62
Қишлоқ аҳоли яшаш жойлари ер ва бино иншоотларида кадастр
ишларини такомиллаштиришда ГАТ тизимидан фойдаланиш
Умаров Н., Ибрагимов Л., Талаба Бошмонов М. (СамДАҚИ)
Ҳозирги кунда, Республикамиз халқ хўжалигининг турли соҳаларида
кадастр
тизимини
яратишда
ГАТ
(географик
ахборот
тизими)дан
фойдаланиш кенг миқёсида амалга оширилмоқда. Ушбу тизимда турли
ўлчовлар асосида олинган маълумотлардан кенг кўламда фойдаланилган
ҳолда ГАТ дастурлари асосида аниқлик даражаси юқори бўлган 1:200 дан
1:25000 миқёсидаги рақамли карталар яратилмоқда.
Рақамли хариталарни яратиш учун янги замонавий асбоблар ва
дастурлар зарур бўлади. Шу жумладан ҳозирда ишлаб чиқаришда
қўлланилаётган ArсGIS дастури янги рақамли хариталарни яратишга жудаям
қўл келади. Ушбу дастур ёрдамида яратилган хариталар билан ишлаш
фойдаланувчининг
имкониятларини янада кенгайтиради. Шунинг учун ушбу
дастур ёрдамида аҳоли яшаш жойлари харитасини яратиш ишларини
такомиллаштириш давр талаби ҳисобланади.
ArcGIS дастури ЕSRI компанияси томонидан ишлаб чикилган бўлиб,
бу обектларни географик маълумотлари ва атрибут маълумотлари билан
биргаликда ишлаш имкониятини беради.
Ер тузиш ва давлат ер кадастри мақсадлари ҳамда бошқа мақсадлар
учун ҳам тузиладиган рақамли карталарни ArcGIS дастурида яратиш асосий
ўринни эгаллайди.
Ер
ва
бино-иншоатларни
кадастри
тизимида
маълумотларни
автоматлаштиришининг афзаллиги қуйидагилардан иборат (1)
ер ва бино иншоотлар кадастри мақсадлари учун юқори аниқликдаги
карта ва планларни ишлаб чиқиш;
ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачиларни турли
миқёсдаги рақамли карталар билан таъминлаш тезкор таъминлаш;
карта яратиш жараёнининг бошқа дастурларга нисбатан тезкорлиги;
маълумотларни солиштириш имкониятини мавжудлиги;
марказлашган геоахборотлар базаларини яратиш;
масофадан туриб рақамли карталарни таҳрирлаш (интернет
тармоги);
GPS ва электрон тахеометрларга карталарни тўғритан тўғри етказиш
имконияти;
геоахборотлар бўйича интерактив хизматлар кўрсатиш;
иктисодиёт жиҳатдан афзаллиги ва вақтнинг тежамкорлиги.
Республикамизда туманларнинг электрон рақамли карталари ArcGIS,
OAZIS ва PANORAMA дастурларда мавжуд.
Ҳозирги кунда Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани Каттаминг
ҚФЙ М.Султонов номли массиви Қумоқ махалласи Қипчоқ қишлоғида
яшаётган фуқароларга тегишли томорқа участка хамда бошқа ердан
фойдаланувчилар майдони тўғрисида ArcGIS дастурида ишланган
маълумотлар келтирилган.
63
1-жадвал
Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани Каттаминг ҚФЙ М.Султонов
номли массиви Қумоқ махалласи Қипчоқ қишлоғидаги ердан
фойдаланувчилар тури
№
Ердан фойдаланувчилар
номи
Ердан
фойдаланувчиларни
нг сони
Ўлчов
натижасида
аниқланган ер
майдони жами
га
1
Оилалар
175
20,70
4
Мактаб
1
1,7
3
Чойхона
1
0,034
4
Махалла маркази
1
0,084
5
Дўкон
1
0.038
6
Мехмонхона
1
0.12
5
Кўча ва йўллар
4,6
6
Ариқ ва каналлар
0,52
Do'stlaringiz bilan baham: