Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги



Download 1,85 Mb.
Pdf ko'rish
bet120/148
Sana18.02.2022
Hajmi1,85 Mb.
#456575
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   148
Bog'liq
Глобаллашув

 
11-мавзу. ЖИНОЯТНИНГ ГЛОБАЛЛАШУВИ 
Ўзбекистон мустақилликка эришиб, дунё харитасидан ўрин эгаллади. 
Бу давр ичида Ўзбекистонда ҳуқуқий давлатни барпо этиш ва фуқаролик 
жамиятини шакллантириш йўлида дадил қадамлар қўйилди. Ўзбекистонда
мустақилликни мустаҳкамлаш, давлат ва жамиятни демократлаштириш 
ҳамда эркинлаштириш борасида эришилган улкан муваффақиятларни 
дунёдаги энг ривожланган давлатлар ҳам эътироф этмоқда. Мустақиллик 
ёшларнинг ҳуқуқий савдхонлиги ва ҳуқуқий тарбиясига алоҳида эътибор 
қаратиб, уларга қонун доирасида иш тутишга ўргатмоқда. Республикамиз 
олдида турган ғоят муҳим вазифалардан бири жиноятчиликка қарши кураш 
олиб боришдир. Бу муоммани ҳал этиш давлат ва фуқаролар томонидан 
доимо куч ғайрат сарфлашни, ижтимоий-иқтисодий, тарбиявий ва ҳуқуқий 
тадбирларни оғишмай амалга оширишни тақозо этади. Қайси қилмишлар 
жиноят ҳисобланади, мазкур жиноятни содир этган шахсларга қандай жазо 
берилиши лозимлигини белгилаб берадиган ҳуқуқий меъёрлар катта 
аҳамиятга эга. Чунки инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини кафолатлаш ва 
таъминлаш ҳар қандай давлатнинг биринчи даражали вазифасидир. 
Республикамиз Конститутциясининг 26-моддасига кўра, ҳеч ким суд 
ҳукмисиз ва қонунга номувофиқ ҳолда жиноят содир этишда айбдор деб 
топилиши ҳамда жиноий жазога тортилиши мумкин эмас.
Жиноят қонунчилигининг принциплари.
 
Қонунийлик принципи.
Содир 
этилган қилмишнинг жиноийлиги, жазога сазоворлиги ва бошқа ҳуқуқий 
оқибатлари фақат Жиноят кодекси билан белгиланади. Ҳеч ким суднинг 
ҳукми бўлмай туриб жиноят содир қилишда айбли деб топилиши ва қонунга 
хилоф равишдаа жазога тортилиши мумкин эмас. Жиноят содир этишда 
айбдор деб топилган шахс қонунда белгиланган ҳуқуқлардан фойдаланади ва 
мажбуриятларни бажаради. 
Фуқароларнинг қонун олдида тенглиги принципи

жиноят содир этган шахслар жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий 
келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, бир 
хил ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлиб, қонун олдида тенгдирлар. 
 
Демократизим принципи. 
Жамоат бирлашмалари, фуқароларнинг ўзини-ўзи 
бошқариш органлари ёки жамоалари жиноят содир этган шахслар ахлоқини 
тузатиш ишига қонунда назарда тутилган ҳолларда жалб қилинишлари 
мумкин. 
 Инсонпарварлик принципи. 
Жазо ва бошқа ҳуқуқий таъсир чоралари 
жисмоний азоб бериш ёки инсон қадр-қимматини камситиш мақсадини 
кўзламайди. Жиноят содир этган шахсга нисбатан унинг ахлоқан тузалиши 
ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли 
бўладиган жазо тайинлаши ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши 
керак. Жазолашдан кўзланган мақсадга ушбу кодекс Махсус қисмининг 
тегишли моддаларида назарда тутилган енгилроқ чораларни қўллаш орқали 


219 
эришиб бўлмайдиган тақдирдагина оғирроқ жазо чоралари тайинланиши 
мумкин. 
Одиллик принципи. 
Жиноят содир этишда айбдор бўлган шахсга 
нисбатан қўлланиладиган жазо ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси одилона 
бўлиши, яъни жиноятнинг оғир-енгиллигига, айбнинг ва шахснинг ижтимоий 
ҳавфлилик даражасига мувофиқ бўлиши керак. Ҳеч ким айнан битта жиноят 
учун икки марта жавобгарликка тортилиши мумкин эмас. 
Айб учун 
жавобгарлик принципи. 
Шахс қонунда белгиланган тартибда айби 
исботланган ижтимоий ҳавфли қилмишлари учунгина жавобгар бўлади. 
Жавобгарликнинг муқаррарлиги принципи.
Қилмишда жиноят таркибининг 
мавжудлиги аниқланган ҳар бир шахс жавобгарликка тортилиши шарт. 
Жиноят
– 
ахлоқийлик тамойиллари асосида таркиб топган ҳуқуқий 
талаблар, қонун-қоидалар устувор бўлган фуқаролик жамиятида ушбу 
меъёрларга менсимасдан муносабатда бўлиш оқибатида шахсий
 
манфаатлар 
устунлиги ҳамда ўзгалар ҳақ-ҳуқуқларини бузиш натижасида содир этилган 
қодиса. Фалсафий категория сифатида жиноят тушунчаси кишиларнинг 
муайян
 
нопок мақсадларини амалга ошириш йўлидаги амалий хатти-
ҳаракатлари мажмуасини акс эттиради. башарият тараққиёти давомида 
жамият ривожи ва равнақи учун хизмат қилувчи эзгу муддаоларни мақсад 
қилиб олган ҳодисалар қатори унга зид равишда, баъзан жиноят туркумига 
кирувчи ҳодисалар ҳам содир этилиб келади. Бу ҳодисалар жамият 
тараққиётига хизмат қилмайди, балки уни таназзулга етаклайди. шу боис 
жамият аъзолари ҳамда турли ижтимоий ташкилотлар, социал ин-тлар 
томонидан жиноят ҳодисаси қораланиб келади ва унга қарши кураш олиб 
борилади. Бу йўлда даставвал жиноятни келтириб чиқарувчи сабаблар ва 
мотивларни аниқлаш муҳим. Зеро, ҳар қандай жиноят, аввало, ижтимоий 
ҳодиса сифатида тасодифан рўй бермайди. ҳаттоки, баъзан эҳтиётсизлик 
оқибатида тасодифан рўй берган жиноят дея талқин этиладиган ҳодиса ҳам, 
аслида муайян ижтимоий илдизларга боғлиқ бўлади. Шунинг учун бу 
ҳодисанинг шарт-шароитларга боғлиқ сабабларини аниқламасдан, унга 
қарши кураш кўзланган самарани бермайди. Фақат шундан сўнггина турли 
усул ва воситалар ёрдамида унга қарши курашиш лозим бўлади. агар 
жиноятга қарши кураш олиб борилмаса, бир жиноятнинг иккинчи

Download 1,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish