Ўзбекистон республикаси олий



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet98/141
Sana24.02.2022
Hajmi1,7 Mb.
#193439
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   141
Bog'liq
умумий тилшунослик (2013)

яшнаётган Ватаннинг фарзандиман. Кўриниб турибдики, нутқ фаолиятида 
муайян «ётиқ чизиққа» жойлашиб, муайян тартибда, мантиқий кетма-кетликда 
келган бирликлар орасидаги муносабатлар синтагматик муносабатни ҳосил 
қилади. Синтагматик муносабатлар доимо яққол таъсир қилиши 

инсонда ли-
соний сезги уйғотиши билан ҳам ўзига хосдир. 
Синтагматик муносабатлар нутқ фаолиятидаги бирликлар алоқаси, муно-
сабати сифатида, парадигматик муносабат бирликларидан фарқли, бир гуруҳ 
бирликлари орасида ҳам, шунингдек, турли гуруҳ бирликлари орасида ҳам 
мавжуд бўлиши мумкин. Қиёсланг: Бугун устоз ва шогирдлар куни. Ушбу 
бирликлардан (сўзлардан) ҳар бири ўзи тегишли бўлган гуруҳнинг (парадиг-
матиканинг) вакили ҳисобланади. Демак, синтагматикадаги муносабатлар 
муайян бирликлар (сўзлар) муносабати сифатида эмас, балки гуруҳлар-
синфлар (парадигмалар системаси) муносабати сифатида намоён бўлади. 


214 
Айтиш мумкинки, нутқ бирликлари

нутқий ҳосилалар синтагматик муно-
сабатларнинг намоён бўлишидир. Шунингдек, нутқ бирликлари муайян син-
флар, гуруҳлар (парадигмалар) орасидаги муносабатларнинг воқеланишидир. 
Шундай қилиб, синтагматик муносабат тил бирликларининг нутқдаги 
– фикр алмашиш жараёнидаги ўзаро мантиқий, зарурий муносабатидир, 
фикр ифодалаш учун хизмат қилишидир. Шунга кўра ушбу муносабат 
нутқ ҳодисаси сифатида белгиланади, нутқ билан ўлчанади.
150
Синтагматик муносабат лисоний бирликлар, масалан, сўзларнинг бири 
иккинчиси 
билан 
семантик-синтактик 
муносабатга 
киришиб, 
сўз 
бирикмасини ёки гапни ҳосил қилишидир. Қиёсланг: миллий ифтихор, 
Ватан мустақиллиги, маънавият алломалари, Ўзбекистон мустақил диёр, 
ёшларни спортга жалб қилиш зарур. Бунда лисоний бирликлар муайян 
тартибда, кетма-кетликда келиб, горизонтал чизиққа жойлашиши билан 
ажралиб туради.
151
Эслатамиз, синтагматикада-синтагматик муносабатда иштирок этувчи ҳар 
бир лисоний бирлик ўзининг муайян ўрнига (позициясига) эга бўлади. Шу 
жиҳатдан у тавсифланиши билан ҳам ажралиб туради. Муайян позициядаги 
бирлик айни вақтда муайян нутқий вазифага эгалиги билан ҳам муҳимдир. 
Нутқ жараёнидаги лисоний бирликнинг ўрни (позицияси) айни вақтда унинг 
нутқдаги нисбий жойлашишидир. Қиёсланг: 14-январь Ватан ҳимоячилари 
куни. Ватан мустақиллигини мустаҳкамлаш ҳар биримизнинг виждоний 
бурчимиздир. Юқорида айтилганлардан келиб чиқиб, қатъий хулоса шуки, 
синтагматик муносабатлар тилнинг бош вазифасини-коммуникатив 
вазифасини таъминлайди.
Синтагматик муносабатларнинг реаллашишига кўра тил бирликларидан 
ахборот ташувчи гаплар – нутқ бирликлари, нутқий «асарлар», ҳосилалар 
шаклланади, ҳосил бўлади. 
Демак, синтагматик муносабатлар шундай муносабатларки, уларга кўра 
тил алоқа воситаси сифатида хизмат қилади, яъни тилнинг коммуникатив 
вазифаси синтагматик муносабатда намоён бўлади ва шу муносабатга 
таянади.
152
Хуллас, парадигматик ва синтагматик муносабатлар ўзаро диалектик 
150
Р.Расулов Умумий тилшунослик.1-қисм. 84-бет. 
151
Р.Расулов. Ўша асар, ўша бет. 
152
Ҳозирда тилшунослик назариясида тил бирликларининг синтагматик 
муносабати коньюктив муносабат деб аталмоқда. 


215 
боғлиқликда, бир бутун, яхлит ҳолда системалар умумийлиги, жами 
сифатида тилнинг алоқа қуроли бўлиб хизмат қилишини, ижтимоий-амалий 
фаолиятини таъминлайди. 
Шундай қилиб: 
1. Тил системаси лисоний бирликлар ва қоидалар хазинаси бўлиб, улар 
парадигматик ва синтагматик аспектларда ўрганилади.
2. Парадигматика парадигмалар системасидир. Парадигмалар системаси 
тил бирликларининг умумий ва хусусий маъноларига кўра ташкил топади. 
3. Парадигмалар системаси тил бирликларининг ўзаро ички муносабати -
парадигматик муносабатдир. 
4. Парадигматика – парадигматик муносабат тил билан – тил имконияти 
билан боғланади. Ушбу муносабат тил бирликларининг нутққача-нутқ фао-
лиятигача бўлган муносабати

тил фактидир. 
5. Синтагматика тил системаси бирликларининг нутқда муайян тартибда, 
кетма-кетликда жойлашиш, келиш жараёни билан боғланади.
6. Нутқ фаолиятида ўзаро мантиқий алоқага киришган бирликлар 
орасидаги муносабат синтагматик муносабатдир. Нутқ бирликлари – нутқий
ҳосилалар синтагматик муносабатнинг воқеланишидир.
7. Синтагматик муносабат тилнинг коммуникатив вазифасини намоён 
қилади. Синтагматик муносабатга кўра тил алоқа воситаси сифатида хизмат 
қилади. 
8. Синтагматик муносабат нутқ билан, нутқ фаолияти билан 
боғланади,нутқ факти ҳисобланади. 
9. Синтагматикада – синтагматик муносабатда иштирок этаётган 
бирликларнинг ҳар бири ўзининг муайян ўрнига (позициясига) эга. 
10. Парадигматик ва синтагматик муносабатлар, тил ва нутқ каби, ўзаро 
диалектик боғлиқ бўлиб, тилнинг жамиятда алоқа қуроли сифатида хизмат 
қилишини, ижтимоий-амалий фаоллигини таъминлайди. 

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish