Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги дарсликнинг янги нашри устоз Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Фан ва теҳника арбоби профессор



Download 1,71 Mb.
bet212/228
Sana22.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#108790
1   ...   208   209   210   211   212   213   214   215   ...   228
Bog'liq
Умумий Психология-2

БИХЕВИОРИЗМ (ҲУЛК ПСИХОЛОГИЯСИ)
XIX асрнинг охирида бир қанча америка психолог ва физиологлари, жумладан, Э. Торндайк (1874–1949 й.) Дж Уотсон (1878–1958 й.), К. Лешли (1890–1958 й.), А. Вейс (1879– 1931 й.) ва бошқалар эмпирик психологияни танқид қилиб чиқдилар. Улар, аввало, бу психология фойдаланиб келаётган ўз-ўзини кузатиш методи (субъектив метод) ҳақиқий илмий билимлар бера олмайди, чунки унинг хулосалари субъектив характерга эгадир. Ҳақиқий илмий билимлар объектив ва аниқ бўлмоғи керак. Психология философияга эмас, балки ҳозирги замон табиатшунослигига таянмоғи ва бошқа табиат фанлари, масалан, физика, химия, биология сингари, ташқи тажриба далиллари асосида кўрилмоғи керак. Шунинг учун ҳам психология ўз-ўзини кузатиш методини улоқтириб ташлаши ва фақат объектив (ташқи) методдан фойдаланиши керак, яъни пси­хик ҳаётни ҳар ким ўз-ўзида эмас, балки бошқа кишиларда ҳайвонларда ташқи кузатиш ва эксперимент йўли билан ўрганмоғи керак. Психология фақат объектив метод қамраб оладиган нарсаларнигина, яъни ташқи сезги органлари ёрдамида идрок қилинадиган нарсаларнигина ўрганмоғи керак.
Психик ҳаётни объектив метод билан ўрганишда, афтидан, онгнинг субъектив ҳодисалари, инсон шахсининг ички психик кечирмалари (яъни эмпирик психология ўрганиши лозим деб ҳисоблаган ҳодисалар) қамраб олинмай қолса керак. Объектив метод билан фақат организмнинг ҳаракатларини, яъни мимика, имо-ишоралар, нутқ ва бошқаларнигина ўрганиш мумкин. Америка психологиясидаги бу оқимнинг вакиллари ҳам психолог организмнинг фақат ташқи ифодали ҳаракатларини, инсон ва ҳайвон ҳулкинигина ўрганмоғи керак деб даъво қилдилар.
Уотсон шунинг учун ҳам ўзининг психология соҳасидаги асосий асарини «Психология ҳулқ ҳақидаги фан» деб номлади. «Бихевиор» деган сўз инглизча ҳулқ, демакдир. Америка психологиясидаги бу йўналиш шунинг учун ҳам «бихевиоризм» («Ҳулқ психологияси») деб аталади.
Организмнинг турли-туман ҳаракатларини ва умуман ҳайвонлар ҳамда инсон ҳулқини келтириб чиқарадиган сабаблар нимадан иборат деган саволнинг туғилиши табиийдир.
Биз одатда, организмнинг ҳаракатлари – мимика, имо-ишоралар, нутқ ички руҳий кечиришларнинг фақатгина ташқи зоҳири деб биламиз. Анъанавий – рационалистик ва эмпирик –психология ҳам бизнинг ҳаракатларимизнинг кўпчилиги ички психик кечирикларнинг фақат ташқи ифодасидир деб таъкидлаган.
Лекин бихевиористлар инсон хулкининг бундай тушунтиришини илмий эмас деб рад қилдилар. Уларнннг даъвосига кўра, физик ва қонуниятларига бўйсунмайдиган физиологик жараёнлар инсон ҳулқига таъсир қиладиган ва уни бошқарадиган ҳеч қандай алоҳида психик фаолият ёки онг фаолиятининг бўлиши мумкин эмас.
Психика ва онг ҳақида Уотсон: «Агар бихевиоризм фанда қандайдир кўзга кўринарли ўрин олинишини ҳоҳласа (лоақал аниқ, объектив метод сифатида бўлса ҳам), у «онг» тушунчасини мутлақо рад қилмоғи керак. Онг ва унинг таркибий элементлари – буларнинг бариси қуруқ гапдан иборат» деб айтган.
Шунинг билан бирга бихевиористлар психологиянинг оддий терминологиясини ҳам улоқтириб ташлайдилар. Ўша Уотсоннинг ўзи яна шундай дейди: «сезги, идрок, диққат, ирода, хаёл каби тушунчалардан, бирор кимса тўлиқ тушунган ҳолда фойдалана олишини мен мутлақо билмайман ва унга ишонмайман ҳам».
Ҳайвон ва инсоннинг ҳар бир ҳаракати ташқи қўзғовчиларнинг таъсири туфайли рўй беради. Инсон ва ҳайвоннинг ҳатти-ҳаракатлари ташқи таъсиротларга берилган реакциялардир, холос. Бу реакциялар туғма ва турмуш жараёнида ҳосил қилинган бўлиши мумкин. Туғма реакцияларга рефлектор ҳаракатлар (инстинктлар) киради. Ҳосил қилинган реакцияларга эса ҳар хил малакалар киради. Масалан, барча иродавий ҳаракатлар нутқ ва бошқа мураккаб ҳулқ формалари шундай ҳаракатлардир.
Бихевиоризмнинг асосчиси Торндайк кузатиш методи ва маҳсус экспериментлар ўтказиш билан ҳайвонларда (асосан, каламушларда) малака ҳосил қилиш жараёнини ўрганган. Торндайк ҳайвонлар психикасини ўрганишдаги худди шу объектив методларни инсон психик ҳаётини ўрганишга ҳам кўчириш (татбиқ қилиш) мумкин деб ҳисоблади. Инсон ҳулқи реакциялар йиғиндиси сифатида битта эмас, балки бутун бир қўзғовчилар системаси билан вужудга келтирилади. Организмнинг жавоб ҳаракатлари йиғиндисини (ҳулқини) рўёбга чиқарувчи барча қўзғовчиларнинг мураккаб йиғиндиси би­хевиористлар ситуация (ташқи шароит) деб атайдилар.
Бихевиоризм нуқтаи-назаридан, инсон хулки онг фаолияти билан эмас, балки ташқи қўзғовчиларнинг йиғиндисини бўлган ситуация билан белгиланади. Иисоннинг психик ҳаёти бутунлай организм реакцияларининг йиғиндисига тенглаштириб қўйилади. Психик ҳодисалар, психик жараёнлар тушунчалари ўрнига ҳам анъанавий психологик тушунчалар ҳисобланган сезги, идрок, ирода, хаёл, тафаккур каби тушунчалар ўр­нига ҳам ҳар хил ном олган реакциялар ишлатилади.
Бихевиоризмнинг нуқтаи-назарича, психологиянинг вазифаси аввало организм ҳар хил қўзғовчиларни қабул қилиб олишга хизмат қилувчи ва шу қўзғовчига жавоб берувчи ап­парат ва механизмларни ўрганишдан иборатдир. Шунинг би­лан бирга психология муайян реакция ташқи муҳитнинг инсон организмига таъсир қилиб турган қандай предмет ва ҳодисалари билан рўёбга чиқарилишини ҳам ўрганмоғи керак. Бинобарин, психология инсон реакцияларини фақат тасвирлабгина қолмасдан, балки қўзғовчи билан организмнинг жавоб ҳаракати ўртасидаги қонуний боғланиш ва муносабатларни ҳам қидириб топиши ва аниқлаши, ҳулқнинг ситуацияга боғлиқлигини белгилаб бериши лозим. Бихевиористларнинг фикрича, ташқи қўзғовчи билан инсон ҳулқи ўртасида қонуний, фақат механик боғланиш бор: қўзғовчи (ситуация) қанчалик кучли ва мураккаб бўлса, реакция (ҳулқ) шунчалик кучли ва мураккаб бўлади ва аксинча, қўзғовчи (ситуация) қанчалик кучсиз ва оддий бўлса, реакция (ҳулқ) шунчалик кучсиз ва оддий бўлади. Демак, бихевиоризмнннг асосий қоидаларидан бири шуки, инсон ҳулқи ҳамма вақт муҳит билан қатъий му возанатда бўлади.
Бихевиористларнинг таълимотига кўра, инсон шахси фақат организм ёки аниқроқ қилиб айтганда, энг мураккаб маши­на бўлиб, у ўзининг барча (элементар ёки мураккаб) ҳаракатлари билан муҳитнинг шарт-шароитлари ва ўз организмининг структураси билан қонуний равишда белгиланган (детерминланган)дир.
Инсоннинг бутун фаолияти, унинг бутун ҳулқи ҳаракатлардан иборат бўлган физик, механик процесс деб қаралади: инсоннииг психик ҳаёти нерв системасида, мушак ва ички секреция безларида рўй берадиган ҳаракат ва ўзгаришларга тенглаштириб қўйилади.
Шунинг учун ҳам, агар эмпирик (субъектив) психология руҳнинг ўзини ўранишдан воз кечганлиги сабабли уни баъзан «руҳсиз психология» деб атаган бўлсалар, объектив психологияни эса «Психикасиз психология» деб атадилар.
Бихевиористларнинг фикрича, психология ҳам назарий фан сифатида физика сингари, аниқ фан бўлмоғи керак. Техника соҳасида физика қанчалик аҳамиятга эга бўлса, ижтимоий тузум соҳасида психология ҳам шунчалик аҳамиятга эга бўлмоғи керак. Уотсоннинг фикрича, психологиянинг олдига шахс ва муҳитни шундай ташкил қилиш вазифаси қўйилмоғи керакки, бу билан жамиятда оқилона ва бахтли ҳаёт кечириш учун зарурий шарт-шароитлар яратилган бўлсин».
Бихевиоризм нуқтаи-назарича, хусусан психологиянинг охирги вазифалари инсоннинг ёки бутун бир жамият (синф) нинг зарурий ҳулқини ташкил қилишдан иборатдир. Психо­логия у ёки бу одам, бутун бир жамият ҳар қандай шароитларда ҳам қандай ҳатти-ҳаракат қилишини олдиндан мумкин қадар аниқ ва илмий жиҳатдан асослаб айтиб бермоғи керак.
Бихевиоризм нуқтаи назарича, таълим ва тарбия тарбияланувчилар ва ўқувчилар онгига тарбиячи ёки ўқитувчи томонидан таъсир қилишдан эмас, балки тегишли ситуация (шароит) ташкил қилишдан иборатдир.
Бу ситуация (қўзғовчилар ва стимуллар йиғиндиси) организмга бевосита таъсир қилиб, инсон ҳулқини керакли йўналишда шакллантирмоғи керак. Таълим ва тарбия жараёнининг ўзи эса, керакли малакалар (ички ва ташқи ҳаракатлар) ҳосил қилишга тенглаштириб қўйилади, бошқача қилиб айтганда, таълим ва тарбия процессси прессировкадан иборат қилиб қўйилади.

Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   208   209   210   211   212   213   214   215   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish