69
сув насосининг подшипниги (консистент, пластик 1-13 ёки ЯНЗ-2 мойи
билан) ҳамда генератор подшипниги ва электр жиҳозларининг мойланиш
жойлари мойланади. Бундан ташқари, яна ҳаво фильтрининг сиғимидаги
мой алмаштирилади. Двигател картеридаги мой сатҳи,
автомобил текис
майдонда турганда, двигател ишлашдан тўхагандан кейин 3-5 дақиқа
ўтгандан сўнг текширилади.
Двигателдаги мойни алмаштириш ишлари (уни ишлаш вақтига,
деталларнинг ейилиш даражасига, мой сифатига, йўл ва иқлим тоифасига
боғлиқ бўлиб) автомобил 1.5-10 минг км гача юргандан сўнг бажарилади.
Ҳозирда хорижий фирмалар (КОСТРОЛЛ, ШЕЛЛ, МОБИЛ, ТЕКСАКО ва
ҳ.к.) томонидан ишлаб чиқарилаётган мойларнинг ресурслари 10-50 минг
км.ни ташкил этади. Мойни двигател қизиган вақтда алмаштириш тавсия
этилади. Ишлатиб бўлинган мой двигателдан тўкиб юборилгандан сўнг,
мойлаш тизими кам қовушқоқлиги веретен мойи, дизел ёнилғиси ҳамда
дизел ёнилғиси бор мой аралашмаси ёки 90% уайт спирти ҳамда 10%
ацетонли ювиш аралашмаси билан ювилади. Двигател картерига (мойлаш
тизимининг сиғимига боғлиқ ҳолда) 2,5-3,5л ювиш суюқлиги қуйилади,
двигател юргизилиб, уни тирсакли валнинг минимал (600-800 об
мин)
айланишида салт ҳолатда 4 ва 5 дақиқа ишлатилиб, ювиш суюқлиги тўкиб
юборилади ва янги мой қуйилади.
“ЯМЗ-236”, “ЯМЗ-238”, “КамАЗ-740”, “Nexia”, “Damas” ва бошқа
турдаги двигателларининг картерларига 6 л дизель мойи ва 10л
дизел
ёнилғиси концентрациясида аралашма тайёрланиб, бу аралашма керакли
миқдорда (картерга қуйиладиган 2
3 мой ҳажмида) қуйилиб, мойлаш
тизими ювилади. Замонавий автомобилларнинг мойлаш тизимини ювиш
учун Россияда-«ВНИИНП-113
3», ФИАТ фирмаси «Олиофиат Л-20» ва
Шелл фирмаси «Шелл Донакс» ювиш мойларини тавсия этади.
Махсус қурилма ва ювиш мойи (20-индустриал мой) ёрдамида
двигателнинг мойлаш тизимини ювиш яхши самара беради. М-1147
70
турдаги
"Росавтоспецоборудования"
заводи
томонидан
ишлаб
чиқарилаётган мойлаш тизимини ювадиган қурилма қуйидагича ишлашга
асосланган,
яъни ювиш мойи, штуцер орқали (картернинг мой тўкиш
тешигига улаб қўйилиб) вақти-вақти билан двигателнинг картерига насос
ёрдамида бериб турилади ва ундан тизимни тозалаб ювиб чиқади. Мойлаш
тизими, двигател салт ишлаганда ювилади. Бу қурилмада майин тозалаш
фильтри мавжуддир. Ювиш мойи бир неча марта (фильтрдан ўтказиб)
тозалангандан сўнг, келгусида фойдаланиш мумкин. Мойлаш тизими 6-10
минг км масофани босгандан сўнг (навбатдаги 2-ТХК пайтида), ҳамда
мавсум алмашиш пайтида, албатта ювилади. 1-ТХК пайтида,
майин мой
фильтридан қуйқа тўкиб юборилади. Карбюраторли двигателларда, мой
алмаштирилганда, фильтрловчи элементлар ҳам алмаштирилади. Мой
алмаштиришдан олдин, фильтр корпусидан қуйқани тўкиб юбориш лозим.
Фильтрловчи элемент чиқариб олиниб, корпусининг ички томони керосин
билан ювилади ва қуруқ қилиб артилади. Баъзи бир ҳолларда енгил
автомобилларга ўрнатилган мой фильтрини ўрнатилган еридан ечиб олиш
жуда мушкул бўлади. Кўпинча куч ишлатишга тўғри келади. Бунинг
олдини олиш учун махсус ечгичлардан фойдалинилади(2.11-расм).
2.11-расм. ВАЗ автомобил двигателининг
мой фильтрини ечиб
олиш шакли
Марказдан қочма куч билан ишловчи фильтрда мойни тозалаш
сифати, роторнинг айланишлар сонига боғлиқ бўлиб, буни назорат қилиш
учун, двигателни тўхтатиб (ишлатмай) қўйиб, роторнинг шундан сўнгги
эркин айланиши кузатилади. Марказдан қочма фильтр(центрофуга)нинг
71
яхши ишлаётганлигини аниқлашда, унинг роторини двигател ишдан
тўхтагандан кейин 2,5-3 дақиқа мобайнида
эркин айланиб туришини
кузатиш кифоя. Фильтрнинг қониқарсиз ишлаши аниқланса, у қисмларга
ажратиб тозаланади ва ювилади.
Мойни дағал тозалаш фильтрида йиғилган қуйқа (двигателни
мойини навбатдаги алмаштиришда) тўкиб юборилади ва фильтрловчи
дискда йиғиладиган смолали қолдиқлар, ҳар куни двигателнинг иссиқ
ҳолатида, фильтр устки дастагини икки-тўрт марта айлантириш билан
тозалаб турилади. Шунингдек, қуйқа тўкилиб,
корпусдан фильтрловчи
диска блоки чиқариб олиниб, (қисмларга ажратмай) жунли чўткада,
керосинли ваннага тушириб ювилади ва қисилган ҳаво билан пуркаб
қуритилади.Белгиланган муддатда (5-6 минг км дан сўнг), картернинг
шамоллатиш йўлларини, деталларининг маҳкамланиши, клапанлар ва
найчаларда қуйқанинг йўқлиги текширилади ва қуйқалар ҳар 10-12 минг
км дан сўнг тозаланади. Двигател картерининг шамоллатиш йўллари
кирланиб, ифлосланиб қолганда,
босим ортиб кетади, натижада картер
сальник (қистирма) ларидан мой сизиб чиқа бошлайди.
“Нексия” русмидаги автомобилларда матордаги мой ҳар 10000 км
да ёки 1 йилда бир марта алмаштириб турилади. Сервис ҳизмат кўрсатиш
даврида доимо мойнинг сатҳи назорат этилиб, агарда мойнинг сатҳи
"MIN"белгидан пастда бўлса, у меъёрига келтирилади. Завод кўрсатмасига
мувофиқ SG 5W
30, SAE 10W
40, SAE 15W
40, SF
CC туридаги мотор
мойларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
Мойлаш тизимидаги
мойни алмаштириш даври автомобил ва мойнинг турига боғлиқ бўлиб,
унинг сатҳи алмаштирилгандан 2-3 минут ўтгач текширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: