Мисол. “«Жанубий-ғарбий» авиайўналиш” компанияси стратегияси.
Авиакомпания 1971 йили Техасда ташкил этилган ва бор йўғи маҳаллий
шаҳарларга учувчи учта самолётга эга эди. Авиакомпания учиш давомида овқат
беришдан, йўловчилар салонларининг классларга бўлинишидан, чипталарда ўринларнинг
кўрсатилишидан кечди. У яна йўловчиларга учиб келиш аэропортларида
кўрсатиладиган қўшимча хизматлардан ҳам воз кечди. Бу авиакомпания қўшиладиган
йўналишлар бўйича чипта сотмайди ва ўз учишларини бошқа компаниялар
жадваллари билан мувофиқлаштирмайди. У йўловчилар юкларини бошқа терминалларга
жўнатмайди. Билетларни брон қилиш тизими йўқ. Барча рейслар учун
115
стандартлаштирилган ва бир турдаги самолётБоинг 737 ишлатилади. Буларнинг барчаси
самолётнинг аэропортда бўлиш вақтининг кескин қисқартирилишига олиб келди.
Йўловчиларни ўтказиш 15 минутгача қисқартирилди ва учишга 15 минут қолганида
бошланиб, олдиндан рўйхатдан ўтказишсиз амалга оширилди. Шу билан биргаликда бевосита
йўловчиларни ўтказишдан олдин чипта сотиб олиш имконияти мавжуд.
Компания учишларни катта бўлмаган шаҳар ўртасида ёки катта шахарларнинг
иккинчи даражали аэропортлари билаи узоқ бўлмаган масофаларда амалга оширади.
Аэропортда туриш вақти максимал қисқартирилганлиги сабабли, компания шаҳарлар
ўртасидаги учишларни кам сондаги самолётлардан фойдаланган ҳолда анча тез-тез
амалга ошириш имкониятига эга бўлди. Бунда кўп вақт самолёт ҳавода бўлади.
Қайд қилинганидек, йўловчи тўғридан – тўғри учиш вақтига етиб келиши,
автоматдан чипта сотиб олиши ва 15 минут ичида учиб кетиши мумкин. Шаҳарлар
ўртасида учишлар етарли даражада тез -тез амалга оширилиши туфайли, чиптасиз қолиш
хавфи унчалик катта эмас, чунки кейинги рейс катта бўлмаган вақт оралиғида бўлади.
Бу стратегия қуйидаги устунликларни таъминлайди: паст баҳолар, аэропортда
кутиш ва чипталар олиш вақтининг қисқалиги, тез-тез учишлар, самолётлардан самарали
фойдаланиш.
Операция харажатларини камайтириш, бизнеснинг бутун бир тарихи, арзон ишчи
кучларидан фойдаланиш ва ишлаб чиқаришни бундай ресурслар мавжуд мамлакатларга
ўтказиш билан боғлиқ. Автоматлаштириш - операция харажатларини камайтиришнинг
иккинчи кенг тарқалган йўли. Харажатларни камайтиришнинг бошқа йўналишлари, анча
арзон хом-ашё, арзон товар ўтказиш йўллари, ишлаб чиқаришни жойлаштириш, анча
арзон ва оддий ускуналардан фойдаланиш ҳамда ишлаб чиқаришга боғлиқ бўлмаган
харажатларни камайтиришга олиб келади.
Масштаб иқтисоди ва тажриба тўплаш самараси. Ушбу стратегия турининг
муҳим ташкил этувчиси иқтисодий масштаб ҳисобланади. Биз бу самарани ўтган
бобда тармоққа кириш тўсиқларида муҳокама қилдик.
Катта ҳажмли ишлаб чиқариш кенг йиғимдаги махсус ускуналардан
фойдаланишни талаб қилади. Бунда унинг ишга туширилиши жуда юқори бўлиб қолади. Бу
анча кичик йўналишдаги ходимлар ихтисослашувини киритишга олиб келади. Катта
ҳажмли ишлаб чиқаришда ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган харажатларни
камайтириш осон. Жамланганда эса бу умумий харажатларнинг камайишига олиб
келади. Бироқ, расмдаги эгри чизиқда кўринганидек, қандайдир оптимум мавжуд. Гап
шундаки, масштабларнинг
ўсиши
бошқарувда
қийинчиликларга, хизматчилар
мотивацияларининг мураккаблашувига, истеъмолчи ва таъминотчи ўртасидаги масофанинг
ортишига олиб келади. Буларнинг барчаси харажатларнинг ортишига олиб келиши мумкин.
Шу туфайли, харажатларнинг энг кам миқдорда камайтирилишига асосланган самарали
баҳо рақобати учун, энг қулай ишлаб чиқариш ҳажмини топиш талаб қилинади.
Харажатларни камайтириш стратегиясини қўллашда муваффақиятга эришиш
учун, барча ташкил қилувчи бизнеслар, ташкилий маданият, мотивация тизими,
ташкилотнинг структуравий қурилмасини қўшган ҳолда шу масалани ечишга
йўналтирилган бўлиши керак. Ташкилот структураси мумкин қадар кам даражаларни
ташкил қилиши ва ҳисобот тизими максимал оддий бўлиши, менежмент ва
ишчи - хизматчилар тор функционал масалаларини ҳал қилишга мўлжалланган бўлиши
керак. Харажатларни камайтириш стратегиясини қўллашда харажатлар назорати тизими
муҳим рол ўйнайди. Харажатлар назоратининг барча компанентлари шакллантирилган ва
рақамли кўрсаткичлар билан ўлчаниши керак.
Ишлаб чиқариш, хом-ашё, маҳсулотни омборларда сақлаш ва бошқаларнини
таннархи устидан қаттиқ назорат ўрнатилиши керак. Компаниянинг иш фалсафаси ва
ходимларни рағбатлантириш тизими тўлиқ харажатларни камайтиришга
йўналтирилган бўлиши керак.
116
Do'stlaringiz bilan baham: |