Вазиятни ҳал этиш учун саволлар:
1. Сиз қайсидир йўл билан директор ўрнида қолишига ҳаракат қиласиз ёки ҳаммасини кенгаш қарорига топшириб қўясизми?
2.Оғир молиявий аҳволнинг яхшилдаш учун нима қилиш мумкин?
3. Балки ўзингизни ёрдамчиларингизни йиғилишда битта жамоа бўлиб чиқиш ва улар билан жавобгарликнинг тақсимлаб олиш керакдир?
4. Сиз ишчилар ва ҳиссадорлар олдидаги жавобгарликни нимада кўрасиз?
Янги раҳбар Собиров К.П.ни ҳимоя қилувчи 2-гуруҳга топшириқ:
Сиз корхонанинг ишлаб чиқаришдаги ва молиявий аҳволини яхши биласиз, лекин нима қилиш тўғрисидаги аниқ маълумот дастурингиз йўқ ва Сиз ўзгаришлар киритишда кимга суянишни билмайсиз.
Вазиятни ҳал этиш учун саволлар:
1.Кейинги олти ой ичида қиладиган ишларингиз дастурини ишлаб чиқинг.
2.Жамоадаги ижтимоий-руҳий аҳволни яхшилаш учун ва шу мақсадни кўзловчи бошқаларни жалб қилиш учун нималар қилиш керак.
Директорлар кенгашини акс эттирадиган 3-гуруҳга топшириқ:
Сиз жамиятда аҳвол ёмонлашаётганини биласиз, лекин бу вазиятдан чиқиб кетиш йўлларини кўрмаяпсиз.
Вазиятни ҳал этиш учун саволлар:
1.Ушбу вазиятда Сиз нима қилган бўлар эдингиз?
2. Ўзингизни вариантингизни тақдим этинг.
4-топшириқ
Замонавий раҳбар эга бўлиши керак бўлган сифатлар қуйидагича:
1.Танланган бизнес соҳасида лаёқатлилиги.
2.Бозор шароитида самарали ҳаракат қилмоқ, менежмент, маркетингни икир-чикиригача билмоқ, ҳар қандай вазиятда оптимал хўжалик натижаларини тақдим этмоқ.
3.Бўйсинувчилар фаолиятини тўғри йўналтириш, ташкиллаштириш, мувофиқлаштириш ва назорат қилиш қобилияти.
4.Юқори маънавий сифатлар: ҳаққонийлик, адолатлилик, камтарлик, ўзи ва бошқаларга нисбатан юқори талабчанлик, мажбурият ва жавобгарлик ҳиссининг етуклиги.
5.Ишда бирдамлилик ва эгилувчанлик, оптимал қарорларни мустақил ва ўз вақтида қабул қилиш, қўл остидагилар томонидан бажарилишига эришиш.
6.Инсон психологиясини чуқур билиш, одамлар билан мулоқот қилиш усуллари, юқори ижодий салоҳиятга эга бўлган жамоа шакллантиришни билиш.
7.Ҳамкасблар ўртасида фукцияларни рационал тақсимлаш, ўзининг ва ҳамкасбларининг иш натижаларини объектив баҳолаш.
8.Бўйсинучилар билан ўзаро муносабатда адолатлилик, ишончни қозониш, жамоада ёқимли руҳий муҳит яратиш.
9. Стратегик фикрлаш, бозорнинг ривожланиш тенденцияларини олиндан билиш, ўзининг ва ҳамкасбларининг ишини истиқболли ташкил этиш.
10. Доимо билимларини янгилаш, жамоанинг ўсувчи талабларига мослаштириш.
11.Ишчиларнинг кундалик эҳтиёжлари, уларнинг соғлиқлари ва меҳнатга лаёқатлилиги тўғрисида қайғуриш.
Саволлар:
1.Келтирилган менежерга хос бўлган сифатларни маъқуллайсизми?
2.Сизнингча раҳбар-бошқарувчи яна қандай қўшимча сифатларга эга бўлиши керак?
3.Менежерга хос бўлган қандайдир специфик талаблар мавжудми?
Do'stlaringiz bilan baham: |