Ўзбекистон республикаси навоий кон-металлургия комбинати давлат корхонаси



Download 6,21 Mb.
bet128/267
Sana23.02.2022
Hajmi6,21 Mb.
#183110
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   267
Bog'liq
27,08,Соха-УУМ-2019 (2)

Келгуси давр харажатлари - айни пайтда ишлаб чикарилаётган, лекин келажакдаги махсулотларга мансуб бўлган янги турдаги махсулотларни тайёрлаш харажатлари (асбоб-ускуналарни қайта режалаштириш, махсулотларнинг янги турларини тайёрлашга сарфланувчи харажатларянги турдаги махсулотларни лойиҳалаш, тайёрлаш ва ўзлаштириш, мутахассисларни ўкитиш ва қайта тайёрлаш хоналарини ижарага олиш).
Айланма маблағлардан куйидаги холларда фойдаланилади:
" хомашё, материал, эхтиёт қисмлар хамда ишлаб чиқаришни ташкил қилишда, зарур бўлган меҳнат предметлари сотиб олишда;
" ишлаб чиқариш жараёнида истеъмол қилинувчи электр энергияси, ёқилғи каби ресурслар учун хақ тўлашда;
" корхонани ташкил этиш ва фаолият юритиш даврида ойлик иш хақи тўланиши;
" солик ва бошқа тўловларни тўлашда.
Айланма маблағларнинг тўлиқ айланиши уч босқичдан иборат бўлиб, бу жараёнда махсулот ишлаб чикарилади ва сотилади.
" айланма маблағлар пул шаклидан товар захираларига айланади (П - Т);
" ишлаб чиқариш, яъни махсулотни тайёрлаш жараёни ( Т );
" товар сотилади ва яна пул шаклини олади ( Т - П) .
Айланма маблағлар шаклланиш манбаига кўра хусусий ва қарз маблағларга бўлинади.
Меъёрлаштирилувчиайланма маблағлар- корхона омборларидаги ишлаб чиқариш захиралари (хомашё, материаллар, ёқилғи), тугалланмаган ишлаб чиқариш, келгуси давр харажатлари ва тайёр махсулотлар.
Меъёрлаштирилмайдиган айланма маблағлар - харидорга бериб юборилган тайёр махсулотлар, хисоб рақамидаги пул маблағлари.
Айланма маблағларни меъёрлаштириш корхонанинг узлуксиз ишлашини таъминлайдиган моддий бойлик ва бошқа ресурсларнинг минимал, лекин етарли захираларини шакиллантириш учун зарур бўлган пул маблағларини аниқлашда ифодаланади. Айланма маблағларнинг меъёрийикуйидаги формула билан хисобланади:

бу ерда:
Nich.z - ишлаб чиқариш захиралари;
Nt.ich - тугалланмаган ишлаб чиқариш;
Nt.m - тайёр маҳсулот;
Nk.d.x. – келгуси давр харажатлари.

Айланма маблағларни меъёрлаштириш ва айникса, моддий ресурсларни сарфлаш меъёрларини белгилашда куйидаги тамоилларга амал қилиш лозим:


" меъёрларнинг прогрессивлиги ва динамиклиги;
" меъёрнинг иқтисодий ва ишлаб чиқариш-техникавий жихатдан асосланганлиги;
" хомашё, материал, ёқилғи, электр энергияси ва бошқа ресурслар ўлчамини тўғри танлаш;
" чикиш ва йўқотишларнинг олдини олиш;
" эскирган меъёрларни қайта кўриб чиқиш хамда уларни фан-техника тараққиёти ютукларига мос холга келтириш.
Ресурсларни меъёрлаштиришда бир нечта усуллар кўлланилади:
" ўтган йиллар давомида амалда сарфланган ресурслар тўғрисидаги хисобот маълумотларини ўрганиш хамда бир неча йиллар давомида рўй берган пасайишларни хисоблашга асосланувчи статистика-тажриба усули;
" лаборатория тажрибаларига асосан яратилган хамда инструментлар ва ёрдамчи материаллар сарфланиши меъёрини аниқлашда кўлланувчи лабаратория-техникавий усул;
" юзага келган ишлаб чиқариш шароитларидан ташкари бошқа корхоналарнинг илғор тажрибалари ва ютукларини хам хисобга олиш имконини берувчи, моддий ресурслардан фойдаланишни меъёрлаштиришнинг мукаммалрок усули хисобланувчи хисоб-тахлилий усул.
Айланма маблағларни меъёрлаштириш тадбирлари ишлаб чиқариш захираларини меъёрлаштириш, тугалланмаган ишлаб чиқаришнинг оптимал катталиги, тайёр махсулот колдиклари ва келгуси давр харажатларини аниқлаш билан боғлиқ вазифаларни ечишга ёрдам беради.
Айланма маблағлардан самарали фойдаланиш кўрсаткичи:
" айланиш коэффициенти;
" юкланиш коэффициенти;
" бир марта айланиш давомийлиги.
Айланиш коэффициенти айланма маблағларнинг маълум бир вақт давомида амалга оширувчи айланишини ифодалайди ёки айланма маблағларнинг хар бир сўмига тўғри келувчи сотилган махсулотларни кўрсатади.

бу ерда:
Ka – айланиш коэффициенти
Sm–сотилган махсулот хажми,сўм;
Qa- айланма маблағларнинг ўртача қолдиқ хажми, сўм.
Корхонанинг бир йил мобайнида сотилган махсулотлари хажми 1000000 сўмни ташкил қилади. Айланма маблағлар меъёри 250000 сўм, айланиш коэффициенти Ka = 4.
Айланма маблағларнинг юкланиш коэффициенти сотилган хар 1 сўм махсулотга сарфланган айланма мабалғни ифодалайди.

Бир марта айланиш давомийлиги кунларда ўлчанади хамда шу даврдаги кунлар сонини айланиш коэффициентига нисбати орқали хисобланади.

бу ерда:
K –кунлар сони (360, 90).

Айланма маблағларнинг айланишини тезлаштириш, улардан самарали фойдаланиш куйидагиларни талаб қилади:


" фан-техника тараққиёти ютукларини кенг кўллаш;
" ишлаб чиқаришнинг барча жараёнларида илмий жихатдан асосланган меъёр ва меъёрийлар тизимини яратиш;
" корхоналарни узоқ муддатли хўжалик алокалари юритишга ўтказиш;
" махсулотлар, молиявий, моддий ва куч-қувват ресурсларининг сифат балансини тузиш;
" бошқариш тизимини ташкил этишнинг ва рағбатлантиришнинг оптимал шаклларини кўллаш.
" технологик жараёнлами яхшилаш;
" хом ашёни комплекс қайта ишлаш усулларини ривожлантириш;
" ишлаб чиқаришни ташкил этишни яхшилаш.
Айланма маблағларнинг айланишини тезлаштириш учун уларни ишлаб чиқариш ва муомалада бўлиш муддатини қисқартириш керак. Айланма маблағлардан фойдаланишни яхшилаш, уларнинг айланишини тезлаштириш ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишнинг муҳим омилидир.
Мисол: корхона 10 млн. сўмлик айланувчи маблағга эга. Битта айланиш давомийлиги 90 кун. Демак, айланма маблағларнинг айланиш даражаси Ка = 4 га тенг.

Айланма маблағларнинг 1 сўмига 4 сўмлик махсулот ишлаб чикарилади, корхона йил давомида 40 млн. сўмлик махсулот ишлаб чиқаради. Агар корхона бир айланиш давомийлигини 10 кунга қисқартирса, яъни Т - бир айланишнинг давом этиши 90 кун эмас 80 кун бўлса, унда айланиш даражаси Ка = 4,5 га тенг.

Корхона йил давомида 45 млн. сўмлик махсулот ишлаб чиқаради. Агар айланиш даражаси йилига 4,5 га тенг бўлганда 40 млн. сўмлик махсулот ишлаб чиқариш режалаштирилган бўлса, унда кам миқдорда айланувчи маблағ талаб килинади. 40 млн.: 4,5 = 8,888 млн.сўм, яъни 1,112 млн.сўм айланувчи маблағ бўшатиб олинади ( 10 млн.- 8,888 млн.).
Айланма маблағлар мутлак ва нисбий озод килинади.
Мутлак озод қилиш корхонанинг айланма маблағларга бўлган эхтиёжини камайтиришни ифодалайди хамда мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланишга оид чора-тадбирлар хисобига амалга оширилади.
Мисол: Корхона айланма маблағларининг ўртача миқдори 2016-йилда 20 млн. сўмни ташкил килган. 2017-йилда ишлаб чиқариш хажми ўзгармаган холда 18 млн.сўм миқдорида эхтиёж режалаштирилмокда. Асосий воситаларнинг мутлак озод килиниши 2 млн.сўмни ташкил этади.
Хўжалик фаолияти самарадорлигини ошириш жуда ҳам мураккаб жараён бўлиб, бунинг ҳамма учун тўғри келувчи ягона йўли мавжуд эмас. Ҳар бир корхона бу масалани ечишда ўз имкониятлари ва юзага келган иқтисодий шарт-шароитларидан келиб чиққан ҳолда ҳаракат қилади. Бироқ барча ҳолларда ҳам самарадорликнинг асосида фойдани максималлаштириш ёки харажатларни минималлаштириш ётади.
Мисол. Айтайлик, корхонанинг 10 млн сўм миқдорида маблағи бўлиб, бу маблағларни ишлаб чиқаришни кенгайтиришга сарфлаш мўлжалланган. Ҳисоб-китоблар шуни кўрсатадики, корхона 10 млн сўм сарф қилганда қўшимча 11 млн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқаради, яъни фойда 1 млн сўмни ёки қўшилган капиталнинг 10 % қисмини ташкил қилади.
Агарда корхона ушба маблағни банкка йилига 12 %ли депозит ҳисобига қўйганида, фоизлар учун 1,2 млн сўм фойда олган бўлар эди. Демак, муқобил харажатларни ҳисоблаганда корхона 0,2 млн сўм миқдоридаги қўлдан чиқариб юборилган фойдани ҳам ҳисобга олиши лозим. Бироқ ишга бундай ёндашишнинг, бугунги бозор муносабатлари шароитларида кенг тарқалган бундай усулида, яъни энг кўп фойдага эга бўлиш тамойили асосидаги усулда, корхона фойдани максимал даражага чиқарсада, ишлаб чиқаришни кенгайтиришга эриша олмайди. Ишлаб чиқаришни кенгайтириш эса, барчага маълум бўлганидек, иқтисодиётнинг ривожланиши учун энг муҳим талаблардан бири ҳисобланади.



Download 6,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   267




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish