Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги дарсликнинг янги нашри устоз Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Фан ва теҳника арбоби профессор



Download 1,71 Mb.
bet163/228
Sana22.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#108790
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   228
Bog'liq
Умумий Психология-2

VI МАЛАКА ҲОСИЛ БЎЛИШ ТЕЗЛИГИ ВА МУСТАҲКАМЛИГИНИНГ ШАРТЛАРИ.
Малака ҳосил бўлиш жараёнининг тезлиги ҳар хил бўлиши мумкин. Айни бир кишидаги айрим малакалар ва турли кишилардаги бир хил малакалар турлича тезлик билан ҳосил бўлиши мумкин. Малака ҳосил бўлиш тезлиги зарурий ҳаракатларни такрорлаш сони ва малака ҳосил қилиш учун сарф қилинган вақт билан аниқланади, Малака ҳосил қилиш учун сарф қилинган вақт соат, кун, ой баъзан эса йиллар билан ўлчанади.
Малака ҳосил қилиш тезлиги, даставвал шу малаканинг мураккаблик даражасига боғлиқ бўлади.
Малака қанчалик мураккаб бўлса, у шунчалик секин ҳосил қилинади. Масалан, мих қоқишда болғачани тўғри уриш малакаси, шу михларни устахонада (қўл билан) тайёрлашда болға билан ишлаш малакасига қараганда, жуда тез ҳосил қилинади. Орфография ва синтаксиснинг барча қоидаларига риоя қилиб ёзиш малакаларини эгаллашга қараганда ёзишнинг оддий техникасини эгаллаш учун камроқ вақт талаб қилинади.
Ҳосил қилаётган малака қанчалик мураккаб бўлса, уни ўзлаштиришга шунчалик кўп вақт, шунчалик кўп билим ва ҳаракатларни бир-бирига шунчалик яхши мослаштириш талаб қилинади. Мана шуларнинг ҳаммасидан фойдаланилган ҳолда ҳосил қилинадиган малака эса албатта, ҳам кўп вақт ҳам тез-тез такрорлашни талаб қилади.
Малака ҳосил қилишнинг тезлиги ва унинг мустаҳкамлиги кишининг ёшига ҳам боғлиқ бўлади.
Айрим малакалар кишининг ёшлик даврида тез ҳосил бўлса, бошқалари эса киши катта бўлгандан сўнг енгилроқ ҳосил бўлади. Масалан, тил малакалари 3–4 ёшдаёқ, енгиллик билан ҳосил бўлади. Бунинг сабаби шундаки, боланинг нутқ аппарати нутқнинг фонетика ва морфологиясини эгаллашга батамом тайёр бўлади. Унинг тафаккури эса оддий нутқнинг маъносини англаш ва айрим сўзларни тушуниш учун етарли даражада ўсган бўлади. Шу ёшдан бошлаб, болалар гаплашиш жараёнида фақат ўз она тилларидангина фонетика ва морфология асосий малакаларини осонлик би­лан ўзлаштириб қолмай, балки бошқа тиллардан ҳам фоне­тика ва морфология асосий малакаларини осонлик билан ўзлаштира оладилар.
Олти-етти ёшли болаларда ёзиш ва ўқиш малакалари енгиллик билан ҳосил бўла бошлайди. Шу ёшдан бошлаб, бола машқ қилса, музика асбобларини чалиш малакалари ҳам унда анча енгил ҳосил бўла бошлайди.
Ҳунар ва техника малакалари 14 – 15 ёшдан бошлаб жу­да яхши ўзлаштирила бошлайди. Бунинг сабаби шуки бундай малакаларни ҳосил қилиш учун етарли даражада ўсган тафаккур ва тажрибадан ташқари, яна организм ва мускул системасининг чиниққан ва етарли даражада ўсган бўлиши шарт.
Киши улғайган сари унда малакаларининг ҳамма турлари ҳосил бўлиши мумкин.
Худди шунинг сингари жуда кўп одатларнинг ҳосил қилиниши ҳам ёш болалик давридан бошланади. Масалан, бо­ла ўз-ўзига хизмат қилишга ўрганиши, яхшилаб кийиниш ва ечинишга, ўйинчоқларини эҳтиёт қилиш ҳамда маълум тартибда сақлашга ўрганиши давомида унда ижобий одатлар юзага келади.
Малака ҳосил бўлиш тезлиги ва унинг мустаҳкамлиги кўп даражада кишининг нерв системасининг ҳолатига боғлиқ бўлади. Нерв системаси соғлом ва тетик бўлса, одатда, малака ва одатлар ҳам жуда тез ҳамда жуда яхши мустаҳкамланади. Аксинча нерв системаси касал, толиққан ёки заҳарланган бўлса, малакалар ҳам секинлик билан ҳосил бўлади. Айрим ҳолларда машқ эгри чизиқларидаги плато ҳам малакалар ҳосил бўлишнинг пасайиши ҳам, автоматлашган ҳаракатлар ва малакаларнинг бузилиши ҳам нерв система­сининг толиққанлиги ва касаллигига боғлиқ бўлади.
Ана шу муносабат билан машғулотни муваффақиятли амалга оширишда машқ қилиш вақтини тўғри тақсимлаш муҳим аҳамиятга эгадир. Агар бир хилдаги машқ узоқ вақт мобайнида тўхтовсиз давом эттирилаверса, натижа яхшиланиш ўрнига толиқиш туфайли аксинча пасайиб кетади. Шунинг учун айрим машқлар ҳаддан ташқари узоқ давом эттирилмаслиги керак. Машқнинг бир турини бошқа бир ту­ри билан алмаштириб туриш лозим.
Кишининг онглилиги малака ҳосил қилишда самарали натижаларга эриштирувчи энг муҳим шартдир. Онглилик аввало билимларни ўзлаштиришда ва маҳорат қозонишда керакдир: унда фақат иш ҳаракатларни бажариш, бу ҳаракатларни бир-бирига қўшиш ва бирини бири билан мувофиқлаш ила чекланиб қолмай, балки қандай қилиб бу ҳаракатларни тўғри, яхши, мақсадга мувофиқ қилиб бажариш, қандай йўл билан уларни бир-бирига тўғри қўшиш ва бирини бири билан қандай қилиб тўғри мувофиқлаштириш ҳақида ўйлаш ва, хусусан, буларнинг ҳаммаси нима учун қилинаётганлигини англаш ҳам лозим бўлади.
Маҳоратни мустаҳкамлаш ва малакалар ҳосил бўлиш учун қилинадиган машқлар ҳам онглиликни талаб этади. Бу ерда онглилик ҳосил қилинаётган малаканинг мақсади ва аҳамиятини тушунишда, машқлар натижасини тасаввур этишда ва, шунинг билан бирга, керакли ҳаракатларнинг қоидаларини ва усулларини билишда намоён бўлади. Онгли равишда машқ қилиш демак, мазкур машқларнинг нима уч­ун кераклигини, бу машқларнинг қандай усул билан олиб борилишини, бу машқларнинг натижаси қандай бўлиши кераклигини ҳамда бу машқлар туфайли қандай малака ҳосил қилинаётганлигини ва бу малака фаолиятнинг маълум бир турларида қандай ўринни олиши керак эканлигини билиш демакдир.
Малакалар ҳосил қилишда хотиранинг онгли жараёнлари катта роль ўйнайди. Машқ жараёнида биринчи марта такрорлашда биз ҳар доим бу ҳаракат аввалги галда қандай қилинганини ва ҳаракатнинг қоидасини эслаймиз. Масалан, ўқувчи ёзиш малакасини ҳосил қилишда аввало қайси ҳарфнинг илгари қандай ёзилганлигини, ўқитувчи қандай тушунтирганини, қандай хатоларга йўл қўйилганини ва уларни қандай тузатилганини эсга туширади. Ундош товуш аниқ талаффуз этилмайдиган сўзларни (мактаб, Аҳмад) ёзишда даставвал қоида эсга туширилади, ундан кейин эса ёзилади. Бундан кейинги машқ давомида идрок тасаввур образлари кўз олдига келтирилмайди, маҳсус фикр юритилмайди, фақат ёзиш ҳаракатининг ўзи такрорлана беради.
Малакаларни мустаҳкамлашнинг муваффақияти ҳийла даражада зўр бериш, интилиш, чидам ва қатъият даражасига ҳам боғлиқ бўлади. Малакалар ҳосил қилиш учун киши қанчалик онгли равишда зўр берса ва бунга қанчалик кўп интилса, унда керакли малакалар шунчалик тез ҳосил бўлади. Масалан, скрипка ва бошқа музика асбобларида чала билиш малакасини эгаллаш ҳар қандай одамдан, ҳатто талантли одамлардан ҳам зўр матонат ва чидам талаб қилади.
Онглилик машқ жараёнини ва ундан келиб чиқадиган натижаларни баҳолашда, уларга танқид кўзи билан қарашда ва йўл қўйиб юборилган хатоларни англай билишда ифодаланади: масалан, ўқувчи нотўғри ёзган сўзи ёки гапида нима учун хатога йўл қўйиб юборганини билиши лозим. Онгли равишда малака ҳосил қилиш малакалар кўчиши ва тормозланишининг хусусиятларини белгилаб беради. Малаканинг кўчиши қанчалик онгли бўлса, у шунчалик енгил татбиқ қилинади ва бундан кейинги малакаларни ҳосил қилиш жараёнидаги тормозланиш шунчалик кучсиз бўлади. Мала­калар ҳосил қилишдаги онглиликнинг мана шуидай роли кузатиш ва маҳсус экспериментлар воситаси билан исбот қилинган.
Жумладан, иродавий зўр бериш ва матонат ёрдами билан малакалар интерференциясини – ассоциатив ва репродуктив тормозланишни енгиш мумкин. Бу шуни кўрсатадики, интерференция қандайдир ўзгармас қонуният эмас, уни матонат кучи билан енгиш мумкин.
Мақсад ва қоидалар яхши тушуниб олинмай ва йўл қўйиб юборилган хатоларни англаб олмай қилинган машқ ҳатто узоқ вақт давомида жуда кўп такрорланган тақдирда ҳам кам натижа беради. Онгли равишда машқ ўрганиш демакдир. Онгнинг иштирокисиз машқ қилишни – дрес­сировка дейилади. Сўз материалларини онгнинг иштироки­сиз ўзлаштириш устида машқ қилиш эса қуруқ ёд олишдир.
Малакалар ҳосил қилиш тезлиги кишининг шу ҳосил қилинаётган малакаларни ўз ичига олган фаолиятига нисбатан қандай муносабатда бўлишига қарайди. Бу муносабат муайян бир малакаларни ҳосил қилишга кишининг қанчалик қизиқишидир ва бунинг зарур эканлигини англашида ҳамда, шунинг билан бирга, ҳосил қилаётган малакаларига боғлиқ бўлган ҳиссий кечинмаларида ифодаланади. Масалан, мамлакатга кўп кўмир етказиб бериш кераклигини жуда яхши англай олган шахтёрда кўмир қазиш малакаларини эгаллашга қизиқиш пайдо бўлади ва шунинг билан бирга, бу малакалар тез ҳосил қилинади. Агар киши малакалар ҳосил қилишда бу малакаларнинг керакли эканини англаса ва агар унда ўз кучларига ҳамда машқлари орқали эришадиган ютуқларига ишонч ҳисси бўлса, бундай ҳолда малакалар тез ҳосил бўлади. Агарда машқлар ишга эътиборсизлик билан ва ўз кучига ишонмай қилинса, бундай ҳолда малакаларнинг ҳосил бўлиши секинлашади.
Кишининг умумий салбий эмоцияонал ҳолати, яъни – зерикиш, қўрқиш, хафаланиш, ғамгинлик, руҳий тушкунлик ва шунинг кабилар ҳам малакалар ҳосил қилиш жараёнига таъсир қилиб, уни секинлаштиради. Бу эмоционал ҳолатлар автоматлашиш моментининг бошланишига тўсқинлик қилади ва улар ҳаттоки илгари ҳосил қилинган малакани бузиб юбориши мумкин. Малакаларни қўлланиш жараёнида бун­дай ҳиссиётларнинг туғилиши, бу малакаларнинг автоматлигини бузиб юборади ва шундай қилиб, бу малакалар қатнашадиган фаолиятнинг боришини чалғитади ва бузади. Бу ерда аввало нерв системасининг типлари аҳамиятга эгадир. И.П.Павлов нерв системасининг фаолиятидаги фарқ, нерв жараёнларининг асосий хусусиятлари – кучи илдамлиги ва мувозанати билан белгиланишини ўқтирган эди. Турли кишиларда нерв жараёнларининг мана шу хусусиятларига қараб, малакаларнинг асоси бўлган янги муваққат боғланишлар ҳар хил тезликда ҳосил бўлади.
Профессор А. Иванов – Смоленский ва у билан бирга ишловчи илмий ходимлар мактабгача тарбия ва мактаб ёшидаги жуда кўп болаларда муваққат боғланишлар ҳосил бўлишининг индивидуал хусусиятлари устида, яъни мия пўстининг шартли рефлекслар фаолияти устида текшириш ишлари олиб борганлар. Типларни системага солишда нерв жараёнларининг мувозанат ва илдамлик принциплари асос қилиб олинган.
Бу текширишлар натижасида, муваққат боғланишлар ҳосил бўлиш масаласида миянинг тўрт хил типдаги фаолияти аниқланган: 1) лабил (илдам) тип, бунда мусбат ва манфий муваққат боғланишлар енгиллик билан ва тез ҳосил бўлади. 2) инерт (суст) тип, бунда мусбат ва манфий муваққат боғланишлар баб-баравар равишда секинлик билан ҳосил бўлади, 3) қўзғалувчан тип, бунда мусбат муваққат боғланишлар жуда енгиллик билан ва тез ҳосил бўлади, аммо манфий муваққат боғланишлар, аксинча, қийинлик билан ва секин ҳосил бўлади; 4) тормозланувчан тип, бунда мусбат муваққат боғланишларнинг ҳосил бўлиши ва мустаҳкамланиши секин­лик билан боради, манфий муваққат боғланишлар эса, ак­синча, енгиллик билан ва тез ҳосил бўлади.
Муайян бир малакаларнинг ҳосил бўлиш тезлиги ҳийла даражада кишининг характерига ҳам боғлиқдир. Бошланган ишни охиригача олиб бора билиш, мақсадга эришишдаги қатъият, чидам каби характернинг шундай хислатлари ғоят мураккаб малакалар ва ижобий одатларнинг муваффақиятли равишда ҳосил бўлишига ёрдам беради. Албатта, харак­тер хислатларининг кўплари узоқ муддат давомида қилинган машқларнинг маҳсулидир ва шунинг учун улар турли одатларда намоён бўлади.
Маҳсус малакаларни ўзлаштиришдаги энг катта муваффақият кишининг қобилиятларига ва шунинг билан бирга, унинг ҳосил қилинаётган малакаларни ўз ичига олган фаолият билан қизиқишига боғлиқ.




49- расмда икки кишини ўқишга бир хил шароитда ва бир хил метод билан ўргатишда уларнинг ўқиш малакаси машқини кузатишдан олинган эгри чизиқлар ифодаланган.
Малакалар ҳосил қилиш тезлиги ва уларнинг мустаҳкамлиги ўқитиш методларига ҳам боғлиқдир. Бунда ўқитувчининг тушунтириши ҳам, маълум бир ҳаракатларни вужудга келтирувчи усуллар ҳам, машқ жараёнида қўлланадиган усуллар ҳам аҳамиятга эгадир. Масалан, ҳарфларни бир-бирига қўшиш методи билан савод чиқаришда ўқувчилар ўқиш малакасини таҳминан бир йилдан сўнг ўзлаштирганлар. Ҳозирги вақтда товуш методи билан ўқишга ўргатишда бу малакалар икки ойдаёқ ҳосил қилинади. Айни бир вақтнинг ўзида ўқиш ва ёзишга баравар ўргатилса, ўқиш - малакалари ҳам ва ёзиш малакалари ҳам тезроқ ҳосил бўлади.
Малакаларнинг муваффақиятли ҳосил бўлишида қилинадиган ишни кўрсатиш, мисоллар ва тақлид қилиш учун намуналар катта аҳамиятга эгадир. Маълумки, мактабгача тарбия ёшидаги болаларда малака ва одатлар, асосан, катталарга тақлид қилиш йўли билан ҳосил бўлади. Аммо мисол ва наъмуналарга тақлид қилиш мактаб ёшида ҳам ўз аҳамиятинн йўқотмайди. Ўқитувчининг тўғри ва чиройли хати ўқувчилар учун наъмуна бўлади. Ёзишга ўргатишда яхши ҳуснихат ижобий аҳамиятга эгадир. Ўқиш малакаларини ўзлаштиришда ўқитувчининг, бадиий сўз устасининг, артистнинг ва дикторнинг ўқиши наъмуна бўлади. Ишлаб чиқариш таълими беришда ишлаб чиқариш илғорлари ва новаторларининг иш усуллари тақлид қилиш учун наъмуна бўлади.
Муайян бир малакаларни ўзлаштиришда фақатгина тайёр мисол ва наъмуналарга тақлид қилиш билан чекланиб қўя қолиш ярамайди, ҳатто бундай мисол ва намуналар энг яхши бўлганда ҳам фақат шулар билан чекланиб қолиш ярамайди. Чунки бундай йўл билан ҳосил қилинган малакалар ўзгармас шаклга кириб қолади ва фаолият бир тусдаги характерга эга бўла бошлайди. Шунинг учун ўқитувчилар ўқувчиларда малакалар ҳосил қилар эканлар, уларнинг мустақилликка, ижодкорликка интилишларини тарбиялашга зўр диққат билан қарашлари керак. Меҳнат новаторларининг энг яхши намуна ва ибратларидан фойдаланиб, ўқувчиларда ўз шахсий меҳнат усулларини ва яхши такомиллашган малакалар­ни ҳосил қилиш учун уларнинг ижодий иш қобилиятларини тарбиялаш керак. Бу нарса меҳнат унумини оширади ва киши фаолиятини ўстиради.
50-расмда икки хил метод билан қилинган машқ эгри чизиқлари кўрсатилган (А – эгри чизиғи) кўпроқ, такомиллаштирилган метод ва (В – эгри чизиғи) озроқ; такомиллаштирилган метод.

Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish