Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги дарсликнинг янги нашри устоз Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Фан ва теҳника арбоби профессор



Download 1,71 Mb.
bet79/228
Sana22.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#108790
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   228
Bog'liq
Умумий Психология-2

V. ХАЁЛНИНГ АҲАМИЯТИ.
Хаёл жараёни онгимизнинг мазмунини фақат биз идрок қилган нарсалар тўғрисидаги тасаввурлар билангина бойитиб қолмасдан, шу билан бирга, илгари биз идрок қилмаган нарсалар тўғрисидаги тасаввурлар билан ҳам бойитади, шу билан бирга, илгари биз идрок қилмаган нарсалар тўғрисидаги тасаввурлар билан ҳам бойитади.
Шундай қилиб, хаёл туфайли олам бизнинг онгимизда кенгроқ, ва хилма-хилроқ бўлиб акс этади, бизнинг назар доирамиз кенгайиб, шахсий тажрибамиз доирасидан анча четга чиқади.
Хаёл бошқа психик жараёнларнинг фаолиятини бойитади.
Хаёл натижасида бизнинг идрокимиз, гарчи ҳамиша расо бўлавермасада, лекин, ҳар ҳолда, тўлиқроқ ва ёрқинроқ бўлади. Масалан, нутқ бадиий суратлар, музика ва бошқа шу каби санъат асарларининг қанчалик тўлиқ идрок қилиниши кўп даражада хаёл фаолияти билан боғлиқ бўлади. Хаёл фаолияти қанчалик кучли бўлса, шунчалик мукаммал, мазмуни ҳам шунчалик кенг идрок этилади.
Хаёл жараёнлари хотира фаолиятида каттагина ўрин олади. Хаёлда яратилаётган тасаввурлар эсга олиб қолиш вақтида ва эсга тушириш вақтида боғланишлар вужудга келтириш учун таянч бўлади. Хотира тасаввурларининг мазмуни кўпинча хаёл фаолияти билан ўзгартирилади ва тўлдирилади.
Хотира тасаввурлари каби, хаёл тасаввурлари ҳам тафаккур учун таянч материал бўлади. Тафаккурнинг умумийлаштириш, абстракциялаш, конкретлаштириш каби жараёнлари хаёлга кўп даража боғлиқ бўлади. Жумладан, тафаккур жараёнларидагги яққоллик кўп жиҳатдан хаёл фаолияти туфай­ли ҳосил бўлади.
Хаёл яратиб бераётган образлар, шунингдек, хаёл жараёнларинииг ўзи ҳам ҳар хил ҳиссиётларимиз учун энг бой манбадир. Хаёл фаолияти туфайли туғиладиган ҳислар кўпинча анча кучли ва барқарор ҳислар бўлади.
Хаёл туфайли одам ўз теварак-атрофидаги воқеликни ид­рок қилиб ва ўз турмушининг ўтмишидаги ҳодисаларни эсга тушириш билан боғлиқ бўлган туйғуларни ҳис қилиб қолмасдан, балки, шу билан бирга, келажак тўғрисидаги–кутилаётган ёки истакдаги нарсалар, орзу ва мақсадлар тўғрисида тасаввурлар туғдирган туйғуларни ҳис қилади. Маса­лан, тилакдаги мақсадни тасаввур қилиш кишида ижобий ҳислар туғдиради, бундай ҳислар эса кишини тетик қилади ва унинг ғайратига ғайрат қўшади. Чунончи, чарчаб қолган киши ўз меҳнатининг натижаларини тасаввур қилганида, бу тасаввур унинг ишини битказишига ёрдам берадиган куч ва тетиклик бағишлайди.
Албатта, хаёл туфайли шундай образлар ҳам туғиладики, бу образлар салбий ҳисларни: соғиниш, маъюслик, қўрқиш, сабабсиз ғазабланиш ва бошқа шу каби ҳисларни вужудга келтиради ёки кучайтиради. Шундай ҳам бўладики, хаёл жараёнларининг ўзи салбий эмоционал ҳолат сабабли, яъни ёмон кайфият, кўнгил ғашлик, хавотирлик ва бошқа шу сингари ҳолат сабабли вужудга келади ва бу ҳолат ўша процессларни кучайтиради, сўнгра эса вужудга келган тасаввурлар ўша салбий ҳисларни тағин ҳам кучайтириб юборади. Ҳаммага маълумки, қўрқоқ кишилар ҳатарли аҳволни тасаввур қилишлари биланоқ хақиқатда бўлиши мумкин бўлганидан бешбаттарроқ энка-тенкалари чиқиб кетади.
Хаёл фаолияти бизнинг ижтимоий ҳисларимизни дўстлик ва жамоаизм ҳисларини кўп даражада кучайтиради. Хаёл туфайли одам ўзини бошқа кишининг ўрнида деб тасаввур қилиши, унинг ҳислари ва интилишлари билан яшаши, ҳайриҳоҳлик, бирдамлик деб аталадиган ва бошқа шу каби туй­ғуларни ҳис қилиши мумкин.
Хаёл бизнинг иродамизни ишлатишимизда ҳам катта роль ўйнайди. Маълумки, одам бир ишга киришмасдан олдин ўз олдига муайян мақсад қўяди, шу мақсадга эришиш йўлларини ва воситаларини белгилаб олади, ўз ҳаракатларининг натижаларини тасаввур қилади, режалаштиради. Мана шу тасаввурларнинг ҳаммаси эса хаёл воситаси билан ву­жудга келтирилади. Шу сабабли, иродаси кучли, ўткир, характери мустаҳкам кишиларда хаёл ҳам жуда ўсган бўлади. Инсон фаолиятининг ҳамма турларида: ўйинда, ўқишда, меҳнатда, фан ва ижодиётда хаёлнинг катта аҳамияти бор.
Болаликдаги ўйинлар – асосан, болалар фантазиясининг намоён бўлишидир. Болаларнинг ижодий ўйинларида уларнинг организми камол топади ва мустаҳкамланади, ақли, иродаси, маънавий ва эстетик ҳислари ўсади.
Хаёл бўлмаса, ўқиш ишларининг самарали бўлиши мум­кин эмас. Ўқувчилар ўзлари бевосита идрок қилолмайдиган нарсалар тўғрисидаги билимларни хаёл мавжуд бўлганидагина яққол тушуниб билиб олишлари мумкин. Чунончи, ўқувчилар география ва тарихга доир билимларни мана шу тариқа яққол идрок қиладилар.
Хаёл жараёни ўқувчиларга дарсда, мавҳум, абстракт шаклда берилаётган материални конкретлаштиришга ёрдам беради. Ўқувчилар математикага, грамматикага ва бошқа фанларга доир мисолларни кўп жиҳатдан хаёл иштироки билан «ўйлаб топадилар» ва танлаб оладилар.
Хаёл бўлмаса, одамнинг меҳнат қилиши ҳам мумкин бўлмайди. Меҳнат қилиш вақтида ҳамиша шу меҳнатдан кузатилган мақсад олдиндан белгилаб олинади, шу меҳнатнинг қандай натижалар бериши олдиндан тасаввур қилинади. Шундай қилинмаса, ишлаб бўлмайди. Эришилмоқчи бўлган мақсадни белгилаш, олдиндан кўриш, чамалашнинг ўзи шу мақсадни ва натижаларни хаёлда тасаввур қилиш демакдир, хаёлнинг бўлиши инсоннинг ҳар қандай ишни ижодий бажаришига ёки бу ишга ижодкорлик элементларини киритишга имкон беради. Акс ҳолда меҳнатнинг ҳар бир тури илгари ўрганиб олинган усуллар, приёмлар ва ҳаракатларни шунчаки такрорлаш йўли билангина бажарилиши мумкин.
Илмий кашфиётларда ва техникага доир ихтиролар қилишда жуда катта аҳамияти бўлган илмий гипотезалар яратишда хаёлнинг роли айниқса катта.
Гипотеза- ҳақиқий сабаблари номаълум бўлган ҳодисаларнинг фактларни изоҳламоқ учун фанда қўлланиладиган таҳминдир. Одатда, гипотезаларнинг кўпчилиги олимларнинг хаёлида айрим фактлар ёки фаразлар асосида вужудга келади. Вужудга келтирилган гипотеза экспериментлар қилиш ёки фактлар танлаш йўли билан танқидий равишда текшириб кўрилади. Экспериментнинг натижалари ва тўпланган фактлар шу гипотезанинг ростлигини тасдиқласа, у ҳолда гипотеза илмий назария бўлиб қолади. Масалан, қадимий физиклар ва астрономлар метеорларнинг ва юлдузлар учишининг сабабларини изоҳлашга уриниб, бу ҳодисалар Ердаги қаттиқ моддаларнинг буғланишидан бошқа нарса эмас, сув буғлари каби мазкур қаттиқ моддаларнинг буғлари ҳам юқори кўтарилиб ва сўнгра ловиллаган тошлар ҳолида ерга тушади деб фараз қилган эдилар. Лекин бу гипотеза факт­лар билан исбот бўлмаганлиги сабабли рад қилинди. Сўнгра, мана шу ҳодисаларни метеорларни изоҳламок учун бошқа бир гипотеза вужудга келтирилди: Ойда вулқонлар бор, шу вулқонлар ғоят зўр куч билан лава чиқариб туради, бу лаванинг бир қисми метеоритлар тариқасида ерга тушади деб фараз қилинди. Лекин бу гипотеза ҳам исбот бўлмади: Ойда ҳеч қандай вулқон йўқлиги ва лавалар чиқармаслиги маълум бўлиб қолди. Кейинги вақтларда бундай гипотеза вужудга келди: шу гипотезага кўра, бениҳоя кўп миқдорда кичик ва майда жисмлар бор, планеталар сингари, бу жисмлар ҳам қуёш атрофида айланиб юради. Баъзан бу жисмлар Ернинг тортиш кучи доирасига тушиб қолади, бунинг натижасида улар ерга тушади. Бу гипотеза хақиқатга энг яқинроқ бўлиб чиқди ва ҳозирги вақтда ҳамма томонидан қабул қилинган илмий назария бўлиб қолди.
Гипотезалар илм-фаннинг олға бориши учун муҳим шартдир.
Одамнинг бутун ижодий фаолиятида хаёлнинг жуда кат­та аҳамияти бор, хаёл бўлмаса, қишлоқ хўжалигида новаторлик, техникада ихтирочилик ва барча санъат тармоқлари ҳам бўлмаган бўлар эди.
Албатта, реал хаёлгина инсон фаолиятида ана шундай ижобий аҳамиятга эгадир.
Аксинча, реал бўлмаган хаёл-қуруқ хаёлпарастликдир, бундай қуруқ хаёлпарастлик ҳар қандай фаолиятга тўсқинлик қилади. Кенг, мазмунли, кучли ва реал хаёлгина инсон фаолиятининг ҳамма соҳаларида ижобий аҳамиятга эга бўлади, албатта. Мана шундай хаёлни ўстириш ақлий тарбиянинг муҳим вазифаларидан бири бўлиши лозим.

Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish