Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


Сергей Кара-Мурза Концепция "золотого  миллиарда"  и  Новый  мировой  порядок.//



Download 1,85 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/148
Sana18.02.2022
Hajmi1,85 Mb.
#456575
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   148
Bog'liq
Глобаллашув

.
Сергей Кара-Мурза Концепция "золотого 
миллиарда" 
и 
Новый 
мировой 
порядок.//
 
http://www.philos.msu.ru/vestnik/philos/art/2001/leskov/ philos.htm
 ва бошқалар. 


83 
эди.
1
Ф.Фукуяманинг шу муаммога махсус бағишлаб ёзган китобида бу фикр 
яхши очиб берилган.
2
Лекин, биз бу ерда социалистик тизимнинг 
мағлубиятга учрашида фақат шу ташқи, Ғарб таъсиригина эмас, балки унинг 
ўз ички кризиси ҳам катта рол ўйнаганини ҳисобга олиш жоиз деб ўйлаймиз. 
Аммо бу масала махсус ишларда ёритилгани, шунингдек янада махсус ва 
чуқур ёритилиши тақозо этиладиган масала бўлгани учун биз унга бошқа 
тўхталмаймиз. Аммо СССРнинг парчаланиши оламшумул кризисни бошдан 
кечириб турган Ғарб тизимининг манфаатларига мувофиқ келгани шубҳасиз. 
Зеро, айни шу даврда Ғарб футурологлари у ерда цивилизация катта хавф 
остида 
экани 
ҳақидаги 
хулосаларга 
келган 
эдилар. 
Масалан,
постиндустриализмга бағишлаб ёзилган китоблардан бирининг муаллифи, 
франсуз социологи Ален Турен “Хавф мавжудлиги шубҳасиз. Тўкин-сочин 
яшашга одатланиб қолган бизнинг жамиятимиз ўзлигини сақлаб қолиш 
қайғусида худди Шарқий Рим империясида бўлгани каби тобора инқироз 
сари чўкиб бораётгани кўриниб турипти,”
3
- деб ёзган эди. 
Мутахассис олимларнинг кўрсатишларича, айни шу муносабат билан 
қирқ йилча аввал Ғарб танлаган бу йўл илгариги “юмшоқ” кейнсча социал 
капитализмни қайта қуриш ва унинг асосига янги фундаменталистик 
неолиберализм
4
мафкурани қўйиш стратегияси ишлаб чиқилган.
5
Бу мафкура 
“манбаъга қайтиш” деб талқин этилган ва Д.Харвининг “Неолиберализмнинг 
қисқача тарихи” номли китобида ёритилган. Ижтимоий онг уни қабул қила 
олмаган эди. Зеро унда аввало илгариги классик либерализм позициясига 
ҳам, янги Реформация ғояларига ҳам, дастлабки христианлик ғояларига ҳам 
зид келадиган – универсал гуманистик идеаллардан воз кечишдан тортиб то 
янги будпарастликка қадар олиб келадиган фундаменталистик концепция ўз 
ифодасини топган эди.
6
Айни шу жараённи назарда тутаркан, Американинг 
таниқли файласуфи Э.Тоффлер ўзининг “Ҳокимиятнинг силжиши” (1990) 
номли китобида “Ер қимирлашидан олдин унинг тектоник қатламларида 
силжиш бўлганидай, жаҳон тарихида жуда ноёб ҳодисалардан бири содир 
бўлмоқда – ҳукмронликнинг ўз моҳияти ўзгармоқда”
7
деб ёзган эди.
Келгуси жараёнлар бу силжишнинг моҳиятини янада аниқроқ 
кўрсатмоқда. АҚШ раҳбарлиги
8
остида амалга оширилаётган глобаллашув 
1
Кузьмич А. Россия и рынок (В свете советского и международного права). // Воскpесенье, 1990, N 4. 
Шунингдек, қаранг: А.Кузьмич. Заговоp миpового правительства (Россия и "золотой миллиард"). М.:1992.
2
 
Фукуяма Ф. Конец истории и последний человек. Перевод с английского М.Б. Левина. Публикуется по 
изданию ООО «Издательство АСТ», 2004. 
3
Турен А. От обмена к коммуникации: рождение программированного общества. // Новая 
технократическая волна на Западе. М.: Прогресс. 1986. 
4
Неолиберализм - нем. тилида Neoliberalismus. Ғарб иқтисодиёт фанида либерализмнинг 
ўрнига келган йўналиш. У иқтисодий жараёнларда эркин рақобатни давлат назорати 
билан қўшиб – “рақобат мумкин қадар, реажалаштириш зарурият қадар” принципига кўра 
амалга оширилиши кераклигини асословчи тамойил сифатида таърифланади.
5
Глобализация - управляемый хаос / Сергей Батчиков // Экономические стратегии. - 2008. - N 4. - С.30-36. 
6
Беляев М.И.Концепция руссого национальноо государства. - М.,2006 
7
Тоффлер, Элвин. Третья волна. М.: АСТ, 2004 — 784 c. 
8
Збигнев Бжезинский. Великая шахматная доска (Господство Америки и его геостратегические 
императивы). Перевод О. Ю. Уральской. - М.: Междунар. отношения, 1998. 


84 
жаҳон иқтисодий тизимини, халқаро хуқуқни, маданиятни ва миллат ва 
элатлар статусини тубдан ўзгартириш орқали тараққиёт парадигмасини 
ўзгартиришга, дунёда шу янги мафкурага мувофиқ янги тартиб ўрнатишга 
уринишнинг натижасидир.
1
У тез орада ҳаммага тааллуқли муҳим аҳамият 
касб эта бошлади. Чунки, эндиликда барча маданиятлар ўзлигини сақлаш 
учун модернлашишга, яъни модернлашган Ғарб институтлари ва 
технологияларини ўз ҳаётларига жорий этишга мажбур бўлган эдилар.
Ғарб мафкурачилари глобаллашув барча мамлакат ва халқларни 
жипслаштирадиган прогрессив жараён экани, агар ривожланаётган 
мамлакатлар тараққий этишни , камбағалликдан қутулишни истасалар 
уларнинг режаларига амал қилишлари кераклиги, бунинг учун ҳеч қандай
давлатлар аралашмайдиган эркин умумий бозорлар ташкил этилиши кўп 
ижобий оқибатларга олиб келиши ҳақидаги фикрларни олдинга сурадилар.
 

Лекин
 
бундай бозорлар аллақачон шаклланиб бўлган ва уларни товар 
қиймати ўрнига унинг эквиваленти амал қиладиган деярли ягона пул тизими 

Download 1,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish