Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги



Download 1,85 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/148
Sana18.02.2022
Hajmi1,85 Mb.
#456575
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   148
Bog'liq
Глобаллашув

 
2-мавзу. ГЛОБАЛЛАШУВ ВА АХБОРОТ
ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ 
 
Глобал ахборотлашув асри номи билан тарихга кирган ХХI асрни 
замонавий оммавий ахборот-коммуникация технологиялари, хусусан, 
радиотелевидение, Интернет тармоғисиз тасаввур қилиш қийин. Айниқса, 
интернетнинг имкониятлари кенг ва чексиз бўлиб, у газета, радио ва ҳатто 
телевидениедан кўра ҳам кучлироқ таъсирга эга. Ахборот узатиш, 
алмашиниш ва қабул қилиш жараёнида тезкорлик, аниқлиқ, сифат ва 
тасирчанликни таьминлаш, ахборотни глобал миқёсда кенг ёйилиш 
имкониятларини очиб бериши “бутун жаҳон ўргимчак тўри”нинг 
аҳамиятини, ундан фойдаланиш эҳтиёжини орттирмоқда. Ўзбекистонга ҳам 
Интернет шиддатли қадамлар билан кириб келмоқда ва кундалик ҳаётимизда 
ўзининг ўринга эга бўлмоқда. 2008 йилга келиб Ўзбекистонда Интернет 
фойдаланувчилари сони 2 млн 200 минг кишидан ошиб кетди. Фан-
техниканинг ютуқлари инсоният фойдасига, эзгу мақсадларга хизмат қилиши 
ижобий ҳолат. Лекин, виртуал оламдан айрим кучларнинг ғаразли 
ниятларини амалга ошириш учун фойдаланаётганлиги ҳам ҳақиқатдир.
Афсуски, электрон дунёни турли сиёсий кучлар, террористик, 
экстремистик-ташвиқотлар ва ғояларни тарғиб қилувчи, ҳар-ҳил жиноий 
тўдаларнинг фаолиятларини амалга оширишларига ва ўз қарашларини 
оммага тарғиб қилишларига ҳам кўмаклашмоқда. Халқаро терроризм ва 
экстримизмнинг “Ал-Қоида”, “Ҳизб ут-таҳрир”, “Ҳамас” каби йирик 
ташкилотларининг таҳдидлари, Интернет тармоғида ҳам ўзларининг 
мафкуравий майдонларини яратиб, умумжаҳон компьютер тармоғида кенг 
қамровли ахборот террорини, "муқаддас уруш" - "электрон-жиҳод"ни олиб 
бораётганликлари, глобал ва минтақавий хавфсизликка нисбатан янги 
таҳдидлар ва янги муаммолар пайдо қилаётганликлари, айни пайтда, 
глобаллашув шароитида, дунё мамлакатларининг олдида ахборот 
хавфсизлигини таьминлаш муаммоларини келтириб чиқармоқда. Тармоқ 
ичида инсониятга қарши, ёшларга қарши тажовузлар билан йўғирилган 


55 
гиёҳванд моддалар истеьмол қилиш, сотиш, ахлоқсизлик, зўравонлик, 
қотиллик ва миллатлараро, динлараро ва ирқий муросасизлик келтириб 
чиқаришни кенг тарғиб қилувчи, террорчилик ва экстремистик 
ташкилотларга хизмат қилаётган сайтлар фаолиятларини амалга оширишда 
давом этмоқдалар. Уларнинг террорчиликка, жиноятга ундовчи ресурслар 
билан тўлиб-тошиб бориши инсонлар онгини, айниқса ёшларни тезда ўзига 
жалб қиляпти. Қўпорувчилик, ҳарбийлар ва тинч аҳолини қийноқларга 
солиш, кўз кўриб, қулоқ эшитмаган усуллар билан жазолаш саҳналари 
намойиш этиш орқали, ваҳима уйғотиш, тинч ҳаёт тарзини издан чиқариш, 
ғоявий порокандалик юзага келтириш мақсадида, шунингдек маьнавиятга 
зарар етказадиган, ақидапарастлик руҳида йўғирилган, ўз мафкуравий 
таьсирларини муттасил тарзда сақлаб туришга қаратилган манбалар тобора 
хавфли кўриниш касб этиб бормоқда. Бу каби ахборотлар нафақат алоҳида 
олинган ягона бир ёки бир неча давлат учун, балки бутун жаҳон ҳамжамияти 
учун катта хавф туғдиради.
Дунёнинг ривожланган мамлакатларида ушбу муаммони бартараф 
этишнинг ишончли воситаларини, мукаммал дастурларини ишлаб чиқишга 
харакат қилинмоқда, катта миқдордаги маблағлар ажратилмоқда, кўплаб 
сайтлар филтирлаб қўйилмоқда. Албатта, хақли равишда савол туғилади, 
Ўзбекистонда юқорида айтиб ўтилган муаммолар таьсирларига тушиб 
қолмаслик учун, умуминсоний қадриятларга, миллий анъана ва урф-
одатларга, халқни эьтиқодига, маънавияти ва маданиятига, онги ва 
тафаккурига зарар етказадиган ёт мафкура ва қарашлардан сақлаш учун 
нималар қилиняпти ва нималар қилиш керак бўлади? Интернет оламини 
чеклаб ёки малумотлар олишни тўхтатиб қўйиш билан масала хал бўлмайди. 
Бу ҳусусида И.А.Каримов қуйидагича тўхталади –“... ёшларимиз нафақат 
ўқув даргоҳларида, балки радио-телевидения, матбуот, Интернет каби 
воситалар орқали хам ранг-баранг ахборот ва малумотларни олмоқдалар. 
Жаҳон ахборот майдони тобора кенгайиб бораётган шундай бир шароитда 
болаларимизнинг онгини фақат ўраб-чирмаб, уни ўқима, буни кўрма деб, бир 
тамонлама тарбия бериш, уларни атрофини темир девор билан ўраб олиш, 
ҳеч 
шубҳасиз, 
замоннинг 
талабига 
ҳам, 
бизнинг 
эзгу-мақсад 
муддаоларимизга ҳам тўғри келмайди. Нега деганда, биз юртимизда очиқ ва 
эркин демократик жамият қуриш вазифасини ўз олдимизга мақсад қилиб 
қўйганмиз ва бу йўлдан ҳеч қачон қайтмаймиз”
1

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 29 сентябрдаги 
"Ўзбекистон Республикасининг жамоат таълим ахборот тармоғини ташкил 
этиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистоннинг турли тузилмалари 
томонидан ахборотларни узатиш тармоқларида таълим ва ёшлар бўйича 
яратилаётган ахборот ресурслари ягона ЗиёНет ахборот тармоғига 
бирлаштирилди. Тармоқнинг асосий вазифалари: ёшлар учун миллий 
ахборот ресурсларини шакллантириш ва ривожлантириш, ёшларнинг 
маънавий ва ақлий жиҳатдан камол топишига кўмаклашадиган ахборотдан 
1
Каримов И.А. Юксак маьнавият - енгилмас куч. –Т.: Маьнавият, 2008. –Б.114 


56 
кенг кўламда фойдаланишларини таъминлаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб 
этиш ва жисмоний тарбия ва спорт турларини оммалаштириш, ўқувчилар ва 
ёшлар учун масофадан туриб таълим олиш усулларини ва бошқа ахборот-
коммуни 
кация 
хизматларини 
таълим 
тизимига 
жорий 
этишда 
кўмаклашишдир. 
Маьлумки, кўплаб сайт ва тармоқлар катта маблағлар эвазига 
филтрлаб кўйилган ва бу ҳолатни кўплаб давлатларда кузатиш мумкин. 
Албатта тақиқлар ёки филтр воситалари орқали одамларни Интернет 
оламидаги турли кучларнинг хатарли таҳдидларидан, кераксиз ва салбий 
ахборотлардан сақлаш қийин ва фақатгина вақтинчалик ҳолат бўлиши 
мумкин. И.А.Каримов такидлаганидек “…ёшларимизнинг маьнавий оламида 
бўшлиқ юзага келмаслиги учун уларнинг қалби ва онгида соғлом ҳаёт тарзи, 
миллий ва умуммиллий қадриятларга ҳурмат эҳтиром туйғусини болалик 
пайтидан бошлаб шакллантиришимиз керак”
1
. Интернетдан олинаётган 
ахборотларга танқидий ёндашиш ва унинг фойдали манбалари асосида ўз 
дунёқарашини кенгайтириш, ғаразли маълумотларни инкор эта билиш 
идрокини, мафкуравий иммунитетни ҳосил қилиш ғоят муҳим жиҳатдир. Ҳар 
бир ёш маьлум бир кўникма ва билмларга, диний ва дунёвий илмларни 
моҳиятини тушуна олиш қобилиятига эга бўлиши, дунёда кечаётган сиёсий 
ва иқтисодий жарёнларга бефарқ бўлмаслиги лозим. Буни аввало, ўзининг 
тақдири, келажаги олдидаги маьсулият деб билса, иккинчидан, ватани ва 
халқи олдидаги бурчи сифатида тушунмоғи лозим. 
Интернт тармоғи ҳам, кашф қилинган ҳар қандай фан ютуқлари 
сингари ўзининг ижобий ва салбий жиҳатларига эга. Глобал тармоқнинг 
ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамияти таборо ортиб бораётганлиги, инсоният учун 
қай даражада аҳамиятли эканлигини асослашга ҳожат йўқ. Халқаро 
террористик ва экстремистик ташкилотларни вертуал олам орқали ўз 
таьсирларини ўтказишга ҳаракат қилишлари ҳам табий ҳолат. Қачонки ҳамма 
давлатлар терроризм ҳавфини, халқаро, худудий ва миллий хавфсизлик ва 
барқарорликка, умуман инсониятга фожеали глобал ҳавфни тушуниб, 
биргаликда ҳаракат қилганларидагина яхшироқ натижаларга эришилган 
бўларди.
Жамиятни глобал ахборотлаштириш – ахборот ресурсларини фаол 
шакллантириш ва улардан кенг миқёсда фойдаланиш глобал, умумбашарий 
жараёнидир. Жамиятни ахборотлаштириш жараёнида ишлаб чиқаришнинг 
одатдаги технологик усули ва турмуш тарзи кибернетика воситалари ва 
усулларидан фойдаланишга асосланадиган янгича, постиндустриал шакл-
шамойил ва мазмун-моҳият касб-этади.
Ахборот жамияти – постиндустриал жамият концепцияси; цивилизация 
ривожланишининг янги тарихий босқичи бўлиб, унда ахборот ва билим 
ишлаб чиқаришнинг бош маҳсуллари ҳисобланади. Ахборот жамиятининг 
ўзига хос хусусиятлари:
- жамият ҳаётида ахборот ва билимлар ролининг ортиши; 
1
Каримов И.А. Юксак маьнавият - енгилмас куч. –Т.: Маьнавият, 2008. –Б. 113 


57 
- ялпи ички маҳсулотда ахборот коммуникациялари, маҳсуллари ва 
хизматлари улушининг кўпайиши; 

қуйидагиларни таъминловчи глобал ахборот майдонининг 
яратилиши: а) одамлар самарали информацион ўзаро алоқа қилишини; б) 
улар жаҳон ахборот ресурсларидан баҳраманд бўлишини; в) уларнинг 
ахборот маҳсуллари ва хизматларига бўлган эҳтиёжлари қондирилишини.
Маълумки, давлат ва жамият қурилишида инсоннинг ўрни ва унинг 
шахс сифатида камол топиши муҳим аҳамият касб этади. Шу жиҳатдан 
олганда шахс ва унинг камоли муаммоси ижтимоий фанлар: социология, 
фалсафа, психология, инсоншунослик каби фанлар диққат марказида бўлиб 
келмоқда. Айниқса, бугунги глобаллашув ва модернизациялашув жараёнида 
шахснинг ўз-ўзини англаши, аниқлаши идентификацияси муаммоси долзарб 
ва муҳим аҳамиятга эга. Бу эса шахс ва жамиятнинг узвий алоқада 
бўлишини, хусусан, шахснинг юксак камол топишидаги ўзига хос 
муҳитнинг, шарт-шароитлар ҳамда жамиятдаги туб ўзгаришлар содир 
бўлиши билан уйғун ҳолда кечмоқда. Зеро, ахборотлашган жамиятнинг 
инсон ҳаётидаги ўрни ва роли ҳамда шу асосда шахснинг ижтимоийлашув-
сиёсийлашувига бўлган таъсири билан белгиланади. Хусусан, ахборот 
оқимининг кучаюви, унинг сон ва сифат жиҳатидан хабарнинг тез ва аниқ 
узатилиши шахснинг онгги ва қалби орқали ўтмоқда. Бу эса ўз-ўзидан ҳар 
бир ахборот, тарқатилаётган турли-туман хабарларнинг шахс онг ва 
тафаккурига таъсири билан ўлчанади. Ушбу ахборотнинг шахсга қандай 
таъсир этиши энг аввало унинг билим даражаси (оммавий, илмий, кундалик 
ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий), дунёқараши ҳамда дунёни ҳис 
этиши идрок этиши билан белгиланади. “Бугун биз демократик жараёнларни 
чуқурлаштириш, аҳолининг сиёсий фаоллигини ошириш, фуқароларнинг 
мамлакатимиз сиёсий ва ижтимоий ҳаётидаги амалий иштироки ҳақида сўз 
юритар эканмиз, албатта, ахборот эркинлигини таъминламасдан, оммавий 
ахборот воситаларини одамлар ўз фикр ва ғояларини, содир бўлаётган 
воқеаларга ўз муносабати ва позициясини эркин ифода этадиган минбарга 
айлантирмасдан туриб, бу мақсадларга эришиб бўлмаслигини ўзимизга яхши 
тасаввур этамиз”
1
. Шахс дунёқарашига ахборотнинг таъсир кучи энг аввало 
ахборотни узатилиши, қабул қилиниши онгда қайта ишланиши ҳамда маълум 
бир хулоса қилиниши билан амалга ошади. Шу нуқтаи назардан ахборот 
олиш ва уни ўзлаштириш моделини ишлаб чиққан франциялик олим 
Ж.Дюран айнан инсон омилига эътибор қаратади. Унинг фикрича 
коммуникация тизимининг асосини ташкил қилувчи инсон ахборотни қабул 
қилиб олувчи объект сифатида беш босқични бошидан кечиради. “Биринчи 
босқич – ахборот билан илк тўқнашув босқичи бўлиб, бу босқичда реципиент 
индивид у ёки бу ҳаракат амалга ошириш ёки амалга оширмаслик ҳақида 
қарор қабул қилади. 
1

Download 1,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish