Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги бухоро вилоят ҳокимлиги халқ таълими бошқармаси бухоро вилоят халқ таълими ходимларини қайта


ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИНГ ТАЪЛИМ САМАРАДОРЛИГИНИ



Download 2,22 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/159
Sana25.02.2022
Hajmi2,22 Mb.
#271793
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   159
Bog'liq
talim-tarbiya zharayoniga zamonavij pedagogik va axborot kommunikatsion texnologiyalarni zhorij etish muammo va echimlar 1-qism

ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИНГ ТАЪЛИМ САМАРАДОРЛИГИНИ 
ОШИРИШДАГИ ЎРНИ 
Мусурмонова М. – Жиззах ВХТХҚТУМОИ проректори 
Ҳозирги анъанавий таълим ХYII асрда Я.А. Коменскийнинг дидактик тамойиллари 
асосида шаклланиб, ҳозирда дунёдаги мактабларда энг кўп қўлланаётган синф-дарс тизимидан 
иборат. Замонавий педагогик технологиялар асосан шу тизимни турли йўналишларда 
такомиллаштириш мақсадларида яратилиб, ҳозирда турли йўналишларда ривожланмоқда. 
Педагогик технология жараёнини такомиллаштириш, уни бола шахсига 
йўналтиришга асосланган педагогик технологиялар: ҳамкорлик педагогикаси, таълимнинг 
инсонпарварликка асосланган технологияси ва бошқалар ҳисобланади. 
Ўқув жараёнини самарали бошқариш ва ташкил қилишга асосланган педагогик 
технологиялар: табақалаштирилган, индивидуаллаштирилган, дастурлаштирилган таълим 
технологиялари, таълимнинг жамоа усули, гуруҳли, компьютерли таълим технологиялари 
кабилар киради. 
Табиатга мувофиқлаштирилган педагогик технологиялар: боланинг табиий 
имкониятлари, таълим-тарбия жараёнини ташкил қилишнинг табиий имкониятлари ва бошқа 
табиатга мувофиқ имкониятлардан тўлиқ фойдаланишни амалга оширишга асосланган 
педагогик технологиялар киради. 
Ривожлантирувчи таълим технологиялари: бола шахсининг ижобий сифатларини, 
айрим соҳалардаги билимларини ижодий қобилиятларини ривожлантириш технологиялари 
киради. 
Булардан ташқари хусусий (ўқув фанлари) педагогик технологиялари, альтернатив ҳамда 
муаллифлик педагогик технологиялари йўналишлари ҳам мавжуд. 
Шунингдек, ҳозирда педагогик технологияларнинг бошқа йўналишлари ҳам мавжуд 
бўлиб, улардан асосийлари эмпирик, когнитив, эвристик, креатив, инверсион, интегратив, 
адаптив, инклюзив педагогик технологиялардир. Ҳозирги кунгача кўпчилик тарбиячилар 
(халқ таълими тизида олиб борилаётган қатор дастурлар - “Глобал таълим”, “Мактаб 
таълимини ривожлантириш”, “Бола шахсига йўналтирилган таълим” ва бошқаларда иштирок 
этган тарбиячилар бундан мустасно) ўз фаолиятларига замонавий усулларни илмий 
мақолалар, рисолалар, маҳаллий илғор тажрибаларни ўрганиш орқали стихияли татбиқ этиб 
келмоқдалар.
Педагог болага тайёр фикр бермай, унинг онгида борлиқни англашга имкон яратиши 
ва болани ўзини ўйлашга, фикрлашга йўналтириши зарур. 
Жумбоқли ўйинлар орқали машғулотлар жараёнида болаларнинг қобилиятини 
ўстириш билан бирга, уларда ҳозиржавоблик, қийин вазиятдан тўғри йўл топа олишга ёрдам 
бериш каби хусусиятлари тарбияланади. Масалан, “Оқ ва қора” ўйини орқали болаларга
бирор жисмнинг яхши ва ёмон, керакли ва кераксиз, салбий ва ижобий хусусиятларини сўзлаб 
беришга ўргатилади. Оқ рангдаги доирачаларни кўрганда, болалар шу буюмни яхши 
сифатларини айтадилар. Қора рангдаги доирачаларни кўрганда эса қарама- қарши жиҳатлари 
топилади.
Юқорида айтилган фикрлар умумлаштирилганида, қуйидаги хулосага келиши мумкин. 
Таълим-тарбиянинг анъанавий иш шаклларини таққослаганда, таълимнинг мақсади аввал 
болаларга билим бериш, уларнинг кўникма, малакаларини шакллантириш бўлган бўлса, энди 
билим бериш билан бир қаторда, уларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантиришдан 
иборат бўлади. Ишнинг умумий шакли эслаб қолишдан мустақил фикрлаш, изланишга 
айланади.
Педагогнинг асосий мақсади “Мен каби бажардан”, “Муаммолар ечимини мустақил 
ўйла” га айланади.
Педагогнинг ўрни “Менинг сўзим қонун” дан ҳамкорликка қараб интилиш бўлади.
Педагог ва бола ўртасидаги ўзаро мулоқот тури монологдан диалогга айланади.


24 
Мазкур технология ҳар бир боланинг намунали таҳсил олиши, гуруҳга муваффиқият 
олиб келишини англаган ҳолда уларни мунтазам ва сидқидилдан ақлий меҳнат қилишга, ўқиб 
топшириқларни сифатли бажаришга, ўртоқларига ҳамкор бўлиб ўзаро ёрдам уюштирилишига 
замин тайёрлади.
Болаларнинг билимларини аниқлашда уларнинг бир бири билан эмас, балки ҳар бир
боланинг кундалик муваффақияти аввал қўлга киритган натижаси билан таққосланади. 
Шундагина бола ўзининг машғулот давомида эришган кўрсаткичи гуруҳга фойда 
келтиришини англаган ҳолда масъулиятни ҳис қилиб, кўпроқ изланишга, билим кўникма ва 
малакаларини пухта ўзлаштиришга интилади. 
Педагог ўқув дастуридан ўрин олган мавзуни ҳамкорликда ўқитиш технологиясининг
усулларидан фойдаланиб ўтишини белгилангандан сўнг, болалар гуруҳи учун мавзу 
материалини мустақил ишлаб ўрганишларига имкон берадиган топшириқларни тузади. 
Педагог машғулотни бошлашдан аввал болаларни икки гуруҳга ажратиб, мавзу бўйича 
тузилган ўқув топшириқлари асосида уларнинг мустақил ва ижодий ишларини ташкил этади. 
Ҳар топшириқ бўйича савол-жавоб ўтказилиб болаларнинг жавоблари тегишли баллар 
билан баҳоланиб борилади. Машғулот сўнгида ғолиб гуруҳ аниқланади ва аъзолари 
рағбатлантирилади.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, замонавий педагогик технологияни қўллаш бўйича 
жойларда амалиётчилар, яъни тарбиячилар ишларини такомиллаштиришлари, ижодкор, 
изланувчан тарбиячилар билан мунозаралар, учрашувлар, фикр алмашувлар ўтказиб 
туришлари лозим. Чунки фикрлардан ғоялар пайдо болади. Бу эса янги ишларни амалга 
оширишда, янгиликлар яратишда янада қўл келади. 

Download 2,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish