121
бошлаганда, ҳар бир томон ўзини фойдали кўринишда намойиш этишга ҳаракат қилади.
Бу эса кейинчалик сезиларли қийинчиликларга олиб келиши мумкин. Бу ерда энг
хавфлиси - потенциал бозорни юқори баҳолаш ва ўзларининг лойҳаларини ҳаракатга
келтириш учун капиталга бўлган талабни баҳолайолмасдан қолишдир.
Ўзаро мажбуриятларнинг эквивалентлиги - учунчи муҳим кўрсаткич. Агар альянс
шерикнинг, унинг фаолияти ташқарисидаги бизнеси билан боғлиқ бўлиб ва сизнинг
бизнесингиз асосий бўлса, унда қандайдир сабабларга кўра альянсни бекор қилиш
муаммоси келиб чикади. Альянсни шерикнинг бизнеси фаолияти ташқарисида бекор
қилиш унинг учун катта қийинчиликлар туғдирмайди, сизнинг бизнесингиз эса бу ҳолда
тўлиқ қулаб тушиши мумкин. Бундан ташқари, агар бизнес четда жойлашган бўлса,
унда компания кўп куч сарфлайди, кўп вақт ва ресурслар йўқотади.
Мисол. Delta SryMiles
Йирик авиакомпаниялар тез-тез учувчи йўловчилар учун махсус дастурлар таклиф
этади. Шундай дастурлардан бири Delta авиакомпаниясининг Delta SryMiles дастуридир.
Ҳар бир учиш учун йўловчига маълум сондаги баллар ҳисобланади. Дастурда кузда
тутилган маълум миқдордаги пулни йиғиб, йўловчи у ёки бу йўналиш бўйича текин чипта
олиш имкониятига эга бўлади. Дастлаб бундай дастур фақат шу компания хизматларидан
йўловчиларнинг фойдаланишларини рағбатлантириш учун пайдо бўлди. Кейин, бу
схемани бизнеснинг бошқа турлари билан бирлаштиришга асосланган стратегик альянслар
ташкил қилина бошланди. Ҳозирда бу дастурга бошқа авиакомпаниялар қўшилишди. Энди
баллар нафақат Delta авиакомпанияси учишлари учун, балки бу дастўрнинг барча
шериклари учун ҳамдир. Дастурга бизнеснинг бошқа турларида ишлаётган компаниялар
- меҳмонхона хизмати, автомобилларни ижарага бериш, алоқа хизмати, банк хизматлари
қўшилишди. Энди баллар нафақат учишлар учун ҳисобланади, балки ушбу компания
автомобилларини ижарага олганлиги учун, меҳмонхонада яшаганлиги учун, телефонда
кўнғироқ қилганлиги учун ва ҳаттоки кредит карточкалари орқали тўловларни амалга
оширганлиги учун ҳамдир. Дастур Delta SryMiles Credit Cart махсус кредит
карточкасини яратишни қўшади. Ушбу карточка бўйича сарфланган маблағ
миқдорига боғлиқ ҳолда Delta SryMiles дастурига биноан баллар ҳисобланади. Йил
давомида товарлар сотиб олиш учун маълум микдордаги маблағни ушбу карточкалар
орқали тўлаб, мижоз бепул учиш ҳуқуқини олади, масалан таътил пайтида дам олиш
жойига. Бу турли хил компанияларнинг ҳамкордикдаги ўзаро маркетинг
дастурларини амалга оширишда ёки ҳамкорлик қилишга имкон беради.
Табиийки, альянс тузиш ҳар доим ҳам муваффақиятга олиб келавермайди. Қуйидаги
муваффақиятсиз сценариялар ҳам бўлиши мумкин:
· шериклардан бирининг стратегик мақсадларини ўзгариши;
· компаниялардан бирининг корпоратив раҳбарлигини ўзгариши;
· шерикнинг қобилияти ва имкониятиларининг кутилганидан ёлғон бўлиб чиқиши;
· альянс тузишдаги принципиал мақсадларнинг турли хиллиги;
· бозордан кўзланган мақсадларнинг нотўғрилиги (ёлғон бўлиб чиқиши);
· кооперация бозорни бузади;
· тармоқни тарк этишдаги биринчи қадам сифатида корхоналардан фойдаланиш;
· инвестициянинг етишмаслиги;
· қийин молиявий шароитларда корхона акцияларини сотиш.
Do'stlaringiz bilan baham: