Сиртқи математик тадбирлар -сиртқи математик олимпиадалар,
сиртқи конкурслар, масалалар ечиш бўйича танловлар, сиртқи ёш
математиклар мактаблари ва ҳ.к. Бундай ишлар вақтли матбуот ва турли
ҳомий ташкилотлар ёрдамида амалга оширилади, бунга доир зарур ўқув
қўлланмалари ва услубий кўрсатмалар мавжуд.
1. Арифметика – математика фани бўлими сифатида мактабда
ўқитилиш
мақсадларига
эга.
Булар:сон
ҳақидаги
тасаввурларни
ривожлантириш; сонлар устида тўрт амални бажариш малакалари ва
ҳисоблаш маданиятини шакллантиришдан иборат. (Умумий ўрта таълим
ўқув дастури. Математика тараққиёти. 4-махсус сон. –Т., 1999 й. – 173-б.).
Арифметика (грекчасига “артимос” - сон) сонлар ҳақидаги таълимот
ҳисобланади.
Сон ва ҳисоблашларни ўрганишни ўқувчиларда арифметик мазмунли
тушунча ва тасаввурлар конкрет материалда (бир, сон, саноқ ва ҳоказо)
таркиб топтириш ва аста-секин ўқувчиларни умумлаштиришларга ўргата
боришдан иборат. Бошланғич синфларда тайёрлаш курси ўргатилади, 5 ва 6-
синфларда эса арифметиканинг системали курси ўқитилади.
2. 1-4- синфларда арифметика ўқитишнинг мазмунини мусбат бутун
сонлар ва улар устида амаллар ташкил этади. Асосий мақсадлардан бири
ўқувчиларда пухта ёзма ва оғзаки ҳисоблаш малакаларини шакллантириш
ҳисобланади. Шунингдек, ўлчовларни ўрганиш ва ўлчашда машқларга
алоҳида эътибор берилади. Исмли сонлар устидаги амаллар осон ҳоллар
билан чегараланилади. Улушлар билан таништирилади, уларга соннинг
қисми ҳақида тушунча берилади. Ярим чорак, нимчорак, ўндан бир касрлар
ҳосил бўлиши тушунтирилади.
Бошланғич синфларда сон ва ҳисоблашларни ўрганиш услубларининг
асосий қоидалари мавжуд:
1)Тушунчаларни
таркиб
топтиришда
кўргазмали
қуролларга
таянилади, сўнгра бир қатор машқлардан кейин умумлаштиришларга
ўтилади;
2)Тушунчаларни аста-секин шакллантириш ва ҳисоблаш усулларини
ўзлаштиришга эришиш учун арифметика бошланғич курси концентрларга
бўлинади:
1 концентр – саноҳ, рақамлар, ўнгача қўшиш ва айириш;
2 концентр – икки ўнлик доирасида номерлаш ва амаллар;
3 концентр – юзлик чегарасида ўша иш;
4 концентр – минглик чегарасида ўша иш;
5 концентр – миллион чегарасидаги сонлар устида ўша ишларни бажариш;
6 концентр – ихтиёрий катталикдаги сонлар устида қўшиш ва айириш;
3)Амаллар ҳақидаги тушунчаларни таркиб топтиришда оддий
масалаларни ечиш ва тузиш қўлланилади.
4.Сон ва ҳисоблашларни ўрганишнинг умумий услубий принциплари
қуйидагилар:
1. Тушунчалар маълум системада баён этилади;
2. Ўқитиш узлаштириш энг онгли бўлиши ва фикрлаш мустақиллигига
эришиш нуқтаи назаридан ташкил этилади;
3. Хулосаларни қулай мантиқий асослашга катта эътибор берилади;
4. Ўқитиш жадвал, чизма, схема кўринишдаги ҳар қандай кўргазмалик
билан амалга оширилади, бунда математик мулоҳазалар мураккаб мантиқий
босқичлари кўрсатилади;
5. Ҳисоблашнинг рационал усулларига эътибор берилади;
6.Олинган
хулосалар
амалий
мазмунли
масалаларни
ечишда
фойдаланиши лозим;
7.Математикани
ўзлаштиришнинг
ҳар
қандай
услублари
фан
талабларига зид бўлмаслиги лозим;
8. 4 ва 5-синфларда таълим узвийлигини сақлаш зарур. Бунинг учун бу
синфлар ўқитувчилари бир-бирларининг дарсларига киришлари, ўзаро иш
услубларини ўрганишлари талаб этилади.
Ўқитиш усулларида узвийлик янги мавзуни ўрганишда ўқувчиларнинг
кўпроқ фаол ишлашларига жалб этиш, мустақил ишлар учун бериладиган
топшириқларни тушунтиришлари, дафтарлар тутишларига ва уларни назорат
қилишга эътибор қаратиш лозим. Ўқитиш мазмунида узвийлик бу олдинги
тушунчалар системасини тузиш, янги элементлар киритилиши, янги назарий
тушунчалар баён этилишини кузда тутади.
Do'stlaringiz bilan baham: |