Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Абдулла Шер, Баҳодир Ҳусанов


Санъат турларининг ўзаро алоқадорлиги ва жанр муаммоси



Download 2,38 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/79
Sana25.02.2022
Hajmi2,38 Mb.
#273419
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   79
Bog'liq
Axloq va Nafosat falsafasi o'quv qo'llanma

Санъат турларининг ўзаро алоқадорлиги ва жанр муаммоси 


206 
 
Биз нафосат фалсафасининг асосий тушунчалари ҳақида фикр 
юритганимизда, уларнинг ўзаро диалектик алоқадорлиги мавжуд эканини айтиб 
ўтган эдик. Шундай ҳолатни санъат турларида ҳам учратамиз. Ўз ҳолича «соф» 
мавжуд бўлган санъат тури йўқ. Муайян санъат тури бошқасидан ёки 
бошқаларидан нималарнидир ўзига олади ва нималарнидир унга ёки уларга беради, 
бу-санъат турларининг яшаш шарти. М., меъморлик санъати ҳайкалтарошликдан, 
рассомликдан, кўргазмали-амалий санъатдан «фойдаланади». Биз гўзал бино 
пештоқида бўртма ҳайкалларни, япроқнусха безакларни, деворий расмларни – 
панноларнинг меъморий уйғунлик асосидаги яхлитлигини кўриб эстетик завқ 
оламиз, ёки Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта опера ва балет 
театри биноси фойесининг деворига буюк рассомимиз Чингиз Аҳмаров чизган 
гўзал монументал расмларни худди «иккинчи театр»дек томоша қиламиз. Мусиқа 
билан бадиий адабиётнинг, театр билан рассомликнинг в.б. санъат турларининг 
ҳам ўзаро алоқадорлиги шу тартибда. 
Бундай алоқаларни нафосат фалсафасида синтезлашув – омухталик деб ҳам 
аташади. Санъат турлари синтезида бир ғоявий ният, бир услуб ва бир ижро 
яхлитлигида уюшган бадиий қиёфа, ёки бадиий қиёфалар тизими ҳар хил санъат 
турлари қонун-қоидаларга биноан яратилган бўлади, яъни унда турли санъатлар 
бадиий воситалари ва мажозийлик унсурлари эстетик идрок учун уйғун бир 
яхлитликни ташкил этади. Ҳозирги пайтда биз санъат турларининг уч хил 
синтезини учратишимиз мумкин. Булар: пластик санъатлар синтези (кўриб 
ўтганимиз меъморликда ҳайкалтарошлик, рассомлик ва кўргазмали-амалий санъат 
турларининг омухталиги); санъатларнинг театрлашган синтези (мусиқа, рассомлик, 
рақс, санъатларининг театр орқали, саҳнадаги омухталашуви); санъатларнинг 
киноматографик синтези (деярли барча санъат турларининг монтаж тамойили 
асосида экрандаги омухталашуви). 
Синтезлашув жараёнлари фан-техника тараққиёти натижасида маълум 
маънода янги санъат шаклларини, янгича ижод турларини вужудга келтирди. 
Уларни биз синтетик санъатлар деб атаймиз. Театр, мусиқа, рақс, эстрада, цирк в.б. 
шулар жумласидан. Уларда деярли бошқа барча санъат турлари актёр ижроси, 
саҳна динамикаси асосида синтезлашади. Кино ва телевидение эса “энг синтетик” 
санъат турлари ҳисобланади, зеро уларда синтетик бадиий қиёфа яратилади. 
Умуман, синтетик санъат турларини эстетик идрок этар эканмиз, бир вақтнинг 
ўзида уларни ҳам томоша қилишимиз, ҳам тинглашимиз мумкин. 
Шундай қилиб, кўриб турибмизки, санъат турларининг ўзаро алоқалари шу 
қадар мустаҳкам, хилма-хил ва миқёслики, бу алоқадорлик ҳатто турли санъат 
унсурларидан янги санъат турини яратиш қудратига ҳам эга. 
Санъатда жанр муаммоси. Биз юқорида санъатнинг хилларга ва турларга 
бўлинишини ҳамда ҳар бир санъат тури воқеликни эстетик инъикос эттиришда 
ўзига хос мавқега эга эканини кўриб ўтдик. Санъат турларининг ўзи ҳам ана 
шундай муайян қисмларга бўлинади – уларни биз жанрлар деб атаймиз. Эстетикага 
доир адабиётларда жанрни санъатшунослик фанларининг муаммоси деб ҳисоблаш 
ва унинг эстетик моҳияти тўғрисида енгил-елпи тўхталиб ўтиш ҳоллари кўп 
учрайди. Бу – нотўғри ёндашув: эстетика санъат хилини, ундан келиб чиқадиган 


