Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги самарқанд давлат



Download 1,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet180/219
Sana21.02.2022
Hajmi1,98 Mb.
#78642
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   ...   219
Bog'liq
Mat o'qit metod

Техник воситаларни ўқитишда қўллашнинг асосий хусусияти 
ўқувчиларни ўқув вақтидан унумли фойдаланишга, билимларни кўргазмали 
равишда эгаллаб олишлари учун имкон бериши ҳисобланади. Булардан 
ташқари, графикавий кўргазмалилик воситалари ҳам мавжуд бўлиб, 
математика ўқитишда, айниқса, геометрия дарсларида кенг қўлланилади. Бу 
воситалар туркумига расм, диаграмма, схема, ва бошқа графикавий 
тасвирлар, графикавий моделлар киради. Уларни қўллаш хусусиятларига 
кўра: жадваллар, диафильмлар, диапозитивлар ва транспорантларга ажратиш 
мумкин.
Мустақил ўрганиш учун саволлар
1. Математика ўқув қўлланмаси ва унга қўйиладиган талаблар, ундан 
фойдаланиш хусусиятлари. 
2. Математика ўқитишда қўшимча воситалар: дидактик материаллар ва 
улардан фойдаланиш услублари. 
3. Математика бўйича справочник, қизиқарли адабиётлар туркуми. 
4. Математика бўйича ўқув жиҳозлари ва уларнинг турлари Ўқитиш-
нинг техник воситаларидан дарсларда фойдаланиш. 
5. Математика ўқитишда график воситаларнинг аҳамияти ва ўрни.


 
ЕТТИНЧИ МАЪРУЗА 
Мавзу: Математика ўқитишни ташкил этиш. Математика дарси. 
1. Математика дарси ва унга қўйиладиган талаблар. 
2. Математика ўқитувчисининг дарсга тайёргарлик тизими. 
3. Математика дарсини таҳлил қилиш. 
4. Талабалар билимини баҳолаш. 
Таянч иборалар: математика, математика дарси, тахлил қилиш, 
ўқувчилар билимини назорат қилиш. 
1. Дарсга қуйидагича таъриф бериш мумкин.
Дарс – бу мантиқан тугалланган, бутун вақт билан чегараланган 
ўқув-тарбия жараёнининг қисмидир. 
Математика дарсининг белгиларига қуйидагилар киради: 
1)Таълим ва тарбия вазифалари ҳал қилинади; 
2)Конкрет ўқув материали муҳокама этилади; 
3)Мақсадларни амалга ошириш учун мос ўқитиш усуллари танланади; 
4)Ўқувчилар жамоасининг маълум тарзда фаолияти ташкил этилади. 
Математика дарсларига қўйиладиган асосий талаблар қуйидагилар 
ҳисобланади: 
1. Дарсда асосий дидактик(ўқув) мақсадининг мавжудлиги. Бунда бир 
неча масалаларга эътибор қаратилади: а) янги материални ўрганиш 
( тушунчани шакллантириш, қонун ва алгоритмлар ўрнатилади);
в) ўрганилаётган билимларни мустаҳкамлаш (такрорлаш, масалалар ечиш) 
Улар орасида муҳими асосий мақсадни тўғри аниқлаб олишдир. Дарс мақ-
сади унинг мавзусини аниқлайди, дарсда нима қилиш керак саволига жавоб 
беради. Масалан, “Келтирилган квадрат тенглама илдизлари” формуласини 
ўтишда асосий мақсад ўқувчиларни келтирилган квадрат тенгламани ечиш 
алгоритми билан таништириш ҳисобланади. Шу асосда ўқув масалалари 
вужудга келади: а) чала квадрат тенглама ечиш кўникмасини текшириш; б) 
квадрат учҳаддан тўла квадрат ажратиш усулини такрорлаш; в) алгоритмни 
қўллаш. 
2 .Дарсда таълимий вазифалар билан бирга тарбиявий масалалар ҳам ҳал 
қилинади. Бунда: а) ўқувчилар қизиқишини ўйғотиш ва сақлаш;
б)ўқувчиларнинг ўқишга маъсулиятини ошириш; в) математикани ўрга-
нишга эҳтиёж ва кўникмаларни тарбиялаш. Бу талаб конкрет математик 
тушунчаларни ўзлаштиришда қуйидагиларни кўзда тутади:
- билимларни ўз сўзлари билан баён этиш; 
- ундаги асосий аниқланган тушунчалар моҳиятини ўзлаштириш; 
- таъриф бўйича уни таниб олиш 
Теоремани тўғри ифодалаш, субъект ва предикатларни ажрата олиш 
кабилар ҳам бу талабнинг зарурлигини тасдиқлайди. 
3.Ўқув материалининг асосланган ҳолда танланиши. Бу қуйидаги-
ларни назарда тутади: 1) асосий ўқув мақсадининг мазмунга мос келиши; 2) 
етарли ҳажмда ўқув материалининг мавжудлиги; 3) конкрет ва абстракт


материалнинг оптимал муносабатда бўлиши; 4) назарий ва амалиётнинг 
ўзаро алоқасининг ёритилиши муҳимдир. 
Асосий 
иш 
дарсда 
бажарилиши 
керак. 
Дарсда 
конкретликдан 
умумийликка ўтиш (формула, қоида). Шунингдек, назария (формула 
келтириб чиқариш) ва амалиёт (тенгламалар ечишга қўллаш ) ҳам мувофиқ 
ҳолда бўлиши зарур. 
4. Дарсда ўқувчилар фаоллигини оширувчи ўқитиш усулларини 
қўллаш. Бунда қўйидагиларга эътибор берилиши лозим: а) ўқувчиларнинг 
ўзлари навбатдаги навбатдаги муаммоларни ифодалай олиши; б) кирити-
лаётган тушунчаларни таърифлашни амалга оширишлари зарур. Бунда ўқув 
материалини қисмларга ажратиш ҳамда ўқувчилар олдига хусусий ўқув 
масалаларни қўйиб бориш талаб этилади. 
5. Дарснинг ташкилий пухталиги талабини амалга ошириш учун 
қуйидаги зарурий шартлар бўлиши зарур: а) ўқитувчи дарс материалини 
эркин билиши; б) ҳар бир навбатдаги савол услубиятини билиши, уни 
ўргатиш усул ва воситаларини эгаллаган бўлиши; в) ўқувчилар индивидуал 
хусусиятларининг тақсимоти тўғри йўлга қўйилиши, синф тахтаси ва 
дафтардаги мазмун ва ёзувлар жойлашишини ҳисобга олиш, дарсда 
кўргазмали қуроллар ва техник воситалардан фойдаланиш, унинг 
тайёргарлигини йўлга қўйиш. 
2

Download 1,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   ...   219




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish