Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги ўзбекистон республикаси


-расм. Бино ва иншоотларни пардозлашда ранг танлаш



Download 26,09 Mb.
bet26/210
Sana27.06.2022
Hajmi26,09 Mb.
#708919
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   210
Bog'liq
Пардозбоп ашёлар 31.10.2020

4.2-расм. Бино ва иншоотларни пардозлашда ранг танлаш

Архитектура саньатини инсон кайфиятини яхшилашдаги ўрнини қуйидаги ибора билан ҳам ифодаласа булади: ҳар хил рангдаги манзарали қурилиш ашёларидан ишланган архитектуравий композициялар - қотиб қолган оромбахш охангларни эслатади .Дарҳақиқат дизайнерни юксак маҳорат билан яратган архитектура манзараларини кўриб, гўзал боғи эрамга кириб сайир қилгандек руҳий озиқа оласиз, эртанги жўшқин ҳаётга куч тўплайсиз.


Қурилиш ашёларининг барча хислатларидан, албатта уларнинг ранги, туси ва жило бериши (товланиши) асосийлари ҳисобланади. Инсоннинг кўриш қобилияти яхши ривожланган, у рангларнинг хилма-хиллигини ва ёруғлиги, оч-тўқлигини жуда яхши ажрата олади, ҳамда товланишини, жилоланишини ҳис қила олади.
Шундай экан, архитектор, дизайнер ёки ландшафт архитектурасини яратувчи мутахассислар ижот этган санъат асарларини инсон фаолияти ва саломатлиги билан боғлиқ эканлигини билишлари керак бўлади.
Бизни ўраб турган барча табиат гўзалликлари ва яшаш муҳити инсоният соғлигига қанчалик таъсир этаётганлиги сир эмас. Масалан, дизайн йуналишига доир илмий-тадқиқот ишларидан беҳабар мутахассис бинонинг бирон бир хонасини ўта ялтироқ ранг билан бўяшга изм берса ва ундан қайтаётган акс нур, билинки инсон асаб толаларини таранглаштиради, кайфиятини бузади.
Масалан, ётоқхона ва хонасини пардозлашда қизил ранглардан фойдаланилмагани маьқул, чунки бу ранг инсон кайфиятига салбий таьсир кўрсатади, уни безовталантиради, қон босимини оширади ва унинг бош оғриғига, уйқусида босинқирашига, ноҳуш тушлар кўришига ҳам сабаб бўлиши мумкин.
Қизил рангларнинг баьзи бир турлари бошқа ранглар ичида ўзига эьтиборни жалб қилиш, урғу бериш учун қўлланилади. Улар оддий ранглар ичида, айниқса кулранглилар орасида ўзига мос ўрин топишлари мумкин. Қулупнай ва лолақизғалдоқ тусидаги қизил ранглар ўртамиёна бўлиб, қўлланилаётган пардозловчи ашёлар ичида оч-тўқлигини ҳисобга олиб безашда ишлатилса ажойиб натижаларга эришиш мумкин. Хоналарнинг ички кўринишини безатиш ишларига қизил рангларни жалб қилиш бу кўпчилик журъат этавермайдиган дадил қадам бўлиши билан бирга жуда мураккаб вазифа ҳамдир.
Олимларнинг фикрича, инсонларда кўтаринки кайфиятни пайдо бўлишига оч олтин тусли фил суяк ранг (баьзилар уни қаймоқ ранг деб аташади) сабаб бўларкан. Оқиш рангнинг нафис туслари ўзига яраша ёруғликни ва бой сиртқи кўринишини талаб этади. Шунинг билан бирга тўғри танланган ранг туси, сиртқи кўриниши, зичлиги ва нақшлари архитектура шаклини янада бежиримлигини таьминлайди, ҳамда кишини тинчлантирииб, унинг учун шинам қулай шароит яратади.
Кўк ва мовий ранглар инсон қон босимига салбий таьсир этсада, мушаклардаги зўриқишни юмшатади ва оғриқни босади, умуман олганда бу ранглар кишилар саломатлигига ижобий таьсир қилиб, тинчлантирувчи ва қалб мувозанатини сақловчи саналади. Бундай рангларни ётоқхоналарда ва тиббиёт масканларида қўлланилгани мақсадга мувофиқ, шунинг билан бирга улар ошхоналарда иштаҳани бироз бўлсада шаштини туширишга хизмат қилади. Яна бир нарсани айтиб ўтиш жоизки, тўқ ёки олов қизил рангнинг кўк ва мовий ранглар билан аралашмаси ёрдамида ажойиб товланувчи, ўзида тун сирларини, коинот ўйинларини мужассамлантирувчи ва ҳис-туйғуларни тез бойитувчи, ўйинкор рангларни пайдо қилиш мумкин. Бундай ранглар ошхоналар, юқори табақали меҳмонхоналар учун мўнжалланган хоналар ва ашёлар пардозхоналарини безашда ишлатилса мақсадга мувофиқ бўлади.
Кўк рангдан ўлароқ яшил ранг иштаҳани очишда таьсирчанлиги юқори саналади ва кўриш даражасини оширгани учун, уни уйлардаги ошхоналар безагида ишлатишади. Бундан ташқари кишининг қон ва кўз босимини пасайтиришга, кишининг диққатини бир жойга жамлашга ёрдам беради. Шунинг учун ҳам бу ранг ўқув муассасаларида кенг қўлланилади. Ўртача юмшоқ, мусаффо яшил ранг бино хоналаридаги рангсиз муҳитни бойитади ва кўркамлаштиради, яна бу ранглар тўқ рангли ёғоч сиртларга ва жигарранг мухитга бошқача тус, кўркамлик бахш этиши мумкин. Тўқ яшил тусдаги ранглар билан ишлаш бирмунча мураккаб.
Сариқ ранг бинонинг нафақат ички безак ишларида, баьзида сиртқи пардозида ҳам қўлланилиши мумуин бўлган ажойиб ранглар қаторига киради. Ўзбекистонда бу рангнинг турли-туман туслари кўпинча биноларнинг фасадини безашда ишлатилади. Бу рангнинг кўпинча ишлатилишига сабаб, у кишини ўйлаш, фикрлашини фаоллаштиради, кайфиятни кўтаради ва ташқи муҳитни қабул қилишини тезлаштиради. Шу билан бирга сариқ ранг ва унинг барча тусларини болалар хонасида қўлласа бўлади, бу ҳолатларда боланинг жинси роль ўйнамайди. Ўзбекистоннинг иссиқ қуёш нури тасирида рангларни ялтироқлигини ҳамда чидамлилигини оширишда сариқ рангларни қўллаш амалда синаб кўрилган.
Апельсин ранги инсонларнинг овқат ҳазм қилиш тизимига ижобий таьсир кўрсатиб, иштаҳани очишга сабаб бўлади, аммо болалар хонасида бу рангнинг кўплиги болани тезда чарчашига баьзида эса унда бош айланиши ҳолатлари пайдо бўлишига олиб келади.
Яна болалар хонасидаги рангларга тўхтасак, шуни айтиб ўтиш керакки, кўпинча ота-оналар ўз қизлари учун “илиқ”, атиргул тусдаги кўйлак рангларни танлашади, ўғил болалар учун эса совуқроқ, мовий тусдаги рангларни афзал кўришади. Лекин мутахасисларнинг фикрича бу ранглар қоидадаги мажбурий ранглар бўлиб қолмагани маьқул. Улар тавсияси бўйича, ранг танлашда албатта, кишининг қанчалик шахсий ҳиссиётлиги, руҳияти ва жисмоний ҳолати ҳам бирмунча аҳамият касб етади.
Руҳшунослар болалар хонасини безашда нафис ва тоза тусдаги ранглар: атиргул, яшил-сариқ, оч кўк, оч яшил ранглардан фойдаланишни маслаҳат беришади. Бирмунча ёруғ, яққол кўзга ташланмайдиган тусдаги ранглар болалар хонасини шинам қилишга, ундаги муҳитни яшнатишга ва катталар хонасидан ажралиб туришига хизмат қилади. Рангларни қўшиб ишлатишда, уларнинг бир бириданяққол ажралиб туришлиги мақсадга мувофиқ эмас. Агар тўқ, яққол кўринадиган рангларни юмшоқ, кўзга бирдан ташланмайдиган ранг туслари билан қўшилса, ишлатишдан олдин тажриба қилиб кўрилса натижага еришиш йўли бирмунча фойдали бўларди. Гарчи тинчлантирувчи муҳит яратувчи тусдаги ранглар керак бўлса, бунда албатта бир бирига яқин тусдаги ранглардан фойдаланилган маъқул. Шундагина ранглар мувофиқлигига еришиш мумкин ва қулайлик, шинамлик муҳитидан баҳра олишга имкон яратилади, акс ҳолда хонада асабийлашиш ва безовталаниш учун барча шароит мужассам бўлади.
Зангламайдиган пўлатдан ясалган қисм ва буюмлар ёки уларнинг безаклари муҳитга замонавий тус беради. Буюмларнинг қизил ва қора аралашмасидан ясалган қисм билан безатилса табиий дарахт туси бўлган оч тўқ рангдаги муҳит бўлса, кишида ижобий таассурот қолдиради. Яна шуни айтиш жоизки, агарда безатилишида биллурга урғу берилган бўлса ва ойнали сатҳлар бўлса, бунда муҳитга ўзгача оҳанг бағишланганлиги яққол сезилиб туради.Сиртқи нақшлар кўриниши ёруғ юза устида яққол намоён бўлади. Агарда хонани пардозлаш ишларида бир хил рангдаги майда расмли ва силлиқ сиртқи нақшли қурилиш ашёси ишлатилган бўлса, у ҳолда хонанинг хажми киши кўзига катта бўлиб туюлади. Тик ҳолатдаги расмлар ва бўртирилган нақш хонани кўринишини узайтиради.
Пардоз ишларидаги ранглар танлови, албатта хонанинг умумий кўринишидан келиб чиқиши керак, бунда кишининг диди, танлов қобилияти ҳам катта аҳамиятга эга. Аммо кейинчалик афсусланмаслик учун юқорида тавсия қилинган қоидаларга, яъни рангларнинг хонани безатишдаги ролини эътибордан четда қолдирмаслик керак.
Ашёларнинг барча рангларини ахроматик (барча ранг турларининг оқ, қора ва кулранг ранглари) ва хроматик (қизил, тўқ сариқ, сариқ, яшил, ҳаворанг, кўк, бинафшаранг барча оралиқ ранг турлари билан) бўлиш мумкин. Рангга объектив баҳо бериш ҳар қандай рангни 3 та муайян монохроматик тебранишларни аралаштирган ҳолда олиш мумкинлиги тўғрисидаги белгиланган қоидага асосланади. Рангни сон жиҳатдан баҳолашда уни танланган ўлчов тизимида, одатда мувофиқ пропорцияларда олинган қизил, кўк ва яшил ранглар орқали ифодалашади.
Рангнинг асосий тавсифлари – асосий ранг, рангнинг очиқлиги ва тўйинганлиги.
Асосий ранг ашё рангининг кўринувчи спектрнинг қайси қисмига тааллуқлигини кўрсатади.
Рангнинг очиқлиги ашё юзасининг нисбий ёрқинлиги билан тавсифланади.
Рангнинг тўйинганлиги – хроматик рангнинг бир хил очиқликдаги ахроматик рангдан фарқланиш даражаси.
Рангнинг тўйинганлигини аниқлашда рангни аниқлашнинг визуал усулларидан, яъни сифат жиҳатидан баҳолашдан фойдаланган маъқул. Бунда ёруғлик манбаининг характери (унинг спектрал таркиби), фоннинг ранги ва ёрқинлиги, намуналарнинг ўлчамлари ва улар орасидаги масофа каби омиллар эътиборга олинади. Рангни баҳолашнинг визуал усулларини қўллаган ҳолда ранг атласлари, ранг эталонлари картотекаси, эталон материаллар намуналаридан фойдаланилади.
Фактура – материал юзасининг рельеф ҳамда ялтираш даражаси билан тавсифланадиган кўринувчи тузилиши. Рельеф даражасига кўра силлиқ, ғадир-будур (рельефнинг баландлиги 0,5см гача) ҳамда рельеф (рельеф баландиги 0,5см дан ортиқ) фактуралар ажратилади.
Ялтираш даражасига кўра ялтироқ ҳамда жилосиз фактураларга ажратилади. Фактура асбоб билан ёки визуал усуллар ёрдамида аниқланади. Асбобли усулда ўлчов асбоблари, металл чизғичлар, рулеткалар, бурчак ўлчагичлар, қалинлик ўлчагичлардан фойдаланилади.
Фактурани визуал ёки сифат жиҳатидан баҳолаш у кўриладиган масофа билан боғлиқ. Фактурани танлашда омиллар тўплами, шу жумладан материалнинг ранги эътиборга олинади. Фактруа очиқ рангли юзада аниқроқ кўринади.Рельефли ғадир-будур фактурада бинонинг ҳажми силлиқ фактурадагидан кичикроқ қабул қилинади, горизонтал рельефлар бинонинг баланд ва узунроқ бўлиб кўринишини сақлаб қолишга ёрдам беради.
Нақш – ашёнинг юзасидаги шакли, ўлчами, жойлашиши, бирлиги, ранги бўйича ҳар хил бўлган чизиқлар, йўл-йўл чизиқлар, доғлар ва бошқа элементлар. Агар келтириб ўтилган элементларни табиат яратган бўлса, нақш текстура деб аталади (масалан ёғоч, табиий тош текстураси).
Барча эстетик тавсифларнинг биргаликда қабул қилинишини ва масалан, муайян фактура турларининг ранг параметрларини, яъни рангнинг тўйинганлик ёки очиқлигини сезиларли даражада ўзгартириши мумкинлигини ифодалаш муҳим.
Хулоса қилиб айтганда, тўғри танланган ранглар, уларнинг керакли миқдордаги туси ва қурилиш ашёсининг сиртқи нақши, расми билан уйғунлашуви меъморий шаклларни безашда асосий омил ҳисобланади.
Синаш учун саволлар
1. Қурилишда пардозбоп ашёларнинг ўрни тарифлаб беринг
2.Ашёлар эстетик хоссаларининг инсон кайфиятига таьсири асослаб беринг.



Download 26,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish