Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚНИ



Download 6,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet308/521
Sana24.02.2022
Hajmi6,1 Mb.
#226464
1   ...   304   305   306   307   308   309   310   311   ...   521
Bog'liq
ТошПТИ-ўқув-услубий-конференция-6-январ-2017-й.

Мақсад ва вазифалар:Тошкент Педиатрия Тиббиёт институтида 
2016-2017 ўқув йили даврида фаолият кўрсатиш давомида талабаларни 
баҳолашга қаратилган янги интерактив усул – “Ананим усули”ни яратишга 
мушарраф бўлдик. Ушбу метод ўтилган мавзуни ўзлаштирилганлик 
даражасини баҳолашга қаратилган бўлиб, бу вазифа талабалар томонидан 
бажарилади 
Ишнинг мазмуни: .Бу усулнинг дастлабки куриниши қуйидаги 
тарзда амалга оширилиши баён этилган. Ҳамма иштирокчиларга А4 
форматидаги қоғозга 4 сатр ва 3 устундан иборат жадвал чизиши 
буюрилади. Сўнг, ҳар бир талаба ўтилган мавзу юзасидан талабанинг 
ўзлаштирганлигини текширишга ёрдам берувчи 3 та савол тузиши ва 
уларни шеригига кўрсатмасдан, маслаҳатлашмасдан қоғознинг бутун бўйи 
ва энини қамраб олган жадвалнинг “Саволллар” устунидаги 3 та сатрига 
алоҳида ёзади (ушбу сатрлар А4 қоғознинг бутун бўйи ва энини қамраб 
олган) .Шу билан бирга 2-устунда саволнинг тўғри жавобини ҳам 
ёзадилар. Саволларни тузиш ва жавобларни ёзишда талаба дафтар, китоб, 
тарқатма материаллардан фойдаланиши мумкин.
Кейинги боскичда китоб, дафтарлар четга олиниб қўйилади, талабалар 
қўлида фақат ушбу А4 форматдаги қоғозлари ва ручкалари қолади. 
Гуруҳдаги талабалар икки гуруҳга, яъни “Уруг хужайралар” ва “Тухум 
хужайралар” гуруҳига бўлинадилар. Сўнг ҳар бир столга битта “Уруг ” ва 
битта “Тухум” жойлашиб бир зиготани ҳосил қиладилар.
Биринчи босқичда “Уруг хужайралар” ўз қоғозларининг орқа 
томонига ёнида ўтирган “Тухум хужайра”нинг исми, шарифини ёзиб 
қўяди, сўнг ўзлари тузган саволлар билан шу “Тухум хужайра”ни сўроққа 
тутишади. Тўғри жавобни яширган ҳолда жавоб бераётган “Тухум 
хужайра”нинг ҳар бир гапини (нима дейишидан қатъий назар) 3-устуннинг 
тегишли сатрида акс эттириб, ёзиб борадилар. Шу тарзда 3 та савол кетма-
кет берилади, жавоблар “талаба жавоби” устунида “Уруг хужайра” 
томонидан ёзиб борилади. Бу вазифани ҳар бир столдаги иштирокчилар 
бир вақтда амалга оширадилар, яъни ўқитувчи томонидан “Бошланг” 
буйруғи берилгач, ҳамма “Уруг хужайралар” бир вақтда ёнидаги “Тухум 
хужайралар”ни сўрашни бошлайдилар.
2-босқичда барча “Тухум хужайралар” соат стрелкаси бўйича кейинги 
столдаги “Уруг хужайра ”нинг ёнига бориб ўтиради. Бу босқичда “Тухум 


562 
хужайралар” ўз саволлари билан ёнидаги “Уруг хужайра ”ни сўроқ 
қиладилар ва жавобларни тегишли сатрга ёзиб борадилар. 
3-босқичда “Тухум хужайралар” яна соат стрелкаси бўйича кейинги 
столдаги “Уруг хужайра”нинг ёнига ўтиради. Улар бир-бирлари билан 
қоғозларини алмашинадилар. Бу босқичда ҳар бир талаба эксперт 
сифатида қоғозда акс этган савол ва жавобларни таҳлил қилиб, ҳар бир 
жавобга алоҳида баҳо қўйишади. Бу жараёнда жавоб кимга тегишли 
эканлигига (қоғознинг орқасида ёзилган исм, шарифга) қараш мумкин 
эмас, яъни аноним ҳолда баҳо берилади. Сўнг 3 та жавобга қўйилган 
баҳонинг умумий ўртачаси ҳисобланади. 
Охирги босқичда талабалар ушбу жавобларни бир бирларига кетма-
кет узатиб кўриб чиқишларига имкон берилади. Нотўғри қўйилган баҳолар 
ёки шунга ўхшаш эътирозлар бўлса, муҳокама қилиниши мумкин. 
Ўқитувчи қоғозларни йиғиб олади ва ҳар бир талабанинг олган баҳоси 
эълон қилинади. 
Ушбу “Ананим” усулининг ўтказилишини янада мукаммаллаштириш 
учун қуйидаги ўзгартиришни таклиф қиламиз: тўғри жавобларни ёзилиши 
сўроқ қилиш жараёни тугагандан кейин амалга оширилиши мақсадга 
мувофиқ, чунки сўроқ қилиш жараёнида тўғри жавобни беркитиб туриш 
муаммо бўлиши мумкин.Юқорида келтирилган босқичларда 3 та 
саволнинг ҳаммаси сўралгач, “Тухум хужайралар” ҳаракатлантирилган 
эди. Агар гуруҳда талабалар сони 10 тадан зиёд бўлса, ҳар бир саволга 
жавоб олингач “Тухум хужайралар”ни соат стрелкаси бўйича 
ҳаракатлантириш мумкин, яъни биринчи босқич даврида “Тухум 
хужайралар”ни икки марта (1-савол тугагач ва 2-савол тугагач) 
ҳаракатлантириш мумкин. Бунда “Уруг хужайра” ўз саволларини бир 
“Тухум хужайра” га эмас, балки саволларини турли “Тухум хужайра”га 
беради. 
Гуруҳда талабалар сони тоқ бўлган ҳолларда шериксиз қолган 
талабани ёрдамчи сифатида қолоқ (бўш, ёрдамга муҳтож) талабага қўшиб 
қўйиши мумкин. Агар гуруҳда қолоқ талабалар бўлмаса, у ҳолда шериксиз 
қолган талаба назоратчи этиб тайинланади, у кечаётган жараёнларни тўғри
ва холисона бажарилаётганлигини назорат қилиб юриши мумкин. 

Download 6,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   304   305   306   307   308   309   310   311   ...   521




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish