолипдан бўшатишда ўртача ҳаво ҳарорати (tўр) – 22-23 0С бўлганда унинг 70% ли мустаҳкамликка эришиши учун 8 кун қолипда сақланиши керак.
Коидани бузиб тайёрланган плитани 2-3 кунда қолипдан олинса сиқилишдаги мустаҳкамлиги кўпи билан, 28 кунликка нисбатан, 37-40% ни ташқил этади.
Агар бетон конструкция завод шароитида тайёрланса куйидаги сифат кўрсаткичларини назорат қилиш керак:
-тўлдиргичлар кайси корхона ёки кондан (карьер) олинишини, мустаҳкамлигини, ғоваклиги, ифлослик даражаси ва майда йириклигини;
-ишлатиладиган сувни софлигини;
-торозларни созлигини;
-бетон корғичларни ишлаш тартибини;
-тўлдиргичлар ва цементни саклаш шароитини;
-цементни тажрибахона синаб аникланган хулосалар мавжудлиги;
-бетон қоришмаси таркибини тўғрилигини текширадиган махсус технолог мутахассис борлигини;
-бетон корғичдан тушаётган қоришмани барча хоссаларини меъёрий ҳужжатларга кўра текшириш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |