20.8. Халқаро молия институтлари томонидан қишлоқ хўжалигини кредитлашни ривожлантиришнинг асосий ёъналишлари.
Халқаро молия институтлари томонидан ажратилган кредитларни маълум қисми республикамиз қишлоқ хўжалигини тараққий эттиришга тўғри келади. Жумладан, Халқаро тикласниш ва тараққиёт банки томонидан Ўзбекистон унга аъзо бўлишининг дастлабки йилларида қуйидагиларга кредит ажратган:
Қишлоқда тадбиркорликни қўллаб қувватлаш бўйича 36 млрд. доллар ҳажмда
Дренаж ва ирригатсия тизимини такомиллаштириш ҳамда ботқоқлашган ҳудудларни яхшилаш бўйича 60 млрд. доллар ҳажмида.
ХТТБ ҳамда Осиё тараққиёт банки лойиҳалари доирасида қишлоқ хўжалик техникалари хариди учун узоқ муддатли кредитлар ажратилган.
Осиё тараққиёр банки мамлакатимиз қишлоқ хўжалигига жумладан, Аму-Занг каналини ирригатсия тизимини қайта қуришга 73,2 млн АҚШ доллари ҳажмида, дон экинлари унумдорлигини ошириш мақсадида 26 млн АҚШ долларидаги лойиҳаларга кредит ажратилган.
ОТБ томонидан республикамизга 2013-йилнинг 1-январ ҳолатига ажратган кредитлари таркибида қишлоқ хўжалиги ва табиий ресурсларга ажратилган кредитлар 8 лойиҳа бўйича 343,4 млн АҚШ доллари ёки банк томонидан ажратилган кредитларнинг 9,82 фоизини ташкил этади.
Ислом тараққиёт банки томонидан 2014-йилгача мамлакатимиз қишлоқ хўжалигига ажратилган кредитларнинг ҳажми 89550 млрд. АҚШ долларини ташкил этган. Ҳозирги вақтда халқаро молия институтларининг республикамиз инвеститсия дастурига киритилган лойиҳаларда фаол иштирок этаётганлигини кузатиш мумкин (2-жадвал).
2-жадвал
Қишлоқ хўжалигида хорижий кредитлар ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳалар
Лойиҳа номи
|
Лойиҳанинг умумий қиймати млн. АҚШ доллари
|
Хорижий кредит миқдори, млн. АҚШ доллари
|
Молиялаштирувчи хорижий банк
|
“Хоразм вилояти Тошсока тизимида магистрал суғориш каналларини қайта тиклаш” лойиҳаси
|
144,2
|
90,4
|
Ислом тараққиёт банки
|
“Аму-Бухоро машина канали тизимини қайта тиклаш” лойиҳаси
|
406,3
|
216,8
108,9
|
ОТБ
ЖИCА фонди
|
“Жанубий Қорақалпоғистонда сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш” лойиҳаси
|
376,7
|
260,8
|
Жаҳон банки
|
“Ўзбекистон Республикасида мева-сабзавотчилик тармоғини ривожлантириш” лойиҳаси
|
218,3
|
150,0
|
Халқаро тараққиёт ва тикланиш банки
|
Манба: БПК журнали, 2017-йил 7-сон, 23- бет.
Жадвал маълумотларига кўра келтирилган 4 лойиҳа бўйича халқаро молиявий институтларни салмоғи 72 % ни ташкил этади. Бунда “Аму-Бухоро машина канали тизимини қайта тиклаш” лойиҳасини кредитлашда Осиё тараққиёт банки ва ЖИCО жамғармасининг улуши 80,2 % ни ташкил этади.
Умуман, Республикамиз Президентининг 2017- йил 7- февралдаги фармони асосида Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 5 та устувор ёъналиши бўйича Харакатлар стратегиясида қишлоқ хўжалигини модеринизатсия қилиш ва жадал ривожлантириш, ҳудудларни комплекс ва мутаносиб ҳолда ижтимоий-иқтисодий тараққий эттириш, иқтисодий тармоқлар ва ҳудудларига халқаро молиявий институтлар ҳамда бошқа хорижий инвеститсияларни фаол жалб этиш устувор вазифа сифатида белгиланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |