Хушомадга ўч одам хушомадсиз яшолмайди.
Бекорчилик бор ерда дангасаликка ўрин йўқ.
Бекорчиликнинг биринчи нуқтаси зерикиш.
Ялқовлик ва камбағаллик сўнгги нуқтаси.
«Титаник» фильми экранга чиққач, жуда кўп фикрлар билдирилди. «Нью Йорк Таймс» газетасининг фикри энг такрорланмас ва энг тўғри, деб эътироф этилди. Газетанинг ёзишича, «фильмнинг муваффақиятли чиқишида Леонардо ди Каприонинг ўрни беқиёс. Агар фильмнинг бош қаҳрамони ролига Арнольд Шварцнеггер ёки Ван Дамм каби машҳур актёрларни чақирилганда эди … фильм муваффақиятсизликка учрарди. Чунки … ». Нима учун?
Етарли асос қонунини қўллаб қуйидаги мисолларни текширинг:
1. Ҳаммани мақтайдиган одамларга ишонма.
2. Оғзингдан чиқмаган сўз сенинг асиринг, оғзингдан чиққанига сен асир бўласан.
3. Бул сабабни ул сабаб келтиргуси
Бесабаб қай бир сабаб келмиш ўзи?
4. Кўзда нурнинг нури дилнинг нуридир,
Нур, кўзнинг нури, кўнгил қўридир.
Айният қонуни қаерда бузилганини кўрсатинг:
Поклигинг – соғлигинг.
Тозалик – соғлик гарови.
Оқ бўлмаса бўлмасин – пок бўлсин.
Соғ танда соғлом ақл.
Соғ олма шоҳидан тушмас.
Соғлигинг бойлигинг.
Болажонлар севиб истеъмол қиладиган «у»ни дастлаб «аччиқ сув», деб аташган. У аввал суюқ ҳолда бўлган. Кейинчалик қаттиқ ҳолда ишлаб чиқарила бошлаган. Ҳозир унинг бир неча юз тури мавжуд. У ҳамиша севимли ва меҳмонларнинг иззат-ҳурмати бўлиб келган. У нима бўлиши мумкин?
Қуйидаги келтирилган фикрларнинг тўғри ёки хато эканлигини аниқланг. Уларнинг қайси бири ҳукм бўла олади:
Имом ал-Бухорий «Ал-адаб ал-муфрад» асарининг муаллифидир.
Ўқитувчи – инсонни шакллантиради.
Қийин фанлар йўқ, фақат ҳазм қилиш қийин бўлган изоҳлар бор.
Бир соатлик яхши дарс - буюк бир асардир.
Адабиёт ихлосмандлари.
Миллий истиқлол ғояси.
Нуқсонсиз одам бўлмайди.
Ҳикмат излаганга ҳикматдир дунё.
Террор – сиёсий душманларни қириб йўқотиш, ўлдириш даражасига олиб борадиган зўравонлик.
Идеал – энг юксак ва олижаноб мақсад, энг юксак орзу ва тилак, камолатга етган энг юксак тимсол, намуна.
Юксак маънавият – енгилмас кучдир.
Кўп ўқиган кўп билар.
Сосонийлар подшоҳи Баҳромгўр даврида фазлу-ҳикматда тенги йўқ ҳаким бўлиб, уни вазирлик даражасига кўтармоқчи бўлишибди. Подшо уни ҳар соҳада синаб имтиҳон қилибди. Ҳаким ҳамма имтиҳонлардан ўтибди, лекин сўнгги имтиҳондан ўта олмабди. Баҳромгўр эса хато иш қилиб қўймаганига ҳурсанд бўлибди. Ҳаким қандай хатога йўл қўйган бўлиши мумкин?
Жалолиддин Румий ушбу маснавийсида нима демоқчи?
Сен синиқ бўлким, синиқликда нажот,
Сен фақир бўлким, фақирликда нажот.
Тоғ маскан эрди маъданларга чин,
Пора-пора бўлди кирки зарбидин.
Гердайиш ўтдир, оловдир сен учун,
Сен ўзингни ўтга отгайсан нечун?
Ўқни кўр, ерда хатарсиз ухлагай,
Бош кўтарса, бир балога учрагай.
Бош кўтарса, унга учрайдир тўсиқ,
Ўқ бўлур ул, чорасиз қолганда ўқ.
Боқки, манманлик-да бир нарвон эмиш,
Эл чиқиб нарвонга, кўп сарсон эмиш.
Улки нодон интилур юксакликка, бас,
Билмагай, юксакликда юксакдир шикаст.
Заррадирким, юксалиб сарсон бўлур,
Ул магарким ширкати Яздон бўлур.
Буюк мутафаккир шоир Алишер Навоий «Ҳайрат ул-аброр» асарида «унга» шундай таъриф берган. «Майхонада ҳам унинг ҳақида баҳс тўхтамайди, Каъбанинг либоси ҳам у туфайли қорадир. Агар у филга ўз кучини кўрсатса, фил оёқ остида қолган чумолидек ожиз бўлиб қолади». Навоий нимани назарда тутган?
Қуйидаги тушунчаларни дихотомик бўлинг:
Do'stlaringiz bilan baham: |