Тадқиқотнинг асосий масалалари ва фаразлари: ўқувчиларни
тарбиялашда оила, маҳалла ва мактаб ҳамкорлиги концепциясининг
моҳиятини очиб берилса, оила, маҳалла ва мактаб концепциясини амалга
оширишда синф раҳбарининг роли кўрсатилса, бошланғич синф
ўқувчиларини тарбиялашда оилада амалга ошириладиган ишлари
кўрсатилса, ўқувчиларни тарбиялашда маҳаллада амалга ошириладиган
ишларнинг моҳиятини очиб берилса.
Тадқиқот методлари: Магистрлик диссертацияси мавзуни ёритиб
беришда янги педагогик технологиялардан фойдаланилади. Шунингдек,
анализ ва синтез, қиёсий таққослаш, тарихийлик ва мантиқийлик,
умумлаштириш услубларидан кенг фойдаланилади.
Мавзунинг ўрганилиш даражаси. Ўқувчилар миллий истиқлол
ғоялари руҳида тарбиялашда оила, маҳалла ва мактаб ҳамкорлиги
мавзусида махсус диссертация ёки бошқа тўлақонли илмий тадқиқот
ишлари (монография) ҳозирча қилинмаган бўлсада, бир қатор
олимларимизнинг илмий тадқиқот ишларида бу масала у ёки бу тарзда
ёритилган.
11
Шулар жумласига Х.Узақов, Э.Ғозиев
5
, А.Тожиев
6
, Усмонов
7
,
Ш.Жалилов
8
, М.Иномова
9
, О.Мусурмонова
10
, Сафо Очил
11
, Х.Рахимов
12
,
Д.Каримова ва М.Эргашева, А.Боймуродов
13
, О.Хасанбоева
14
ва
бошқаларнинг
«Одобнома»
дарсликлари
ҳамда
М.Қаршибоев
15
,
С.Нишонова, М.Ҳамдамов
16
бошқа кўпгина асарлардан оила, мактаб,
маҳалла ҳамкорлигида ўқувчиларни тарбиялаш масаласини ўрганилади.
Мустақиллик йилларида миллий тарбиянинг моҳияти, миллий
қадриятларнинг ижтимоий тараққиётда тутган ўрни тўғрисидаги
тасаввурларимизнинг чуқурлашуви ва кенгайишига хизмат қилган кўплаб
мақолалар, асарлар чоп этилди. Ҳар томонлама етук бўлган баркамол
авлодни вояа етказишда миллий тарбиянинг аҳамияти катта эканлиги
биринчи галда Президентимиз И.А.Каримов асарларида ҳар томонлама
кенг ёритиб берилмоқда. Шунингдек, комил инсонларни, маънавий
баркамол шахсларни вояга етказишда миллий тарбиянинг тутган ўрни
катта эканлиги М.Қурбонов, Э.Юсупов, Ж.Туленов, И.Каримов,
Ш.Қурбонов, Р.Жумаев, С.Отамуродов, М.Қодиров, Б.Омон, А.Эркаев,
Н.Қувватов кабиларнинг асарларида таҳлил қилинганлигини алоҳида қайд
этиш лозим. Миллий тарбия ва миллий қадриятларни мустақилликни
мустаҳкамлашдаги ўрни хусусида баён этилган фикрларнинг синтези
ҳамда ушбу масалага янгича ёндашув сифатида Президент И.Каримовнинг
асарлари алоҳида диққатга сазавордир.
Ушбу масаланинг назарий-методологик асослари Республикамиз
Президенти Ислом Каримовнинг оилага, маҳаллага, мактабга, умуман
5
Ғозиев Э.Психология. Т.:«Ўқитувчи», 1994
6
Тожиев.А.Оила этикаси ва психологияси: Одобнома саҳифаларидан.Т.: « Ўқитувчи» 1992
7
Усмонов Умидли дунё (одоб ҳақида суҳбатлар), Т:.«Фан», 1996
8
Жалилов Ш Маҳалла янгиланиш даврида Т.:«Меҳнат», 1995
9
Иномова М Оилада болаларни маънавий-аҳлоқий тарбиялашда миллий қадриятлар Т.: «Фан»,
1995,Фарзанд-ниҳоя, ота-она-боғбон Т.: Ўқитувчи, 1993
10
Мусурмонова О Оила маънавияти – миллий ғурур Т.:Ўқувчи, 2000
11
Сафо Очил
Мустақиллик маънавияти ва тарбия асослари Т.:«Ўқувчи» 1997
12
Рахимов Х, Каримова Д ва Эргашева М.Оила мустақил жамиятнинг мустаҳкам негизи Т.:2006
13
Боймуродов А. Ислом одоби ва маданияти Т.:1995
14
Хасанбоева О. «Тарбиявий ишларни ташкил этиш методикаси», Т.: 1996.
15
Қаршибоев М, Нишонова С.Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари Т.:2007
16
Ҳамдамов М.Миллий ғоя асосида узлуксиз таълим-тарбияни ривожлантириш механизмлари Т.:2009
12
тарбияга оид асарларида ўз ифодасини топган бўлиб, биз улардан лозим
бўлган жойларда фойдаландик. Айни пайтда ўзимизнинг мактабимизда бу
соҳада амалга оширилаётган ишлардан ҳам фойдаланишга ҳаракат қилдик.
Юқорида кўрсатилган адабиётларда миллий истиқлол мафкурасининг бош
ғояси – озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт, шунингдек Ватан
равнақи, юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги, комил инсон, ижтимоий
ҳамкорлик, миллатлараро ҳамжиҳатлик, диний бағрикенглик каби ғоялар
тизимлаштирилган ҳолда очиб берилмаган бўлсада, маълум даражада ўз
ифодасини топгандир.
Do'stlaringiz bilan baham: |