207 
турларни, бадиий асарни атрофлича ўргангани ҳолда, санъат тури билан бадиий 
асар оралиғидаги жанр муаммосига жиддий эътибор қилмай, ўтиб кетолмайди. 
Чунки ҳеч бир санъат тури тўғридан-тўғри ўзини намоён эта олмайди, фақат жанр 
воситасидагина муайян санъат турига оид бадиий асар вужудга келади. 
Аввало шуни айтиш керакки, жанр санъатнинг кўзгуси, ҳар бир жанр-кўзгу 
воқеликни ўз ҳажми – инъикос доирасида акс эттиради. Масалан, романнинг 
инъикос доираси – бошқа, ҳикояники – бошқа. Биз юзлаб романларни, ҳикояларни, 
натюрмортларни, қўшиқларни биламиз. Лекин уларнинг бирортаси иккинчисини 
такрорламайди. Масалан, улкан ўзбек адиби Шукур Холмирзаевнинг ҳикоялари 
ўзаро бир-биридан ҳам, Саид Аҳмаднинг ёки Фолкнернинг ҳикояларидан ҳам фарқ 
қилади. Айни замонда биз уларнинг ҳаммасини “ҳикоя” деган ном билан атаймиз. 
Ана шу умумий ном жанр деб аталади. Шундан келиб чиқиб, жанрни санъатнинг 
тарихий тараққиёти мобайнида кўплаб асарларда такрорланадиган, бироқ 
воқеликни санъаткорнинг ўзига хос нигоҳи билан ўзига хос йўлда акс эттирадиган 
ягона композицион тузилма, десак хато қилмаган бўламиз. 
Санъат турларининг жанрларга бўлиниши уларни таснифлаштириш сингари 
мураккаб, “моторни йиғганда, доимо бир неча мурват ортиб қоладиган” эстетик 
муаммо, сабаби, бир томондан жанрларнинг ниҳоятда ранг-баранглиги бўлса, 
иккинчи томондан, уларнинг санъат турларидаги мавқеини белгилашдаги фикрлар 
хилма-хиллиги, яъни кўп ҳолларда муайян жанр ҳақиқатан ҳам жанрми ёки унинг 
кўринишларидан бирими деган масала эстетиклар олдида кўндаланг туради. 
Масалан, бадиий адабиётдаги – жанрлар бўлиниши энг мураккаб бўлган санъат 
туридаги шеър жанрини олиб кўрайлик. Шеър ўзи, қисса ёки достондан фарқли 
ўлароқ, алоҳида жанр, лекин айни замонда у интим, ижтимоий, фалсафий, 
манзаравий, ҳажвий жанрларда ёзилиши мумкин. Демак, шеър жанри яна 
жанрларга бўлинади. Бундай жанрий бўлиниш кўпроқ ғоявий-ҳиссий табиатга эга: 
интим шеър – лирик қаҳрамоннинг ишқий, субъектив кечинмаларини акс эттиради, 
фалсафий шеърда–ҳикматли хулосага, донишмандликка мойиллик биринчи ўринда 
туради в.ҳ. Айни пайтда бундай шеърлар ҳар хил кўринишларда ёзилиши мумкин; 
ғазал, сонет, рубоий, масал в.б. Энди савол туғилади: шеър – жанр, фалсафий шеър 
– жанр бўлса, унда ҳикматли сатрлардан иборат ғазал шаклидаги шеър нима? Уни 
жанр нуқтаи назаридан фалсафий шеър деймизми, ёки ғазалми? Шунингдек, 
Ойбекнинг “Навоий” асари романми ё тарихий роман жанридаги бадиий ижод 
маҳсулими? 
Бу борадаги тадқиқотларнинг сўнгги хулосаси тизимли таҳлил натижалари 
бўлиб, унга кўра жанрлар босқичма-босқич бўлиниш табиатига эга
1
. Яъни, роман 
ҳам жанр, тарихий роман ҳам жанр, ҳажвий роман ҳам жанр в.ҳ. Дарҳақиқат, 
ҳозирча санъат турларининг бундан қулайроқ жанрий бўлинишини тасаввур қилиш 
қийин. Тўғри, баъзи эстетиклар, жанр ва унинг кўринишлари деган атамани 
қўллашни таклиф этишади, комедия – жанр, кинокомедия – жанрнинг бир 
кўриниши ёки шакли. Лекин бундай, дейлик, тарихий романни–роман жанрининг 
тарихий кўриниши деб аташимиз ноамалий ва сунъий эканини ҳамма яхши ҳис 
қилса керак. Бунинг устига, шундай асарлар борки, улар бир неча жанрга 
1
Қаранг: Эстетика. Словарь. М., Политиздат, 1989. С.89. 


208 
бирваракай тааллуқли бўлиши мумкин. Масалан, Фитратнинг “Қиёмат” асарини 
ҳам ҳикоя, ҳам ҳажвий ҳикоя, ҳам хаёлий ҳикоя тарзида жанрларга бўлишимиз 
мумкин. Баъзан икки алоҳида, ҳатто бир-бирига қарама-қарши жанр бирлашиб, 
янги жанрни ташкил этганини кўрамиз. Масалан, театр санъатида трагикомедия 
жанри мавжуд. Шунингдек, бир жанр икки ва ундан ортиқ санъат турига “хизмат” 
қилиши мумкин. Масалан, телефилм ҳам кино, ҳам телевидение санъатида, 
манзара жанри эса, ҳам рассомлик ҳам бадиий адабиётда қўлланилади. Фарқ 
шундаки, улар бадиий асарни ўзлари тааллуқли бўлган санъат турлари талаблари 
воситасида яратилишини таъминлайдилар. 
Умуман, санъат тарихида жанрларнинг доимий ўзгариб туриши–
янгиланиши, эскириши, кўпайиши, истеъмолдан чиқиб кетиши каби ҳолларни 
табиий деб ҳисоблаш керак. Чунки жамият тараққиёти, инсон шахсининг чексиз 
даражадаги ўзгариб бориши анъанавий жанрлардан кечиш ва янгиларини 
яратишни талаб қилади. Масалан, кейинги икки аср мобайнида шеърий роман, 
шеърий қисса, шеърий новелла жанрлари вужудга келгани ҳолда, ўнлаб “эскирган” 
шеърий жанрлар истеъмолдан чиқиб кетди. Бироқ, бундай ҳодисаларнинг ҳеч бири 
қандайдир кўрсатмалар ёки қонунлар талаби асосида рўй бермайди, балки 
санъатнинг демократик хусусиятидан келиб чиққан ҳолда, санъаткор ва бадиий 
асарни идрок этувчи ўртасидаги бир-бирини тушунишнинг пировард натижаси 
сифатида воқе бўлади. 
Шундай қилиб, биз мазкур боб мобайнида санъат хиллари, турлари ва 
жанрларини таснифлаштиришдек мураккаб масалаларни баҳоли қудрат кўриб 
ўтдик. Бизнинг баъзи мулоҳазаларимиз, илмий хулосаларимиз умумжаҳоний 
илдизга эга бўлган миллий эстетикамизда бу борадаги дастлабки назарий 
ёндашувлардир. Бироқ уларни мутлақлаштиришдан йироқмиз, асосий мақсад 
талабаларларда мустақил фикрлаш малакасини юксалтиришдан иборат.

Download 2,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish