Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти



Download 1 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/73
Sana24.02.2022
Hajmi1 Mb.
#225597
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   73
Bog'liq
yuristning nutq madaniyati

 
 Мақол ва иборалар − нутқ кўрки 
Нутқ кўрки бўлган мақоллардан фойдаланиш нотиқнинг сўз бойлигини 
янада орттиради, унинг нутқини ўткир ва таъсирли қилади, унга бадиий 


51 
жиҳатдан сайқал беради. Мақолларни чуқур мушоҳада этсангиз, уларга бутун-
бутун китобларнинг мазмунига тенг маъною мазмун сингдирилган бўлади. 
Ўзбек халқ оғзаки ижоди намуналари орасида нутқ маданиятини пухта 
эгаллашга, тилнинг қадр-қиматини чуқур англашга даъват этувчи мақоллар 
кенг ўрин олган. Бу турдаги мақолларда сўзнинг сермаъно ва ўткир, фикрнинг 
қисқа ва ихчам бўлиши каби муҳим фазилатлар ўз аксини топган. Масалан, 
Тилга эътибор - элга эътибор. Тилга ҳурмат - элга ҳурмат. Халқ сўзи - денгиз 
тўлқини. Тил - қиличдан ўткир. 
Кўпгина мақолларда тилёғламалик, ортиқча сафсатабозлик қораланади; 
ихчам, қисқа, лекин маъноли гапириш, ростгўй ва ширин сўзлаш улуғланади. 
Масалан, Кўп билган оз сўзлар, оз сўзласа ҳам соз сўзлар. Кўп сўзнинг ози яхши, 
оз сўзнинг ўзи яхши. Оз сўзла, кўп тингла. 
Мақоллар киши англатмоқчи бўлган маънони образли қилиб ифодалаш 
учун хизмат қилади, нутқнинг таъсирчанлигини таъминлайди. Бундан ташқари, 
фикрни алоҳида таъкидлаш учун хизмат қилади ва унинг сиёсий ва маънавий 
ўткирлигини 
оширади, 
ғоят 
мураккаб 
ҳодисаларнинг 
моҳиятини 
ойдинлаштиради, фикрнинг нишонга тегишини таъмин этади. 
Маънавий-ахлоқий мазмунга эга бўлган хилма-хил, ранг-баранг мақоллар 
услубий вазифаси жиҳатидан ҳам ўзига хос хусусиятга эга бўлади. Мақолларда 
кенг ва теран ғояни қисқа, ихчам шаклда ифодалаш кишиларни нутққа эътибор 
бериш ва талабчан бўлишга ўргатади, тўғри ва мантиқий фикрлашга ёрдам 
беради, мушоҳадага ўргатади. 
Мақоллардан фойдаланишда уларнинг тушунарли бўлиши, ўз ўрнида 
тўғри ишлатилишига, нутқнинг аниқ ва таъсирчан қилишига эътибор бериш 
лозим. Мақолларни нотўғри, бузиб ишлатиш ҳам уларнинг маъносига путур 
етказади.
Нутқий таъсирчанлик фразеологизмларни қўллаш билан ҳам вужудга 
келади. Оддий сўзга нисбатан фразеологизмлар (иборалар)да таъсирчанлик 
кучли бўлади. Масалан, Боя қишлоқдан дадаси келди. Дадаси нимадандир 
асаби бузилиб, қовоғидан қор ёғиб келди-ю, ўғли билан кўришиб бўлмасданоқ 
Воҳид Миробидов қўнғироқ қилди (О. Ёқубов). Бу гапдаги хафа маъносини 
ифодаловчи қовоғидан қор ёғиб фразеологизми фикрнинг таъсирчанлигини 
оширган. 
Фразеологизмлар заминида узоқ ўтмишда бўлиб ўтган воқеа-ҳодисалар, 
турмуш ҳақиқати инсон онгида мужассамлашган, сайқаллашган образларнинг 
тасаввурлари сиқиқ, синтактик қолиплашган бўлиб, авлоддан-авлодга мерос 
бўлиб келган. Фикримизнинг исботи учун мисолларга мурожаат этайлик: бир 
ёқадан бош чиқарди, шайтонга дарс беради, чучварани хом санама, темирни 
қизиғида бос, сувга олиб бориб суғормай келади, бели оғримаганнинг нон 
ейишини қара, тегирмонга тушса бутун чиқади, отдан тушса ҳам эгардан 
тушмайди, тўйдан олдин ноғора чалма, тепа сочи тика бўлди, кўзи тўрт бўлди 
ва ҳ.к.
Фразеологизмларнинг мақолга айланган қисми халқ ақл-идрокининг 
маҳсули, унинг ҳукми, кўп асрлик тажрибалари, турмушдаги турли воқеа-
ҳодисаларга 
ақлий 
муносабати 
натижасидир. 
Донишмандларнинг 


52 
таъкидлашларича, "Халқ мақоли-халқнинг мулкидир. Мақол қайғуси - халқ 
қайғуси, мақол ғазаби - халқ ғазаби, мақол кулгуси - халқ кулгуси ва мақол 
кинояси - халқ кинояси демакдир". 
Ҳаётда инсонлар гоҳо севинади, қувонади, гоҳо қайғу, аламли 
кечинмаларга дучор бўлади. Ана шундай турли-туман руҳий ҳолатларга, 
теварак-атрофдаги воқеа-ҳодисаларга муносабатда кишилар ўз нутқларида 
тайёр ҳолдаги қолиплашган ибораларга мурожаат этадилар.
Чунончи, ўтирса ўпоқ, турса сўпоқ дейди (бирор айб топиб камситиш), ўл 
десанг ўлади, тирил десанг тирилади (гапга кирадиган киши ҳақида), бурнидан 
булоқ бўлди (зое кетди, татимади), она сути оғзидан кетмаган (ҳали ёш, 
тажрибасиз), пешонаси тақ этиб деворга тегди (ўз билганидан қолмай, охири 
ҳоли танг бўлди), ўз ёғига ўзи қовурилди (руҳий азоб чекди), баланд охурдан ем 
еган (димоғдор), арқонни узун ташлади (бирор ёмон, ноўрин ишнинг оқибатини 
кутиш), тарвузи қўлтиғидан тушди (мақсади пучга чиқди), қулоғидан кун 
кўринади (жуда озғин, бетоб одам ҳақида) ва ҳ.к. 

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish