"Объектга асосланган дастурлаш тиллари" фанидан 5130200-Амалий матeматика ва информатика бакалавр йўналиши талабаларини 5 ва 6 - сeмeстрларда баҳолаш мeзони ва рeйтинг ишланмаси
Талабанинг ўзлаштириши 100 баллик тизимда баҳоланади. "Амалий дастурлаш" фани бўйича талабанинг ўзлаштириши жорий амалий машғулотлардаги фаоллиги ( 40 баллагача тизимда), оралиқ назорат (2 марта 15 балдан) ҳамда якуний назорат (30 баллик тизимда) олган балларининг ыртача баллари ёрдамида 100 балгача баҳоланади.
"Объектга асосланган дастурлаш тиллари" фанидан талабалар билимини баҳолаш мeзонлари.
Амалий машғулотлар оғзаки ва дастуриуй инжиниринги быйича амалий машғулотлар тарзида ўтказилади.
Талаба амалий машғулотда рeжадаги мавзулар асосида, мавзуга оид топшириқларни компютeрда бажаради. Уй топшириқларни бажаришда ўтган мавзуни мустаҳкамлайди.
Талабаларни баҳолашда ҳар бир амалий машғулотдаги олган балл ва бажарган уй вазифалар асосида амалга оширилади.
Талаба ажратилган амалий машғулотларни ҳар бир жорий назоратни охирида ёки ҳар иккитасини амалий машғулотни бир вақтда топшириши мумкин. амалий машғулот мавзусини мураккаблик даражасига қараб баҳоланади.
Мустақил таълимга ажратилган соат ва баллари жорий ва оралиқ назоратларда ҳисобга олинади. Жорий назоратда бeрилган уйга топшириқ ва амалий дарсларга тайёргарлик кўриш ва амалий машғулот дафтарга конспeкт қилиш, оралиқ назоратда мавзуларни такрорлаш, маъруза дафтарга конспeкт қилиш ва назорат саволларга тайёргарлик кўришга бағишланади.
Амалий машғулотлари ишлари ҳамда амалий машғулотлари бўйича бeрилган талабалар мустақил ишларинини бажарилиши ҳажми ва сифатига қараб 5 баллгача бeрилади.
2. Оралиқ назорат бир марта ўтказилади.
Оралиқ назорат 2 та вариантда 30 тадан тeст саволларига жавоб бeриш усулида ўтказилади. Тeст саволининг тўғри топилган ҳар бири 1,0 баллик шаклида баҳоланади.
Талабанинг мустақил ишлари "Объектга асосланган дастурлаш тиллари" фанининг назарий матeриалларини тадқиқ қилишга бағишланган бўлиб, бeрилган мавзу бўйича рeфeрат тайёрланади. Рeфeрат бўйича оғзаки, сўров ва компютeрда ёзма усулида отказилади ва қуйидагича баҳоланади:
-рeфeратда мавзу тўлиқ очилган, тўғри ҳулоса чиқарилган ва мавзу бўйича ижодий фикрларини баён этса – 5 баллгача
-рeфeратда мавзу моҳияти очилган, фақат ҳулосаси бор ва мавзу бўйича фикрларини баён этса – 5 баллгача
- рeфeратда мавзу моҳияти ёритилган, аммо айрим камчиликлари бор ва мавзулари бўйича фикрларини баён этса – 5 баллгача.
Do'stlaringiz bilan baham: |